Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2021 й. ПҚ-5201-сон "Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси "ВЭБ.РФ" иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станцияcини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2021 й.

N ПҚ-5201



РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ

ДАВЛАТ ТАРАҚҚИЁТ КОРПОРАЦИЯСИ "ВЭБ.РФ"

ИШТИРОКИДА БУХОРО, НАВОИЙ, ҚАШҚАДАРЁ,

САМАРҚАНД ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИДА

95 ТА НАСОС СТАНЦИЯCИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида насос станцияларини модернизация қилиш, электр энергиясини тежаш ҳамда суғориладиган ерларни сув билан барқарор таъминлаш мақсадида:


1. Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси "ВЭБ.РФ" (кейинги ўринларда - Внешэкономбанк) томонидан маъқулланган:

"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос станциясини модернизация қилиш";

"Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос станциясини модернизация қилиш";

"Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини модернизация қилиш" инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - лойиҳалар) техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) лойиҳаларнинг умумий қиймати 213,5 млн еврони ташкил қилади, шундан 146 млн евро - Внешэкономбанк кредити, 67,5 млн евро - Ўзбекистон Республикасининг улуши, жумладан 33,7 млн евро - республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида;

б) Ўзбекистон Республикаси номидан Молия вазирлиги Внешэкономбанк кредити (қарзи) бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодий ва молиявий самарадорликка ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришиш, шунингдек, кредитнинг мақсадли ишлатилиши бўйича масъул ижрочи орган ҳисобланади;

ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб боради;

г) Внешэкономбанк томонидан тақдим этилган молиялаштириш шартларига биноан лойиҳаларни молиялаштиришга банк томонидан ажратилаётган кредитнинг қайта молиялаштириладиган фоиз ставкаси йиллик 2 фоиз, кредитни олиш муддати 2 йил, кредитни қайтариш муддати 10 йил этиб белгиланади;

д) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бош пудратчиларни тендер асосида аниқлайди.

Бош пудратчилар лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

қарз шартномасида белгиланган маблағ ҳисобидан насослар, электр двигателлар, жиҳозлар, электр қурилмалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ва хизматларнинг 70 фоизини Россия Федерацияси ишлаб чиқарувчиларидан, 30 фоизини эса Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан насослар, электр двигателлар, жиҳозлар, электр қурилмалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ва хизматларни тўлиқ Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларидан харид қилади.


3. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) лойиҳалар бўйича танлов (тендер) ўтказилганда соҳанинг тегишли йўналишидаги мутахассисларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш талабини назарда тутишни амалиётга жорий этсин.


4. Қуйидагилар:

"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

"Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос станциясини модернизация қилиш", "Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос станциясини модернизация қилиш" ҳамда "Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳалари учун Внешэкономбанкдан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос станциясини модернизация қилиш", "Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос станциясини модернизация қилиш" ҳамда "Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳаларини амалга ошириш натижасида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳининг йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш учун Молия вазирлигига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қисми учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


7. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Внешэкономбанкдан кредит маблағлари жалб этилгунга қадар аниқ ҳисоб-китобларга асосан тегишинча маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бюджет ссудалари ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда, маҳаллий бюджет маблағлари тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг розилиги билан ажратилади.


8. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2024 йил май ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Внешэкономбанк кредитлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар божхона божидан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Внешэкономбанк ўртасида имзоланадиган қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


10. Белгилаб қўйилсинки, Внешэкономбанкдан жалб этилаётган кредитнинг асосий қарзи, фоизи, комиссия тўловлари ва лойиҳалар билан боғлиқ бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети ҳисобидан қопланади.


11. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ганиев икки ҳафта муддатда Бухоро (Б.Т. Зарипов), Қашқадарё (З.Т. Мирзаев), Навоий (Қ.Б. Турсунов), Самарқанд (Э.О. Турдимов) ва Сурхондарё (Т.А. Боболов) вилоятлари ҳокимликларининг таклифлари асосида:

95 та насос станцияларини модернизация қилишга ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "Йўл харита"ларини ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаб, ижрога қаратсин;

ҳар бир туман кесимида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил қилинишини таъминласин;

бир ой муддатда лойиҳалар доирасида таъмирланаётган 95 та насос станцияларининг камида 30 фоизини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқласин;

лойиҳалар амалга оширилиши натижасида сув таъминоти яхшиланадиган ер майдонларида сердаромад экин турларини (пахта ва ғалладан ташқари) жойлаштириш чораларини кўрсин;

б) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев):

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А.Вафаев), Молия вазирлиги (О.З.Насритдинходжаев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул бўлган вазирлик ва идора ходимлари, шу жумладан туман ҳокимлари учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда икки ҳафталик семинар ташкил қилсин;

Молия вазирлиги (О.З.Насритдинходжаев) билан биргаликда молиялаштирилган лойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;

бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Термиз Давлат университети ҳузурида ирригация ва мелиорация йўналишида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Ш.Ж.Рахимов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Т.Турабов) лойиҳалар доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э.Бурханов) лойиҳалар доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар чоракда Сенат ва тегишлича халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан, ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, С.Ў. Умурзаков ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июлдаги

ПҚ-5201-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос

станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жами


Мўлжалланган

молиялаштириш

манбалари


ХМИ/

ХҲМТ*


Давлат

бюджети

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро экв.

72 971,0

49 817,5

23 153,5

2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг евро экв.

60 319,6

49 817,5

10 502,1

шундан:






ускуналар сотиб олиш


минг евро

47 265,3

40 175,5

7 089,8

қурилиш-монтаж ишлари


минг евро

10 487,8

8 914,6

1 573,2

лойиҳани бошқариш


минг евро

802,4

727,4

75,0

шу жумладан:






ижтимоий солиқ


минг евро экв.

75,0


75,0

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг евро

711,2


711,2

божхона декларацияси, ҳужжатларни расмийлаштириш ва назорат қилиш


минг евро

283,6


283,6

инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг евро

769,3


769,3

3

Божхона божларидан озод этиш ва республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш


минг евро экв.

11 380,7


11 380,7

4

Мавжуд асосий воситалар қиймати


минг евро экв.

1 270,7

5

Лойиҳанинг қуввати


м куб/ секунд

144,8

6

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

4,2

7

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

24

8

Яратиладиган асосий ишлаб чиқариш фондининг қиймати


минг евро экв.

60 319,6

9

Кредитни қайтариш муддати


йил

10

             

*) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июлдаги

ПҚ-5201-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос

станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги


Жами


Мўлжалланган

молиялаштириш

манбалари


ХМИ/

ХҲМТ*


Давлат

бюджети

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро экв.

68 819,7

47 058,4

21 761,3

2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг евро экв.

57 007,5

47 058,4

9 949,1

шундан:






ускуналар сотиб олиш


минг евро

46 188,7

39 260,4

6 928,3

қурилиш-монтаж ишлари


минг евро

9 174,2

7 798,0

1 376,1

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг евро

640,4


640,4

божхона декларацияси, ҳужжатларни расмийлаштириш ва назорат қилиш


минг евро

277,2


277,2

инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг евро

727,1


727,1

3

Божхона божларидан озод этиш ва республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш


минг евро экв.

10 960,3


10 960,3

4

Мавжуд асосий воситаларнинг қиймати


минг евро экв.

851,9

5

Лойиҳанинг қуввати


м куб/ секунд

144,8

6

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

4,40

7

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

24

8

Яратиладиган асосий воситаларнинг қиймати


минг евро экв.

57 007,50

9

Кредитни қайтариш муддати


йил

10

             

*) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июлдаги

ПҚ-5201-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос

станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги


Жами


Мўлжалланган

молиялаштириш

манбалари


ХМИ/

ХҲМТ*


Давлат

бюджети

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро экв.

71 769,0

49 190,4

22 578,6

2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг евро экв.

60 288,4

49 190,4

11 098,1

шундан:






ускуналар сотиб олиш


минг евро

46 865,5

39 835,6

7 029,8

қурилиш-монтаж ишлари


экв.минг евро

11 005,6

9 354,7

1 650,8

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг евро

1 401,2


1 401,2

божхона декларацияси, ҳужжатларни расмийлаштириш ва назорат қилиш


минг евро

210,9


210,9

инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг евро

805,3


805,3

3

Божхона божларидан озод этиш ва республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш


минг евро

11 375,4


11 375,4

4

Мавжуд асосий воситалар миқдори


минг евро экв.

105,1

5

Лойиҳанинг қуввати


м куб секунд

109,3

6

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

7,2

7

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

24

8

Яратиладиган асосий воситаларнинг қиймати


минг евро экв.

60 288,4

9

Кредитни қайтариш муддати


йил

10

             

*) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июлдаги

ПҚ-5201-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида

29 та насос станциясини модернизация қилиш",

"Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та

насос станциясини модернизация қилиш" ҳамда

"Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та

насос станциясини модернизация қилиш"

лойиҳалари учун Внешэкономбанкдан жалб

этиладиган кредит бўйича асосий қарзни

қайтариш ва фоизлар тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Кредит миқдори - 146 066,36 минг евро

Кредитни қайтариш муддати - 10 йил

Фоиз ставкаси - йиллик 2 фоиз

Кредит ажратиш воситачилик бадали - бир марталик 0,1 фоиз

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи - йиллик 0,15 фоиз

Йиллар**


Ярим

йиллик


Қарздор-

лик*


Асосий

қарзни

қайтариш


Фоиз

тўлови


Кредит

ажратиш

восита-

чилик

бадали


Мажбу-

риятлар

учун

восита-

чилик ҳақи


Умумий

тўлов

миқдори


2022

2

90 884,90






0,00

2023

1

118 475,63



908,85

146,07

41,39

1 096,31

2

146 066,36



1 184,76


20,69

1 205,45

2024

1

138 763,03


7 303,33

1 460,65



8 763,98

2

131 459,70


7 303,33

1 387,64



8 690,97

2025

1

124 156,37


7 303,33

1 314,60



8 617,93

2

116 853,04


7 303,33

1 241,57



8 544,90

2026

1

109 549,71


7 303,33

1 168,53



8 471,86

2

102 246,38


7 303,33

1 095,50



8 398,83

2027

1

94 943,05


7 303,33

1 022,46



8 325,79

2

87 639,72


7 303,33

949,43



8 252,76

2028

1

80 336,39


7 303,33

876,39



8 179,72

2

73 033,06


7 303,33

803,37



8 106,70

2029

1

65 729,75


7 303,31

730,33



8 033,64

2

58 426,44


7 303,31

657,30



7 960,61

2030

1

51 123,13


7 303,31

584,26



7 887,57

2

43 819,82


7 303,31

511,23



7 814,54

2031

1

36 516,51


7 303,31

438,20



7 741,51

2

29 213,20


7 303,31

365,16



7 668,47

2032

1

21 909,90


7 303,30

292,13



7 595,43

2

14 606,60


7 303,30

219,11



7 522,41

2033

1

7 303,30


7 303,30

146,07



7 449,37

2

0,00


7 303,30

73,04



7 376,34




146 066,36


17 430,56


146,07


62,08


163 705,08


                

*) фоизларни тўлаш миқдори кредитни олиш муддатларига асосан аниқланади.


**) тўловлар миқдори кредитни амалда ўзлаштириш муддатларидан келиб чиқиб аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июлдаги

ПҚ-5201-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида

29 та насос станциясини модернизация қилиш",

"Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос

станциясини модернизация қилиш" ҳамда "Сурхондарё

ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини

модернизация қилиш" лойиҳаларини амалга ошириш

натижасида қайта фойдаланишга киритиладиган

ер майдонлари ва етиштириладиган маҳсулот

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар

номи

Насос

станция-

лари сони


Давлат-

хусусий

шерикликка

бериладиган

насос стан-

циялари

сони


Сув

таъминоти

яхшилана-

диган

майдон

(гектар)


Қайта

фойдала-

нишга

кирити-

ладиган

майдон

(гектар)


Режалаштирилган экин турлари,

(гектар)

Етиштириладиган

маҳсулот

Ярати-

лади-

ган

иш ўрни


с

а

б

з

а

в

о

т


п

о

л

и

з


д

у

к

к

а

к

л

и


о

з

у

қ

а


у

з

у

м

з

о

р


б

о

ғ


б

о

ш

қ

а


Жами

(минг

тонна)


ички

бозор

(минг

тонна)


экспорт

(минг

тонна)


Бухоро вилояти

1

Бухоро


1


41 460

1 120


100

50

400

200

250

120

14

10

4

1 840

2

Қоракўл


2


28 100

1 540


90

100

600

500

100

150

18

13

5

2 480

3

Ғиждувон


1

1

16 430

1 440


110

50

500

500

150

130

18

13

5

2 380

Жами


4

1

85 990


4 100

0

300

200

1 500


1 200


500

400

50

36

14

6 700

Навоий вилояти

1

Навбаҳор


2


6 700

467



40


369


58

8

6

2

1 350

2

Қизилтепа


1


2 400

110



15


82


13

2

1


300

3

Хатирчи


2


6 000

733



50


623


60

13

10

3

2 280

Жами


5

0

15 100


1 310

0

0

105

0

1 074


0

131

22

18

4

3 930

Қашқадарё вилояти

1

Қамаши


6

1

14 970

2 750

600

500

200

750

700



44

29

15

3 000

2

Косон


2

1

11 800

1 500

150

100

400

350


500


4

2

2

2 200

3

Ғузор


5

1

28 880

2 520

900

1 020





600

17

12

5

1 300

4

Яккабоғ


1


4 800

1 227

727




500



26

19

7

3 458

5

Қарши


2

1

6 000

2 902

800

500

402

900

300



38

25

12

3 400

Жами


16

4

66 450


10 899


3 177


2 120


1 002

2 000


1 500

500

600

129

87

41

13 358

Самарқанд вилояти

1

Пахтачи


2


1 009

281




165



116

1

1


278

2

Нарпай


4

4

10 904

840



15

160

180


485

8

5

3

1 328

3

Каттақўрғон


3


956

1 083




463

101

99

420

7

4

2

1 711

4

Пайариқ


4


6 731

971





768

203


35

23

12

1 535

5

Булунғур


1

1

638

111





50

61


3

2

1

175

6

Ургут


1


3 200

400



50


200

150


11

7

4

632

Жами


15

5

23 438


3 686


0

0

65

788

1 299

513

1 021


65

42

22

5 659

Сурхондарё вилояти

1

Узун


16


23 877

5 763

1 300




2 408

1 200

855

49

31

18

14 788

2

Қумқўрғон


9


18 944

2 056



800

400

556

300


32

21

11

5 276

3

Термиз


10


39 310

7 335

1 610

900

975

1 175

1 730

500

445

47

18

29

17 679

4

Жарқўрғон


7

2

16 300

2 200



600

50

1 100

450


34

22

12

5 645

5

Сариосиё


1


360

90

90







1

1


231

6

Олтинсой


1


2 900

150





150



2

1,5

0,8

385

7

Шеробод


2


1 900

210




70

40

100


3

2

1

539

8

Бойсун


2


2 600

300




50

200

50


5

3

2

770

9

Қизириқ


5

3

12 769

1 351

100

500

200

135

386

30


21

14

7

3 467

10

Музработ


1


5 100

1 000


400

200

220

130

50


15

10

5

2 566

11

Шўрчи


1


640

45



25



20


1

1


115

Жами


55

5

124 700


20 500


3 100


1 800


2 800


2 100


6 700


2 700


1 300


210


124


86


51 460


Ҳаммаси


95

15

315 678


40 495


6 277


4 220


4 172


6 388


11 773


4 213


3 452


476


307


168


81 107


                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июль















































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск