ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 й. ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2021 й.

N ПФ-6269



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АҲОЛИНИНГ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда.

Хусусан, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилди, давлат хизматлари марказлари томонидан қамраб олинган хизматларни кўрсатиш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони ўртача икки баробарга қисқартирилди.

Шу билан бирга, давлат хизматлари марказлари томонидан хизматларнинг қамраб олиш даражаси пастлиги, давлат хизматларини кўрсатиш муддатларининг узунлиги, улар бўйича тўловларнинг юқорилиги, аксарият давлат органларининг зарур маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилмаганлиги ушбу йўналишда олдимизда турган вазифаларнинг долзарблигидан далолат беради.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини уйғунлаштириш мақсадида:


1. 2021 йил 1 ноябрдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

б) Давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади. Бунда:

ариза берувчига тўловлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириб олинади;

ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.


2. 2022 йил 1 январдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ камайтирилсин.


3. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

а) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида амалга ошириш;

лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгилаш (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмайди;

б) 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширишни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.


4. Қуйидагилар:

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2021 йил 1 октябрдан айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

2022 йил 1 январдан кўрсатиш муддатлари қисқартириладиган давлат хизматларининг айрим турлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш, муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатларини қисқартириш ҳамда рақамлаштириш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;

қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;

жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;

жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;

фуқаро "Ёшлар дафтари" ёки "Аёллар дафтари"да мавжудлигини;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 4-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда ўзларининг идоравий ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ахборот ва маълумотларнинг "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳужжат ва маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.


6. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг давлат хизматини кўрсатиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари ҳисобига йўналтириладиган қисмининг камида 20 фоизи ушбу ташкилотда ахборот технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишдаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилади.

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларида мазкур бандда назарда тутилган маблағларнинг ахборот технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишдаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилишини доимий равишда мониторинг қилиб борсин.


7. 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинади;

малака сертификатларини бериш учун ўтказиладиган имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади;

малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун жисмоний шахслардан ундириладиган тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади;

талабгорлардан имтиҳон олишда саволлар тест кўринишида компьютер воситаси орқали олинади ва натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади (алоҳида иқтидор ҳамда амалий синовлар талаб этиладиган йўналишлар бундан мустасно);

малака сертификатлари ва аттестация гувоҳномалари QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар электрон (онлайн) кўрсатиладиган хизматлар улушини ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобил алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имкониятини яратсин.


9. 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш бўйича қуйидагилардан иборат композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилсин:

тиббиёт бирлашмаси ходими вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб, "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) органига юборади. Бунда, вафот этганлик тўғрисидаги тиббиёт маълумотномаси вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ органига мурожаат қилиши ҳам мумкин;

ФҲДЁ органи маълумотнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шахснинг ўлимини "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимида қайд қилиб, QR-код орқали тасдиқлайди;

ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга вафот этганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.


10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

а) 2021 йил 1 октябрга қадар:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ҳамда "ТМЭК" ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминласин;

давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизимини жорий этсин;

Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратсин;

Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этсин;

б) "Ўзбектелеком" АК билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрдан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва тезкорлигини ошириш мақсадида республика ҳудудидаги барча давлат хизматлари марказлари (уларнинг филиаллари) ҳамда ФҲДЁ органларининг Интернет тармоғи ҳамда ҳимояланган VPN тармоғига Тошкент шаҳри учун мўлжалланган энг арзон тарифлар бўйича уланишини ва хизмат кўрсатилишини таъминласин.


11. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи комиссияси (А.Н. Арипов) 6-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ва таъминлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қўлланиладиган маълумотларнинг рақамлаштирилганлик ҳолатини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва хизмат кўрсатувчи органларнинг ҳисоботларини тинглаш;

мазкур Фармонда назарда тутилган ҳамда давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган вазифа ва топшириқларнинг ижросини назорат қилиш;

давлат хизматларини тақдим этишни оптималлаштириш, тартиб, муддат ва зарур ҳужжатларни қисқартириш бўйича чоралар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини самарали кўрсатишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиш.

14. Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар "автомобиль тарихи" маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали аниқлаш давлат хизматини йўлга қўйсин.


15. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат персоналлаштириш маркази, Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, "O`ZSUVTA`MINOT" АЖ ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланишини таъминласин ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга "ягона мижоз" тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйсин.

Кадастр агентлиги коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда барча кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланишини ҳамда кўчмас мулк объектларининг ягона манзиллар реестри билан интеграция қилинишини таъминласин.


16. Адлия вазирлиги:

2021 йил 1 декабрга қадар 2022-2026 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги давлат хизматлари марказлари биноларида Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур техник жиҳозлар билан таъминланган "Саломатлик бурчаклари"ни ташкил қилсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2021 йил 20 августга қадар давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари биноларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган экспозициялар ташкил қилсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


18. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров, адлия вазири Р.К. Давлетов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январь ва 2022 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан кўрсатилиши

учун ундириладиган давлат божлари,

йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори

камайтириладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат хизмати номи


Амалдаги тўлов

миқдори


Ўрнатилаётган

тўлов миқдори


1.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш


БҲМнинг 2 баравари

БҲМнинг 1 баравари

2.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш


БҲМнинг 10 баравари

БҲМнинг 7 баравари

3.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш


БҲМнинг 10 баравари

БҲМнинг 7 баравари

4.

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш


БҲМнинг 1,2 баравари

БҲМнинг 1 баравари

5.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш


БҲМнинг 10 фоизи

БҲМнинг 5 фоизи

6.

Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш


БҲМнинг 1 баравари

Бепул

7.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаянги намунадаги гувоҳнома бериш


БҲМнинг 1 баравари

БҲМнинг 20 фоизи

8.

Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган герб бланкаси учун йиғим


5 АҚШ доллари

Бепул

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали

босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат хизмати номи


Жорий этиш

муддати


Давлат хизматини кўрсатиш

учун масъул ваколатли орган


1.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш


2022 йил

1 январь

Ички ишлар вазирлиги

2.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш


Туризм ва спорт вазирлиги

4.

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш


2022 йил

1 январь

Туризм ва спорт вазирлиги

5.

Суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш


Давлат активларини бошқариш агентлиги


6.

Баҳоловчиларга тоифалар бериш


7.

Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш


Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби


8.

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


9.

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


10.

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертларни аккредитация қилиш


11.

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


12.

Ўзбекистон Республикаси бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бухгалтерия ҳисоби ходимларининг малака имтиҳонини ўтказиш ва бюджет ҳисоби ҳисобчиси сертификатини бериш


Молия вазирлиги

15.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш



Молия вазирлиги

16.

Ички аудитор сертификатини бериш


Аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмалари


17.

Актуарий малака сертификатини бериш


Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


18.

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


19.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш


20.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатини бериш


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


21.

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


22.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

23.

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш


24.

Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш


Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ички ишлар вазирлиги


25.

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни аттестациядан ўтказиш


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


26.

Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги


27.

Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ҳамда мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


28.

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


29.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификатини бериш


Маданият вазирлиги

30.

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


31.

Олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш (магистратура)


32.

Йўқолган аттестатлар бўйича дубликат бериш учун ариза қабул қилиш


2022 йил

1 апрель


Халқ таълим вазирлиги

33.

Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома бериш



Давлат активларини бошқариш агентлиги

34.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ариза (буюртманома) бериш



35.

Суд органларида расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш



Олий суд

36.

Контрактларни мустақил экспертизадан ўтказиш ва импорт қилинадиган товарларни юк ортишдан олдин инспекциядан ўтказиш билан шуғулланувчи фирмаларни (инспекция органи) аккредитация қилиш



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК


37.

Капитал қурилиш тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш



38.

Имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарларни экспертизадан ўтказиш



39.

Инвестициявий лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказиш



40.

Инфратузилмавий лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини комплекс экспертизадан ўтказиш



41.

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш



42.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг шарти сифатида тадбиркорлик субъектларининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асосларини кўриб чиқиш



43.

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш



44.

Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш



45.

Товарлар (иш ва хизматлар) давлат харидига техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш



46.

Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш



47.

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш



49.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш


2022 йил

1 август

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК


50.

Уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш


51.

Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш


52.

Уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлашга сертификат бериш


53.

Универсал ўнлик классификация (УЎК) индексини бериш


Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

54.

Кутубхона-библиографик классификация (КБК) индексини бериш


55.

Китобнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISBN) бериш


56.

Даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISSN) бериш


57.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)


Олий аттестация комиссияси

58.

Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


59.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш


Давлат статистика қўмитаси


60.

Бинолар ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


61.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш


Молия вазирлиги


62.

Аввал давлат рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш


63.

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш


64.

Статистик маълумотларни тақдим этиш (тақдим этилиши мумкин бўлмаган маълумотлар бундан мустасно)


2022 йил

1 ноябрь


Давлат статистика қўмитаси

65.

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражаси бўйича давлат намунасидаги дипломни электрон шаклда тақдим этиш



Олий аттестация комиссияси

66.

Фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражаси бўйича давлат намунасидаги дипломни электрон шаклда тақдим этиш



67.

Профессор илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни электрон шаклда тақдим этиш



68.

Доцент илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни электрон шаклда тақдим этиш



69.

Катта илмий ходим илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни электрон шаклда тақдим этиш



72.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш



Халқ таълим вазирлиги

73.

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш




74.

Штрихли кодлар оригинал-макетларини тайёрлаш



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси


75.

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш



"Ўзархив" агентлиги

76.

Тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш



Ташқи ишлар вазирлиги


77.

Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш



Соғлиқни сақлаш вазирлиги


78.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш


2023 йил

1 март

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази


80.

Техникани ва қишлоқ хўжалиги машиналарини рўйхатдан ўтказиш



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК

81.

Техника ва қишлоқ хўжалиги машинасини ҳисобга қўйиш



82.

Тракторчи-машинистларга гувоҳнома ва огоҳлантириш талонини бериш



83.

Хостелларни ягона реестрига киритиш



Туризм ва спорт вазирлиги

84.

Оилавий меҳмон уйларини ягона реестрига киритиш



85.

Спортчининг спорт паспортини бериш



86.

Болаларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясига қабул қилиш



87.

Болаларни спорт-таълим муассасаларига қабул қилиш



            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан айрим турдаги маълумотлар

ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни "Электрон

ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув

платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун

масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи


Маълумотлар базасини

рақамлаштириш ҳамда уларни

беришга масъул органлар


1.

Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари


Адлия вазирлиги

2.

Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар


Адлия вазирлиги, ваколатли органлар

3.

Давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар


Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

4.

Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар


5.

Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар


6.

Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар*


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, "Ўзбекистон почтаси" АЖ


7.

Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

8.

Жисмоний шахс ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9.

Шахс тамомлаган мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим (мактаб ва бошқа) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


10.

Фуқаро "Ёшлар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар


Ёшлар ишлари агентлиги


11.

Фуқаро "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


12.

Молиявий ҳисоботлар нусхалари*


Давлат солиқ қўмитаси

13.

Ўзини-ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот


14.

Жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаси


15.

Ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги бўйича маълумотнома


Пенсия жамғармаси

16.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар


Давлат тест маркази*

            

*) Ушбу ҳужжатлар жисмоний ва юридик шахслардан бирламчи олингандан сўнг тегишли органларга "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан кўрсатиш

муддатлари қисқартириладиган давлат

хизматларининг айрим турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат хизмати номи


Ваколатли орган


Амалдаги

муддат


Ўрнатилаётган

муддат


1.

Судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш


Олий суд

5 иш куни

3 иш куни

2.

Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражаси бўйича давлат намунасидаги дипломни бериш


Олий аттестация комиссияси

20 кун

1 иш куни

3.

Фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражаси бўйича давлат намунасидаги дипломни бериш


20 кун

1 иш куни

4.

Профессор илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни бериш


1 ой

1 иш куни

5.

Доцент илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни бериш


1 ой

1 иш куни

6.

Катта илмий ходим илмий унвони бўйича давлат намунасидаги аттестатни бериш


1 ой

1 иш куни

7.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)


PhD дипломи

учун 2 ой;

DSc дипломи

учун 3 ой


PhD дипломи

учун 1 ой;

DSc дипломи

учун 1 ой


8.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ўтказиш ва давлат намунасидаги малака сертификатини бериш


Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

3 ҳафта

1 ҳафта

10.

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш


"Ўзархив" агентлиги

3 иш куни

1 иш куни

11.

Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш)


5 иш куни

(20 иш куни)


3 иш куни

(15 иш куни)

12.

Араб алифбосида яратилган турк, форс, араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш


5 иш куни

(15 иш куни)


3 иш куни

(10 иш куни)


13.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


15 кун

10 кун

14.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятига лицензия бериш


15 кун

5 кун

15.

Статистик маълумотларни тақдим этиш (тақдим этилиши мумкин бўлмаган маълумотлар бундан мустасно)


Давлат статистика қўмитаси


14 кун

7 кун

16.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш


14 кун

3 кун

17.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери дубликатини бериш


Давлат активларини бошқариш агентлиги

10 кун

5 кун

18.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ариза (буюртманома) бериш


10 кун

5 кун

19.

Давлат мулкларини ижарага бериш


10 кун

5 кун

20.

Суд бошқарувчиси аттестатини бериш


10 кун

3 кун

21.

Риэлтор малака сертификати бериш


2 кун

1 кун

22.

Баҳоловчининг малака сертификатини бериш


2 кун

1 кун

23.

Штрихли кодлар оригинал-макетларини тайёрлаш


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси


15 кунгача

5 кун

24.

Техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш


Транспорт вазирлиги


30 кун

15 кун

25.

Кемаларни рўйхатга олиш


10 кун

5 кун

26.

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификатни бериш


"Ўзавиация" агентлиги


10 иш кун

5 кун

27.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш


Адлия вазирлиги

5 иш куни

(20 иш куни)

2 иш куни

(10 иш куни)


28.

Профессионал медиаторларнинг реестрини юритиш


15 иш куни

10 кун

29.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш


3 кун

1 кун

30.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш


10 кун

5 иш куни

31.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш


20 кун

10 иш куни

32.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштириш


3 кун

2 иш куни

33.

Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш


10 кун

5 иш куни

34.

Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш


10 кун

5 иш куни

35.

Адвокатлик гувоҳномасини бериш


3 кун

2 иш куни

36.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига янги гувоҳнома бериш


3 кун

2 иш куни

37.

Нотариат соҳасидаги архив ҳужжатлари ҳамда реестрлардан кўчирмалар бериш


белгиланмаган

2 иш куни

38.

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини бериш


белгиланмаган

5 иш куни

39.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


10 кун

5 кун

40.

Маҳаллий тармоқлар, шаҳарлараро тармоқлар, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


20 иш куни

10 иш кун

41.

Маълумотлар узатиш тармоқлари, телерадио дастурлар тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш


20 иш куни

10 иш кун

42.

Электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш учун аризалар қабул қилиш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги "UNICON.UZ" ДУК


3 иш куни

1 иш куни

43.

Йўқолган аттестатлар бўйича дубликат бериш учун ариза қабул қилиш


Халқ таълими вазирлиги

7 кун

5 иш куни

44.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар қабул қилиш


14 кун

7 кун

45.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш


Халқ таълими вазирлиги

6 кун

3 иш куни

46.

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш


Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат корхонаси


21 кун

15 кун

47.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани қайта расмийлаштиришга ариза бериш


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


5 иш куни

3 иш куни

48.

ОАВни давлат рўйхатидан қайта ўтказиш


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


15 кун

10 кун

49.

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш


15 кун

10 кун

50.

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш


Давлат хизматлари агентлиги


15 кун

10 кун

51.

Фамилия, исми ва отасининг исмини ўзгартириш


1 ой

20 кун

52.

ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш


3 иш куни

2 иш куни

53.

Автотранспорт воситасига юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


Давлат божхона қўмитаси


10 иш куни

(20 иш куни)

5 иш куни

(10 иш куни)

54.

Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш


10 иш куни

5 иш куни

55.

Туроператорлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш


Туризм ва спорт вазирлиги

10 кун

5 кун

56.

Турагентлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш


10 кун

5 кун

57.

Спортчиларга спорт паспортини бериш


12 кун

3 кун

58.

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш


5 кун

3 кун

59.

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


30 иш куни

24 иш куни

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини

янада соддалаштириш, муддатларини, талаб

қилинадиган ҳужжатларини қисқартириш

ҳамда рақамлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


Вазирлик

ва идоралардан


Вазирлар

Маҳкамасидан


1.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўллаш учун:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ҳамда "ТМЭК" ахборот тизимларини ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминлаш;

давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш имконини яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Пенсия жамғармаси (А. Ҳайдаров), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)


Ж. Қўчқоров,

О. Умаров,

Д. Холмуродов,

Ш. Ражаббаев


2.

Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 октябрь


Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)


С. Умурзаков,

Ф. Рахимов,

Д. Холмуродов,

Ш. Ражаббаев


3.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролигибўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказларида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 октябрь


Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


С. Умурзаков,

Ф. Рахимов,

Ш. Ражаббаев


4.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Давлат персоналлаштириш маркази (У. Ташходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


Х. Бердибаев,

Ш. Ражаббаев

Давлат хизматлари агентлигига Идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимидан фойдаланиш имконини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

5.

Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизини уларга 1 иш кунида қайтариш;

ариза берувчига қайтарилган тўловларни Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш;

давлат хизматлари агентлиги томонидан пул маблағларини қайтариш тўғрисида қўйилган талабномадаги маблағни қайтариш учун етарли маблағи бўлмаганда, ваколатли органнинг бюджетдан ташқари ва бошқа жамғармасига маблағ келиб тушганда биринчи навбатда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ечиб олиш.


Идоравий

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 октябрь


Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Марказий банк (М. Нурмуратов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров

6.

Хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 октябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Марказий банк (М. Нурмуратов), манфаатдор идоралар


О. Умаров,

Д. Холмуродов,

таркибий бўлинма раҳбарлари


7.

Лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини беришда, агар бу учун қонунчилик ҳужжатларида тўлов ундирилиши назарда тутилган бўлса, тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида белгилаш (чет эл валютасида ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари


2021 йил

1 октябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов,

Д. Каландаров,

таркибий бўлинма раҳбарлари

8.

Мазкур Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари бўйича рўйхатда белгиланган муддатлардан камида икки ой олдин маъмурий регламент лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари

2021-2023

йиллар


Масъул вазирлик ва идоралар


О. Умаров,

таркибий бўлинма раҳбарлари


9.

ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали кўриш имкониятини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 июнь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев


10.

Шахснинг ўлимини қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)


Д. Каландаров,

М. Вахобов,

Ш. Ражаббаев


11.

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқинини ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш.

Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобил алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имкониятини яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2021 йил

15 октябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)


О. Умаров,

Ш. Ражаббаев


12.

Республика ҳудудидаги барча давлат хизматлари марказлари (уларнинг филиаллари) ҳамда ФҲДЁ органларини Интернет тармоғи ҳамда ҳимояланган VPN тармоғига Тошкент шаҳри учун мўлжалланган энг арзон тарифлар бўйича улаш ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2021 йил

1 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев


13.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш хизматларидан давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали фойдаланишини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 декабрь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


Д. Холмуродов,

Ш. Ражаббаев


15.

Фуқароларнинг меҳнат дафтарчалари яроқсиз ҳолатга келганлиги ёки йўқолганлик ҳолатларида қонунчилик ҳужжатларида тегишли даврлардаги меҳнат стажларини тиклаш тартиблари ёки ечимлари белгиланмаганлиги туфайли йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги давлат архивларида сақланаётган ташкилотларнинг ҳужжатлари бўйича ёзувларни тасдиқлаш юзасидан архивлар томонидан пуллик давлат хизматларини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


"Ўзархив" агентлиги (У. Юсупов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


О.Умаров,

таркибий бўлинма раҳбарлари

16.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПда автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали"автомобиль тарихи" маълумотларини(давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) шартномавий асосда аниқлаш давлат хизматини йўлга қўйиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь


Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

Х. Бердибаев,

Д. Каландаров,

Ш. Ражаббаев


17.

Коммунал тармоқлардаги барча рақамларни (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик сув ва оқова сув тизими таъминотлари) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғлаш, бу орқали ҳар бир шахсга "ягона мижоз" тамойили асосида ноёб рақамдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 декабрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов), Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Кадастр агентлиги (Ф. Умаров)


О. Умаров,

Ш. Абидов,

А. Жуманазаров,

Д. Холмуродов


18.

Адвокатлик гувоҳномасини бериш, йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига янгисини бериш давлат хизмати муддатлари ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини қисқартириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 сентябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров)


Д. Каландаров,

М. Якубов


19.

Чет тили ўқитувчиларининг лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Бунда, тест синовидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида маълумотнома бериш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 январь


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (М. Каримов)


Б. Мусаев,

М. Вахобов


20.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган бож, йиғим ва пуллик хизматларни қайта кўриб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2095-сон қарорини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва соддалаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган бож, йиғим ва пуллик хизматларни қисқартириш, айрим хизматларни бепул асосда кўрсатишни йўлга қўйиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 январь


Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


С. Умурзаков,

Ф. Рахимов,

Д. Холмуродов


21.

Кўчмас мулк объектларини кадастр рақамларига боғланиши ҳамда уларни Ягона манзиллар реестри билан интеграция қилинишини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 ноябрь


Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов), Энергетика вазирлиги (А. Султонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)


О. Умаров,

Д. Холмуродов,

Ш. Абидов,

А. Жуманазаров


22.

Кўчар маданий мерос объектларини аҳолига яқиндан таништириш, тарихий меросларимиз бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида ушбу объектларни хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг камида биттадан туманида (шаҳрида) вақтинчалик давлат хизматлари марказларига жойлаштириб бориш амалиётини йўлга қўйиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 октябрь


Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


А. Абдухакимов,

О. Қудратов


23.

2022-2026 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


Д. Каландаров,

М. Якубов


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат

хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш

бўйича Республика ишчи комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика ишчи комиссияси раиси


2. О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси- IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Республика ишчи комиссияси раиси ўринбосари


3. Р.К. Давлетов

-

адлия вазири, Республика ишчи комиссияси раиси ўринбосари


4. Д.Н. Каландаров

-

Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи


5. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


6. Т.А. Ишметов

-

молия вазири


8. О.А. Пекось

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


10. С.М. Холхўжаев

-

иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


11. Лавозими бўйича

-

Давлат хизматлари департаменти бошлиғи, Республика ишчи комиссияси котиби

      

Изоҳ: Республика ишчи комиссияси таркиби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 июлдаги

ПФ-6269-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5278-сон Фармонига 3-иловадаги "2021 йил 1 августга қадар" сўзлари "2021 йил 1 сентябрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармонига 2-илованинг 5-позициясидаги "2021 йил ноябрь" сўзлари "2022 йил май" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6012-сон Фармонига 2-илованинг 30-позициясидаги "2021 йил ноябрь" сўзлари "2022 йил май" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сон Фармонида:


а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш;

идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилдаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ҳамда давлат хизматлари марказларига, алмаштириш учун эса ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш";


б) 2-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошиси "ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари" сўзларидан кейин "ҳамда давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


илованинг "2-босқич" позициясининг "Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 16-бандидаги "50" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифи рус тилидаги матни 12-моддасидан "плюс 5 долларов США за гербовый бланк" сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 52-банди иккинчи хатбошисидаги "икки баравари" сўзлари "10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4126-сон қарори 5-бандидаги "ўн баравари" сўзлари "етти баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:

иккинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4913-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимлари нодавлат таълим соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган ўқув марказлари томонидан бериладиган ва кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги низомнинг "Буюртмалар бериш тартиби" бўлимида:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 9-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июндаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 14-бандда:

иккинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 36-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 52-бандида:

учинчи, тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 338-сон қарорига 1-илова 14-банди ва 2-илова 10-бандининг биринчи хатбошиларидаги "ўн" сўзи "етти" сўзи билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


8-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


45-банднинг иккинчи хатбошисидан ", шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома) нусхаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган "Академик ҳаракатчанлик" дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лойиҳага номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета) илова қилинади".


Изоҳ:

1) мазкур илованинг 5 ва 8-бандлари 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради;

2) мазкур илованинг 4, 6 ва 9-бандлари 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль























































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск