ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2004 й. 511-сон "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2004 й.

N 511



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲИСОБ-

КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойишига мувофиқ махсус комиссия истеъмолчиларнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларининг ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан ҳисоб-китобларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқди. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай ҳисоб-китоблар интизомининг бузилиши ҳоллари давом этмоқда, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга доир талаблар бажарилмаяпти, тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар кўпаймоқда. Берилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мақбул тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми эскирган, у истеъмол қилинган энергия учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши учун зарур даражадаги жавобгарликни таъминламайди.

Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

барча юридик шахслар - электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади.

3. Қуйидагиларга:

электр таъминоти шартномалари тузмаган ва шартномада назарда тутилган мажбурий тўловни олдиндан тўламаган;

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган ҳисобга олиш ҳисоб-китоб электрон приборларини ўрнатмаган;

истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилсин.

5. Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2005 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари муассасалари, тўловларни қабул қилиш кассалари, ташкилотлари ва пунктларида амалга оширадилар.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи тузилмалар, тижорат банклари истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича барча мавжуд чеклашларни олиб ташласинлар.

Аҳолига мумкин қадар қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш бўйича мини-банклар ва тижорат банклари филиалларининг махсус кассаларини очиш ва уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш тавсия этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига аҳолидан коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича мини-банклар ва махсус кассалар очишда ёрдам кўрсатсинлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2005 йил 1 июлгача ахборот берсинлар.


7. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, бошқа коммунал хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тижорат банклари билан шартномалар тузсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 ноябрдаги

511-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергияси махсус тартибга кўра

етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар

РЎЙХАТИ

1. "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамияти


2. "Электркимёсаноат" очиқ акциядорлик жамияти (Чирчиқ шаҳри)


3. "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси (Фарғона шаҳри)


4. "Аммофос" очиқ акциядорлик жамияти


5. Навоий кон-металлургия комбинати


6. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти


7. "Ўзметкомбинат" бирлашмаси


8. "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг минтақавий сув қувурлари бошқармалари


9. "Тошиссиқликэнерго" ишлаб чиқариш бирлашмаси


10. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 460-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 11, 103-модда.




















































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск