ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари /

Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида Низом (ЎзР 28.07.2021 й. ЎРҚ-703-сон Қонунига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

2021 йил 28 июлдаги

ЎРҚ-703-сон Қонунига

3-ИЛОВА



Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида

НИЗОМ



1-модда. Ушбу Низом судлар аппарати, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди (бундан буён матнда Конституциявий суд деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Судьялар олий кенгаши деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига махсус унвонлар - мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди.


2-модда. Судлар аппарати, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат:

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;

1-даражали адлия маслаҳатчиси;

2-даражали адлия маслаҳатчиси;

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.


3-модда. Мансаб даражалари олий юридик маълумотга ёки бошқа олий маълумотга эга ходимларга, эгаллаб турган лавозими, малакаси ва иш стажига мувофиқ кетма-кетликда ёхуд илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлар ва мансаб даражаларини инобатга олган ҳолда берилади.


4-модда. Мансаб даражалари:

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Судьялар олий кенгаши раисига;

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Олий мактаб директорига, Департамент директорига;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Олий мактаб директорининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбарига;

1-даражали адлия маслаҳатчиси - Конституциявий суд котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Судьялар олий кенгаши котибига, Олий мактабнинг кафедра мудирига, кафедра профессорига, кафедра доцентига, Департамент директорининг ўринбосарига;

2-даражали адлия маслаҳатчиси - Конституциявий суднинг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бошқарма бошлиқлари ўринбосарларига ва бўлим бошлиқларига, Конституциявий суд раисининг ёрдамчисига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг маслаҳатчисига, Судьялар олий кенгашининг етакчи инспекторларига, биринчи бўлими мудирига, Олий мактабнинг бўлим бошлиқларига, кафедра ўқитувчиларига, Департаментнинг бўлимлари ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;

3-даражали адлия маслаҳатчиси - Конституциявий суднинг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқлари ўринбосарларига, бош ва катта консультантларига, Судьялар олий кенгашининг архив мудирига ва девонхона мудирига, Олий мактабнинг юрисконсультига, бош ва етакчи мутахассисларига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига ва юрисконсультига;

1-даражали юрист - Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар маъмурий судларининг бўлим бошлиқларига, бош мутахассисларига, судья катта ёрдамчиларига, Олий мактабнинг девонхона мудирига ва архив мудирига;

2-даражали юрист - Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар маъмурий судларининг катта мутахассисларига, девонхона мудирларига, судьялар малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;

3-даражали юрист - туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига берилади.


5-модда. 1, 2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражалари:

Судьялар олий кенгаши ва Олий мактабнинг ходимларига - Судьялар олий кенгаши раиси томонидан;

Конституциявий суднинг девони ходимларига - Конституциявий суднинг раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи турувчи судлар аппаратлари ходимларига, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.

Конституциявий суднинг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Судьялар олий кенгашининг раиси ушбу Низомнинг 4-моддасида назарда тутилмаган лавозимни штат жадвалида мавжуд муайян лавозимга тенглаштиришга ҳамда 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мансаб даражасини беришга ҳақли.


6-модда. 1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.

Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация мавжуд бўлган тақдирда 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун - тўрт йилни, 3, 2, 1-даражали юристлар учун - икки ярим йилни ташкил этади.


7-модда. Ушбу Низомнинг 5-моддасига мувофиқ судлар, Судьялар олий кенгаши, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражасигача бўлган мансаб даражасини беришга - эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилган даражадан қатъи назар, кетма-кетликда ва мансаб даражасида бўлиш муддатига риоя этмаган ҳолда йўл қўйилади.


8-модда. Судларга, Судьялар олий кенгашига, Олий мактабга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга мансаб даражалари улар қайси лавозимга тайинланганлиги, билими ва иш тажрибаси, шунингдек илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлари ва мансаб даражалари инобатга олинган ҳолда берилади.


9-модда. Конституциявий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Судьялар олий кенгаши раиси:

1) олдинги мансаб даражасида бўлиш учун белгиланган хизмат муддати тугамасдан, ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали бажарганлиги учун;

2) ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унинг ўз даражасидан икки мансаб даражасидан юқори бўлмаган;

3) аттестациядан биринчи марта ўтаётган ходимларга уларнинг лавозимлари бўйича белгиланганидан бир поғона паст мансаб даражаси беришга ҳақли.


10-модда. Иш стажи бўлмаган шахсларга улар лавозимга тайинланганидан кейин камида олти ой ўтгач мансаб даражаси берилади.


11-модда. Судлар аппарати, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг бир мансаб даражасида белгиланган муддат хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликлари бўлган ходимлари мансаб даражаси кўтарилмайди.


12-модда. Мансаб даражалари берилган ходимлар шу мансаб даражаларида умрбод бўлади ва фақат судларда, Судьялар олий кенгашида, Олий мактабда, Департаментда ва унинг ҳудудий бўлимларида ишлашга нолойиқ хатти-ҳаракатлари учун меҳнат шартномаси бекор қилинганда улардан маҳрум қилиниши мумкин.


13-модда. Хизмат бурчини қўпол равишда бузгани ёки хизмат вазифаларини муттасил лозим даражада бажармагани учун ходимнинг мансаб даражаси унга берилганидан иккидан ортиқ бўлмаган мансаб даражасига пасайтирилиши мумкин.

Мансаб даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.


14-модда. Судлар аппарати, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш учун аттестация ўтказиш тартиби Конституциявий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Судьялар олий кенгаши раиси томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланади.


15-модда. Мансаб даражаси бўлган судлар аппарати, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошларига устамалар қонунчиликда белгиланган миқдорларда белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июль





















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск