ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2021 й. ПФ-6273-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.07.2021 й.

N ПФ-6273



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштириш амалиётини кенгайтириш ҳамда иқтисодиётга хусусий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 июлдаги

ПФ-6273-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхатида:


а) 198-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"198

44

202453220


"Давлат экологик сeртификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" ДУК*


ДУК


Тошкент шаҳри

100,0";

б) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"*) Корхона масъулияти чекланган жамиятига айлантирилгандан сўнг, давлат улушининг 70 фоизи сотувга чиқарилади ва 30 фоизи Давлат экология қўмитаси тасарруфида қолдирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон Фармонида:


а) 1-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йилда савдога чиқариладиган давлат активларининг рўйхати";


1-позициядан олдин қуйидаги мазмундаги сатр билан тўлдирилсин:

"I. 2021 йил мартдан савдога чиқариладиган давлат активлари";


11-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:

"II. 2021 йил сентябрдан савдога чиқариладиган давлат активлари


12.

"Тошкент" меҳмонхонаси


Тошкент шаҳар,

Юнусобод тумани


"Ўзмиллийбанк" АЖ


1,1

24 206

13.

"Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси


Тошкент шаҳар,

Юнусобод тумани


Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК


3,1

60 113

14.

Кино зал (Premier hall)


Тошкент шаҳар,

Миробод тумани


"O'ZBEKKINO" ДУК


0,1

2 873

15.

Маъмурий бино (матбуот уйи)


Тошкент шаҳар,

Миробод тумани


Давлат активларини бошқариш агентлиги


0,82

18 142

16.

"Чотқол оромгоҳи" бино иншоотлари


Тошкент вилояти,

Бўстонлиқ тумани


"Тошнефтгазқурилиш" АЖ


18,0

7 202

17.

Ишлаб чиқариш биноси (собиқ "Алгоритм" заводи бино-иншоотлари)


Тошкент шаҳар,

Чилонзор тумани


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


16,13

86 004

18.

Собиқ "Марказ улгуржи савдо инвест" МЧЖнинг маъмурий ва омборхона бино-иншоотлари


Тошкент шаҳар,

Миробод тумани


Давлат активларини бошқариш агентлиги


4,6

32 638

19.

"Сергели" кичик саноат зонаси бино-иншоотлари


Тошкент шаҳар,

Сирғали тумани


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


11,83

89 192

20.

"Бектемир" кичик саноат зонаси бино-иншоотлари


Тошкент шаҳар,

Бектемир тумани


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


5

33 733

21.

"Ўзметкомбинат" АЖнинг Темир сақлаш ва юклаш омбори


Тошкент шаҳар,

Мирзо Улуғбек тумани


"Ўзметкомбинат АЖ


5,8

4 351

22.

Нотурар бино-иншоот комплекси (Парранда фабрикаси)


Тошкент вилояти,

Зангиота тумани


Давлат активларини бошқариш агентлиги


31,56

25 455,4

23.

Бўш турган бино ва иншоотлар (Собиқ Кинология маркази)


Тошкент шаҳар,

Яшнобод тумани


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси


8,6

16 531";

изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-бандлар билан тўлдирилсин:

"4. Объектларнинг майдонига кадастр ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.

5. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар бошқарув органлари қарорлари асосида ушбу иловада кўрсатилган объектлар юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик жамияти улушини объектнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали савдога чиқарилади.";


б) 2-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йилда савдога чиқариладиган давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари рўйхати";


1-позициядан олдин қуйидаги мазмундаги сатр билан тўлдирилсин:

"I. 2021 йил апрелдан савдога чиқариладиган давлат

иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари";


18-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:


"II. 2021 йил октябрдан савдога чиқариладиган давлат

иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари**


19.

"Қўқон биокимё" АЖ


Фарғона вилояти


97,0***

20.

"Андижон биокимё заводи" АЖ****


Андижон вилояти


70,0

21.

"Бектемир-спирт экспериментал заводи" АЖ****


Тошкент шаҳри


25,0

22.

"Биокимё" АЖ****


Тошкент вилояти

25,0

23.

"Сувмаш" АЖ


Тошкент шаҳри

47,0

24.

"Шарқ НМАК" АЖ


Тошкент шаҳри

94,5

25.

"Ўрта осиё транс" АЖ


Тошкент шаҳри

51,0

26.

"93-махсус трест" АЖ


Тошкент шаҳри

83,31***

27.

"Ўзгазлойиҳа" МЧЖ


Тошкент шаҳри

63,4

28.

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК


Тошкент шаҳри

100,0

29.

Иссиқлик электр станциялари****


Республика бўйича

***

30.

Дон корхоналари****


Республика бўйича

***";

изоҳ қисмида:


1-бандида "рўйхатдаги" сўзи "рўйхатнинг биринчи бўлимидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

"3. Давлат улуши миқдори ва корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, активларнинг сотилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.";


қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"**) Ушбу корхоналардаги давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "UzAssets" инвестиция компанияси жалб этадиган профессионал ташкилотлар орқали сотилади.

***) Ушбу иловада кўрсатилган корхоналарнинг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улуши мавжуд бўлганда, уларнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.

****) Мазкур корхоналардаги сотувга чиқариладиган давлат улуши миқдори ва сотиладиган корхоналарнинг номма-ном рўйхати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги таклифига асосан Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Жиззах аккумулятор заводи" АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3773-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 июль



















































Время: 0.2316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск