ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Бирйўла бериладиган бир марталик тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2021 й. ПҚ-5204-сон "Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2021 й.

N ПҚ-5204



КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сон Фармонида "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда - бир марталик моддий ёрдам) кўрсатилсин:

боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.


2. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлаш харажатлари - республика бюджети маблағлари;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа органлардан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлаш харажатлари - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари.


3. Қуйидагилар бир марталик моддий ёрдамнинг ушбу қарорга мувофиқ мақсадли ва манзилли етказилишини таъминлаш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари - "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, суд ҳокимиятининг олий органларидан - тегишлилиги бўйича боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатларда ва манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;

Молия вазирлиги - зарур маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида ажратилиши бўйича.


4. Молия вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 октябрга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 июль
















































Время: 0.0489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск