ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2021 й. 472-сон "Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2021 й.

N 472




ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС ТЕХНИКУМИНИНГ

ЧИРЧИҚ ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш, келгусида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиб, ўрта махсус профессионал таълим босқичидаги кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг (кейинги ўринларда - Техникум) Чирчиқ филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ва келгусида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳамда Филиалнинг имкониятларини ҳисобга олиб, белгиланган тартибда қабул параметрларини шакллантириш;

ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг "Siemens" компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш;

таълим жараёни учун зарур моддий-техник, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори малакали ва иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиал Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Бобур кўчаси, 22-уйда жойлашган Чирчиқ давлат педагогика институтига тегишли собиқ Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежининг икки қаватли устахона биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда - Техникумнинг филиали ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, белгиланган тартибда унинг устави янги таҳрирда тасдиқланишини ҳамда давлат рўйхатидан қайта ўтказилишини, шунингдек, Филиалнинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда - Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш чораларини кўрсин;

Чирчиқ давлат педагогика институти билан биргаликда Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида юқори малакали педагог ходимларни жалб этиш чораларини кўрсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиал битирувчилари амалиётларини ташкил этсин.


5. Филиал фаолиятини молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июль







































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск