Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Перемещение товаров через таможенную границу /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 409-сон "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудидан товарлар ва шахсларни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 409




"ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ"

ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ҲУДУДИДАН

ТОВАРЛАР ВА ШАХСЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмини янада кўпайтириш, хорижий харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестициялар учун жозибадорликни ошириш, минтақавий савдони рағбатлантириш, шунингдек, ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда - Марказ) ҳудудида чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган "эркин божхона зонаси" божхона режими амал қилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Марказ ҳудудидан ҳар қандай товарлар олиб ўтилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган ёки чеклаб қўйилган товарлар бундан мустасно;

товарлар Марказ ҳудудига божхона тўловлари тўланмасдан ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан олиб кирилади;

Марказ ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Марказ ҳудудига товарлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Марказ ҳудудига нақд пул Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади.


3. Марказнинг Маъмурий кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, Марказ ҳудудида унинг периметри бўйлаб махсус тўсиқлар ўрнатишни, назорат қилиш тизими ва ёритиш мосламалари билан жиҳозлашни кўзда тутувчи бош режа лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Марказга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситаларини текшириш ва рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда чегара, божхона, ветеринария, санитария, карантин, транспорт назорати бўйича назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари билан биргаликда Марказ ҳудудида омборхона ва харид қилиш жойлари, транспорт ва логистика марказлари, ишлов бериш тармоқлари, кўргазма марказлари ва "шоу-румлар", бож олинмайдиган савдо дўконлари, транзит марказлари, банк бўлинмалари, меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлар, тиббий даволаш профилактика ва диагностика муассасалари, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари барпо этиш, мобил алоқа ва бошқа зарур хизматларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Марказ ҳудудига олиб кириладиган ҳамда улгуржи ва чакана тартибда сотиладиган товарлар ҳисобини юритиш бўйича замонавий ахборот тизимларини жорий этсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудига шахслар ва транспорт воситаларининг кириши, ҳудудда бўлиши ҳамда ҳудуддан чиқиб кетиши, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳамда ушбу ҳудудда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва маҳсулотларни реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск