Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низом (ВМ 01.11.2004 й. 511-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 ноябрдаги

511-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий

электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги

ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади, шунингдек туман, шаҳар доирасида истеъмолчилардан электр энергияси учун пул маблағларини йиғиш бўйича функцияларни бажарувчи хусусий операторларга татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.

2. Электр энергиясини уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг айнан бир вақтда амалга оширилишини характерловчи алоҳида товар тури сифатида етказиб бериш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр қурилмаси бевосита ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.

Субистеъмолчиларнинг истеъмолчи ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишдаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ҳамда ушбу Низом билан тартибга солинади.

3. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар барча истеъмолчилар томонидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тасдиқлаган тарифлар бўйича ёки Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади.

4. Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган электр қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга ўтказилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳар қайси тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Якуний ҳисоб-китоб қилиш ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, тасдиқланган тарифларга мувофиқ, электр таъминоти шартномасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

4-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача қувватга уланган) учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар.

750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси ҳақини иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловлар тўлайдиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтлари зоналари бўйича табақалаштирилган тарифга асосан ҳисоб-китоб қилади.

4-2. Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар (тиғиз вақт - эрталабки ва кечки тиғиз вақт) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ошиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги давр - сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз вақтда (сутканинг ёруғ вақти) - ўрнатилган тариф бўйича тўланади.

Табақалаштирилган тариф сутка вақтининг қуйидаги зоналари бўйича қўлланилади:

тиғиз вақт - соат 6-00 дан 09-00 гача ва 17-00 дан 22-00 гача;

тунги вақт - соат 22-00 дан 24-00 гача ва 00-00 дан 06-00 гача;

ярим тиғиз вақт - соат 9-00 дан 17-00 гача.

Сутка вақти зоналари республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил.

5. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолда истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бошқа тариф гуруҳига нотўғри ўтказилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


II. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


6. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади.

Истеъмолчида электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергияни қоплаш учун тарифларга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ва пенялар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда улар томонидан аванс тариқасида тўланган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.

Электр таъминоти шартномасида буюртма берилган электр энергияси ҳажми истеъмолчининг айби билан истеъмол қилинмаган тақдирда аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтарилмайди, лекин электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.

7. Электр энергиясининг ҳақиқий сарфини аниқлаш учун Бюронинг ҳудудий бўлинмаси истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади. Шу билан бирга, белгиланган шакл (ушбу Низомга 3а-илова) бўйича тегишли далолатнома тузилади.

Ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган кўрсаткичлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи электр энергияси учун тўлаши керак бўлган суммаларни ҳисоблашда ҳисобга олинади.

Электр энергияси ва сарфи тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 3-илова) ҳамда электр энергияси етказиб бериш далолатномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоблашни амалга оширади ва истеъмолчига счёт-фактура ва тўловни тўлаш учун счёт ёзиб беради.

Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.

Ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб-китобни электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик Бюронинг ҳудудий бўлинмаси томонидан истеъмолчи билан биргаликда аниқланган электр энергиясининг ҳақиқий истеъмол қилинган ҳажми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шу билан бирга, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси счёт-фактура ёзиб беради ва хизмат кўрсатувчи банк орқали белгиланган тартибда тўлов талабномасини тақдим этади.

9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёридаги электр энергияси истеъмолчилари бўлган сув билан таъминловчи корхоналар истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китобларни ҳар ойда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.

Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари (ширкат хўжаликлари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ва "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари олинган электр энергияси учун ўз маблағлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан биринчи навбатда ажратиладиган махсус ҳисоб рақамлари бўйича мақсадли молиялаштириш маблағлари (траншлар) ҳисобига ҳисоб-китоб қилади (мазкур Низомга 2-илова).

Истеъмолчида валюта маблағлари ва қарзлар мавжуд бўлганда тўлов валюта маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.


10. Истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширадилар.

Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.

11. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.

12. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб қилиш даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча жами ҳажм учун электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади.

13. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда назарда тутилаётган ўзгаришларгача (жорий ой тугагунгача) 10 кундан кеч бўлмаган муддатда истеъмолчининг таклифига кўра электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда электр энергияси кам ёки ортиқча олинган деб ҳисобланмайди.

Электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларини камайиш томонга ўзгартиришлар, олдиндан ҳақ тўланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

15. Ҳисобланган давр учун электр энергиясининг ортиқча олинган ҳажми ҳисобга олиш приборларининг белгиланган шаклдаги далолатнома ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича аниқланади, у жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.

16. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.

17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергиянинг истеъмоли ва генерацияси учун электр энергияси учун тарифларга чегирмалар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.

18. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса - фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.


III. СОТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ


19. Қуйидагилар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:

белгиланган тартибда актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларига мувофиқ электр энергияси ҳисобини юритиш;

счёт-фактураларни расмийлаштириш;

тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ҳамда уларни етказиб берилган электр энергияси қийматини ва электр энергияси ортиқча олинганлиги учун жарима санкцияларини (пеняларни) тўлаш учун банкка тақдим этиш;

айланма ведомостни юритиш;

товар маҳсулотлар ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузи.

20. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

б) белгиланган шакл (ушбу Низомга 4-илова) бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобни амалга оширади;

в) ҳисоб-китоб қилиш даврида етказиб берилган электр энергияси учун тўловни, солинган жарима санкцияларини, пеняларни, қўлланилган устамалар ва қайта ҳисоб-китобларни тўлаш учун ҳужжатлар пакетини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этади;

г) истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилиш даври мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотлари ва истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб қилиш асосида айланма ведомостни (ушбу Низомга 5-илова) тўлдиради. Айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов суммаси маблағларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига тушишига кўра айланма ведомостга ёзиб борилади;

д) айланмаларни (тақдим этиш ва тўлаш) ва ҳар қайси ҳисоб-китоб ойи учун сальдо қолдиқларини акс эттириш учун шахсий карточка бўйича ҳисобни юритади;

е) ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу даврда қабул қилинган электр энергияси ҳажми, шу жумладан технологик харажатлар амалдаги кўрсаткичларининг нормативдагидан ортиқ бўлиши натижасида пайдо бўлган тафовутининг бухгалтерия ҳисобини, 7 - 9-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисоботларни расмийлаштирган ҳолда, юритади.

21. Юқорида кўрсатиб ўтилган бирламчи ҳужжатлар ва айланма ведомость асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар ойда, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган муддатларда (бир ой учун, йил чораги учун, йил учун) ортиб борувчи якун билан товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузади (ушбу Низомга 10-илова). Товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансида ҳар қайси ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (тақдим этиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади.

22. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади.





Низомга

2-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари

томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун

маблағларнинг траншлар бўйича ўтиши

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси
































Тайёрлов ташкилотлари


























Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари



























Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи

корхона ва ташкилотлар



















"Ўзбекэнерго" ДАК

корхоналари

















Кимё саноати корхоналари




















-------------------------

Изоҳ. Пахта, дон ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари билан ҳисоб-китоблар траншлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси схемалари бўйича амалга оширилади.





Низомга

3-ИЛОВА


20__ йил _____________ ойидаги электр

энергияси (актив, реактив) сарфи тўғрисида

ҲИСОБОТ


Кўрсаткич ёзиб олинган сана - 20__ йил "__" _____________

  

Ҳисоб-

лагич тури

(актив,

реактив),

ҳисобла-

гичнинг

заводда

қўйилган

рақами


Ҳисоблаш

коэффициенти


Ҳисоблагич

кўрсаткичи


Ҳисоб-

лагич

кўрсатки-

чидаги

тафовут


Сарфи

кВт.с,

кВар.с


Табақалаштирилган ҳисоб

учун сарф, кВт.с (кВар.с)


ток

трансфор-

матори

бўйича

(ТТ)


кучланиш

трансфор-

матори

бўйича

(КТ)


уму-

мий


бош-

лан-

ғич


охирги


эрта-

лабки

тиғиз

вақт


кун


кечки

тиғиз

вақт


тун


соат

6-9


соат

9-17


соат

17-22


соат

22-24


соат

0-6

























































Жами














Истеъмолчи раҳбари


Корхона вакили

      

       

      

(Ф.И.О., имзо, сана)


(Ф.И.О., имзо, сана)

М.Ў.

Истеъмолчи бош бухгалтери



      

       


(Ф.И.О., имзо, сана)



Бош энергетик



      

       


(Ф.И.О., имзо, сана)





Низомга

3а-ИЛОВА


Вазирлик, идора:

ИФУТ:

Истеъмолчининг номи:

Манзил:

Банк, ҳ/р, банкнинг ФПМ, СТИР:

Телефон (факс)


20__йил______________ойидаги электр

энергияси (актив, реактив) етказиб бериш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Кўрсаткич ёзиб олинган сана - 20__йил "____"________________

                            

Ҳисобга олиш

прибори

(ҳисоблагич)нинг

завод рақами

ва тури


Ҳисоблаш

коэффициенти


Актив энергия

кўрсаткичи


Актив энергия

кўрсаткичидаги

тафовут


Сарфи, кВт.

соат


ток

трансформа-

тори бўйича

(ТТ)


кучланиш

трансформа-

тори бўйича

(ТН)


умумий


бошлан-

ғич


охирги


1

2

3

4 = 2 x 3

5

6

7 = 6 - 5

8 = 4 x 7








Жами








         

Жадвалнинг давоми

                  

Реактив энергия кўрсаткичи


Реактив энергия

кўрсаткичидаги

тафовут


Сарфи кВар.

соат


Изоҳ


бошланғич


охирги


10

11

12 = 11 - 10

13 = 4 x 12

15











                             

Тўлдириш тартиби:

1-устун - ҳисоблагичнинг (завод) рақами ва тури;

2, 3, 4-устунлар - ток трансформатори ва кучланиш трансформатори параметрлари асосида белгиланадиган ҳисоблаш коэффициенти;

5, 6-устунлар - (актив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;

7, 8-устунлар - кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (актив) электр энергияси сарфи;

10, 11-устунлар - (реактив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;

12, 13-устунлар - кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (реактив) электр энергияси сарфи;

15-устун - изоҳ.

1. Корхона раҳбари

2. Бюронинг ҳудудий



(Ф.И.О., имзо)

бўлинмаси вакили

(Ф.И.О., имзо)









М.Ў.

Корхонанинг электр хўжалиги учун масъул шахси



(Ф.И.О., имзо)

Низомга

4-ИЛОВА


Истеъмол қилинган электр энергияси учун

ҲИСОБ-КИТОБ


20__йил__________ойи_________ҳисоби


Истеъмолчи __________________________________________________

(номи)

__________________ даги _______________________ рақамли шартнома

Манзили _____________________________________________________

______________________________________________________________

Ҳисоб рақами _______________________ СТИР___________________

Банк____________________ банк коди ___________________________

Олувчи: ______________________________________________________

(номи)

Олувчининг ҳисоб рақами __________________ СТИР _____________

Олувчининг банки_____________ банк коди ______________________

                                       

Номи


Ўлчов

бирлиги


Сарфи


Тарифи


Суммаси


Ҳисоблагич рақами


кВт. соат

(кВар. соат)





………………..

кВт. соат

(кВар. соат)





Истеъмолчининг электр узатиш линиясидаги йўқотиш


%




Трансформаторлардаги йўқотиш


%




Истеъмолчининг жами йўқотишлари


кВт. соат




Тарифлар бўйича жами


кВт. соат




………………..


кВт. соат




Амалдаги истеъмол


кВт. соат




Шартномадаги миқдор


кВт. соат




Жарималар (белгиланганидан ортиқча олиш, пенялар)


кВт. соат




шу жумладан, энергияни белгиланганидан ортиқча олиш бўйича






шу жумладан, пенялар бўйича






жарималар бўйича тўлов учун жами


сўм




Жами кўрсатилган


кВар. соат




Иқтисодий миқдори


кВар. соат




Устама (чегириш)


кВар. соат




Тўлов учун жами


сўм




ҚҚС билан суммаси


сўм




шу жумладан, ҚҚС


сўм




_______ учун олдиндан тўлов

(ой)


сўм




Тўлов учун ҳаммаси


сўм




                    

            

Ҳудудий электр тармоқлари

корхонаси бухгалтери



(Ф.И.О., имзо)

                    


Юридик шахслар билан

ишлаш бўйича муҳандис



(Ф.И.О., имзо)

Низомга

5-ИЛОВА


20_____ йилдаги электр энергияси учун

ҳисоб-китоблар бўйича йиғма айланма

ВЕДОМОСТЬ



сўм

Т/р

Истеъмол-

чининг номи


Ҳаммаси


давр бошидаги

қарз қолдиғи


берилган

маҳсулот

ҳажми


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16


   

    















    

    















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг номи


шу жумладан электр энергияси


давр бошидаги

қарз қолдиғи


берилган

маҳсулот

ҳажми


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт. соат

сумма

кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз

кредит


1

2


17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30


    

    















    

     















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан реактив энергия


давр бошидаги

қарз қолдиғи


ҳисоблаб

ёзилган


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


31

32

33

34

35

36

37

38

39


   

    










    

    















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан шартномавий кўрсаткичдан

юқори (ортиқча олганлик учун)


Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Ҳисоблаб

ёзилган


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарилган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


40

41

42

43

44

45

46

47

48


    

    










   

   















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня


давр бошидаги

қарз қолдиғи


ҳисоблаб

ёзилган


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


кредит


1

2


49

50

51

52

53

54

55


   

   









   

   
















Тўлдириш тартиби:













    
















1-устун - тартиб рақами;

2-устун - корхона (истеъмолчи)нинг номи;

3, 7, 9, 11, 13, 17 - 55-устунлар - тегишли айланма ведомостлар маълумотлари бўйича тўлдирилади;

4-устун - 18 + 31 + 40 + 49-устунлар суммаси;

5-устун - 19 + 32 + 41-устунлар суммаси;

6-устун - 20 + 33 + 42 + 50-устунлар суммаси;


8-устун - 22 + 34 + 43 + 51-устунлар суммаси;

10-устун - 24 + 35 + 44 + 52-устунлар суммаси;

12-устун - 26 + 36 + 45 + 53-устунлар суммаси;

14-устун - 28 + 37 + 46 + 54-устунлар суммаси;

15-устун - 29 + 38 + 47-устунлар суммаси;

16-устун - 30 + 39 + 48 + 55-устунлар суммаси.

      





Низомга

6-ИЛОВА



20___ йилдаги электр энергияси бўйича айланма

ВЕДОМОСТЬ








сўм

Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Берилган

маҳсулот

ҳажми


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарил-

ган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


Олдиндан

тўлов


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кре-

дит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан

муддати

ўтган

қарз


кредит


кўрса-

тилган


тўлан-

ган


1

















2


















Тўлдириш тартиби:





























"тўланган" устунлари - банк кўчирмалари, авизо ва бошқа тўлов турлари бўйича пул тушуми;

"ҳисобдан чиқарилган" устунлари - мавжуд ҳужжатлар - суд қарори, корхона бўйича буйруқ асосида ҳисобдан чиқарилган кВт. соат ва сумма кўрсатилади.

    





Низомга

7-ИЛОВА



_______________ тумани (шаҳри) электр таъминоти

корхонаси бўйича _______ йил _____________ ойидаги

қабул қилинган электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга

етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

давридаги

электр

энергияси

миқдори


Йил

бошидан

буён электр

энергияси

миқдори


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми


минг

кВт. соат




2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат




3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат





шу жумладан:






юридик шахслар бўйича


минг

кВт. соат





аҳоли бўйича


минг

кВт. соат




4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат




         

         

Энергия таъминоти корхонаси бошлиғи




        

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

     




Энергия таъминоти корхонаси бошлиғининг энергия сотиш бўйича ўринбосари




       

(Ф.И.О.)


(имзо)

      





Низомга

8-ИЛОВА



_______________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

бўйича ________ йил ___________ ойидаги қабул қилинган

электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган

электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутнинг

ЙИҒМА ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот даврида


Йил бошидан


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми


минг

кВт. соат








2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат








3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат









шу жумладан:










юридик шахслар бўйича

минг

кВт. соат









аҳоли бўйича

минг

кВт. соат








4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат








     

      

Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича ўринбосари




      

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

     




Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи

       




М.Ў.

(Ф.И.О.)


(имзо)

     





Низомга

9-ИЛОВА



_______________ ҳудудий электр тармоқлари

корхонаси бўйича _______ йилда қабул қилинган

электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб

берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут

ҲИСОБ-КИТОБИ

     

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Йил бошидан


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми

минг

кВт. соат





2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат





3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат






шу жумладан:







юридик шахслар бўйича


минг

кВт. соат






аҳоли бўйича

минг

кВт. соат





4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат





      

      

Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича ўринбосари




      

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

      




Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи

        




М.Ў.

(Ф.И.О.)


(имзо)

     





Низомга

10-ИЛОВА


Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

бўйича _____ йил _______ ойида товар маҳсулот

ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар

БАЛАНСИ






сўм

Номи

Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Берилган

маҳсулот

ҳажми


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарилган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


кредит


I. Электр энергияси, ҳаммаси:














шу жумладан:














Истеъмолчиларга берилган электр энергияси














улардан:














юридик шахсларга














аҳолига














Хўжалик мақсадларида фойдаланилган электр энергияси














II. Бошқа операцион даромадлар, ҳаммаси


х



х


х


х


х



шу жумладан:














Ортиқча олинганлиги учун жарима санкциялари


х



х


х


х


х



Реактив энергия учун устама


х



х


х


х


х



Пеня


х



х


х


х


х



Жами (I+II)














        

Баланс корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 460-модда.












































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск