ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 й. 465-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2021 й.

N 465



ТУСИ ЎЗГАРТИРИЛГАН (ҚОРАЙТИРИЛГАН)

ОЙНАЛИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон ҳамда "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади;

хизмат енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бепул амалга ошириладиган давлат органларига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида белгиланган тартибда берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар:

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг автоматлаштирилишини;

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;

ЯИДХПда фойдаланувчининг шахсий кабинетида шу фойдаланувчига тегишли бўлган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда жойлаштирилиши ва реал вақт режимида янгиланиб борилишини;

давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда - Ягона биллинг тизими) орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига мувофиқ М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун қуйидаги тўлов ставкалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади;

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда, ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ белгиланади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатилганда, ушбу хизмат учун йиғимлар Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларда тўланади;

"Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун йиғимлар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларнинг 90 фоизи тўланади.

Бунда ушбу тўловлар суммаси қуйидагича тақсимланади:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

88,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 июлдаги

465-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


12-банднинг "б" кичик бандидаги "эркин айланиши учун (импорт)" сўзлари "эркин муомалага чиқариш (импорт)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 181-модда) 2-бандида:


а) "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича, шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси юқорида белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаган даражада ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади";


б) "в" кичик банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари";


в) "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль











































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск