ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Аудиторларга қўйиладиган малакавий талаблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2021 й. ПҚ-5210-сон "Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2021 й.

N ПҚ-5210



AУДИТОРЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонининг шаффофлигини таъминлайдиган аудиторларни сертификатлашнинг замонавий тизимини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида:


1. Молия вазирлиги ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг (кейинги ўринларда - аудиторларнинг жамоат бирлашмалари) 2021 йил 15 августдан бошлаб Молия вазирлигининг қуйидаги функцияларини аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини (кейинги ўринларда - малака имтиҳонлари) ўтказиш;

аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш;

аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.


2. Белгилансинки:

малака имтиҳонларини ўтказиш регламенти, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш тартиби, аудиторларнинг малакасини ошириш дастурлари аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

малака имтиҳонларининг ташкил этилиши ва тузилиши, малака имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган материаллар ва ўқув дастурлари, шунингдек, малака имтиҳонлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар аудиторлар жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади;

малака имтиҳонларида қатнашиш учун талабгорлар ва аудиторнинг малака сертификатига эга аудиторлар ҳақида маълумотлар базаси аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан юритилади.


3. Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашнинг илғор усулларини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига қуйидаги ҳуқуқлар тақдим этилсин:

малака имтиҳонларини тасдиқланган тартиб ва регламентга мувофиқ ўтказиш учун мустақил равишда ёки биргаликда имтиҳон марказларини ташкил этиш;

республиканинг барча ҳудудларида малака имтиҳонларини ташкил этиш ва аудиторлар малакасини ошириш мақсадида ҳудудлардаги тармоқларни ривожлантириш.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (кейинги ўринларда - тажриба-синов олий таълим муассасалари) "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида аудитнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда - АХС) бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвалини тасдиқласин;

2022 йил 1 августдан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича АХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этсин;

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган олий таълим муассасалари педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базасини 2022 йил 1 январга қадар расмий веб-сайтида эълон қилсин ва доимий равишда уни янгилаб борсин.


6. Молия вазирлиги:

бир ой муддатда аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхатини тасдиқласин;

аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича техник ва услубий ёрдам кўрсатсин;

аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида имтиҳонлар ўтказиш ва натижаларни баҳолашнинг шаффофлигини таъминловчи самарали аудиторларни сертификатлаш тизимини, шунингдек, малака имтиҳонлари, аудиторларнинг малакасини ошириш ва аудиторлик фаолиятининг ташқи сифат назорати натижалари бўйича ахборот алмашинувини ташкил этсин;

2021 йил охирига қадар бухгалтерларни сертификатлаш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда "Ҳуқуқ" ва "Солиққа тортиш" йўналишлари бўйича натижалари бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида қабул қилинадиган миллий малака имтиҳонини ўтказиш тизимини жорий этиш масаласини кўриб чиқсин;

бухгалтер ва аудиторлар учун халқаро таълим стандартларини тан олиш ва республикада қўллаш мақсадида бухгалтерларни сертификатлаш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўрсин;

аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Мазкур қарорнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, унинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 августдаги

ПҚ-5210-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти

соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашнинг

илғор усулларини жорий этиш ва аудиторлик

фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини

янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА

МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ, АУДИТОРЛАР МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ВА АУДИТОРЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ ИЛҒОР УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

1.

Аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида ташкил этиш мақсадида аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг ҳудудий тармоғини ривожлантириш.

1. Аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг филиаллари ва имтиҳон марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


2. Республика ҳудудларида аудиторларни ўқиши ва малака оширишини таъминлайдиган махсус электрон ўқув платформасини ишлаб чиқиш ва унинг талаб даражасида ишлашини таъминлаш.


3. Зарур ҳолларда, ҳудудларда аудиторларнинг жамоат бирлашмаларининг қўшимча филиалларини ташкил этиш.


2021-2022

йиллар

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари

2

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ педагог кадрларни аудитнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда - АХС) соҳасида масофавий ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2022 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), тажриба-синов олий таълим муассасалари, аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


3.

Халқаро ташкилотларнинг АХС соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганиш асосида "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.



1. АХС бўйича халқаро профессионал сертификатлаштириш дастурларига мос келадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;


2. АХСни чуқур ўрганиш, уни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантиришни назарда тутувчи "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича янгиланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва таълим жараёнига жорий қилиш.


2022 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), тажриба-синов олий таълим муассасалар, аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


4.

Халқаро стандартлар асосида аудиторларни имтиҳондан ўтказиш ва сертификатлаш ҳамда аудиторлар малакасини оширишнинг, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутадиган замонавий тизимини яратиш:

аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;

халқаро модулли онлайн тизимлар негизида аудиторнинг ва солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини жорий қилиш ва кейинчалик уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш;

аудиторларнинг масофадан туриб малака оширишдан ўтиши ҳамда ушбу жараённи мониторинг қилиш имкониятини ўз ичига олган, халқаро таълим стандартлари асосидаги аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Доимий


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


5.

Қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида Молия вазирлигининг аудиторлар жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш:

ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида аудиторларни сертификатлашнинг имтиҳонлар ўтказиш ва натижаларни баҳолашнинг шаффофлигини таъминлайдиган, самарали тизимини жорий этиш;

малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказишда техник ва услубий ёрдам кўрсатиш;

аудиторларнинг малака имтиҳонлари, малака ошириши натижалари бўйича ахборот ҳамкорлиги, аудиторлик фаолиятининг ташқи сифат назорати.


1. Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан битимлар тузиш;


2. Аудиторлик малака сертификатини олишга талабгорларнинг келгусида малака имтиҳонларида иштирок этиши учун Молия вазирлиги томонидан уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш.


3. Мазкур қарор кучга киргунга қадар аудитор малака имтиҳонига рухсат олиш бўйича аризаларни кўриб чиққанлик учун талабгорлар тўлаган йиғимлар суммасини қайтариб ўтказиб бериш.

2021 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


6.

Аудиторларни сертификатлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш.


Халқаро экспертлар билан ҳамкорлик ва грант келишувларини имзолаш масаласини муҳокама қилиш.


2021 йил

ноябрь


Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари, Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


7.

Бухгалтерларни сертификатлаш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан қуйидаги мақсадларда ҳамкорликни кенгайтириш:

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида малака имтиҳонлари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда "Ҳуқуқ" ва "Солиққа тортиш" йўналишлари бўйича миллий имтиҳон тизимини жорий этиш;

Ташкилий чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари



бухгалтерлар ва аудиторлар учун халқаро таълим стандартларини республикада жорий қилиш ва тан олиш.


Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Бухгалтерия таълими халқаро стандартлари бўйича кенгаши билан халқаро таълим стандартларини жорий қилиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш.




II. АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

аудиторларни сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ва Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш;

аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилаётганлигини юзасидан "Аудит" дастурий мажмуаси орқали масофавий мониторинг олиб бориш;

ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятни ифодаловчи сифат мезонлари асосида ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш;

аудиторлик ташкилоти томонидан "Интернет" тармоғида веб-сайтини яратиш ва уни долзарблигини таъминлаш.


Аудиторларни сертификатлаш соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонунчилик ҳужжатларини ва илғор тажрибасини ўрганиш натижалари асосида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (А.Каримов), Иқтисодиёт вазирлиги (И.Норқулов), ССП (А.Икрамов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


9.

Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учунаудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

ноябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


10.

Аудиторлик ташкилоти фаолияти натижаларини таваккалчилик таҳлили асосида аудиторлик ташкилоти ишсифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


11.

Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан ўзаро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида "Аудит" дастурий мажмуаси ахборот тизимини такомиллаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Доимий

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


12.

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари билан Халқаро бухгалтерлар федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан аудиторлик ташкилотларига АХС ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича услубий жиҳатдан фаол қўллаб-қувватлаш, АХСни қўллашнинг илғор халқаро тажрибасини тарқатишни ташкил этиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Доимий

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


13.

Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари аъзолари фаолиятида аудиторлик фаолияти стандартлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида ушбу бирлашмалар томонидан, шу жумладан қуйидагилар орқали мониторинг ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

аудиторлар томонидан Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси бузилганда таъсир чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича қўмита ташкил этиш;

аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик хизматлари учун бошланғич қийматни шакллантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

декабрь


Аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


III. АУДИТОРЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТИЗИМНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТУШУНТИРИШ

14.

Мазкур қарор талабларини тушунтириш ва етказиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.


Ушбу соҳадаги маълумотларни веб-сайтларга жойлаштириш


Медиа-режага

мувофиқ


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


15.

Қуйидагиларни амалда қўллаш бўйича долзарб масалаларни кенг муҳокама қилиш:

Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Бухгалтерия таълими халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан чоп этилган халқаро таълим стандартлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида АХС мазмун ва моҳиятини ёритиб бериш.


Таълимнинг халқаро стандартлари ва АХСни жорий этиш ва амалда қўллаш масалаларига бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари, теле ва радио кўрсатувларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ташкил қилиш ва ўтказиш, услубий қўлланмалар нашр этиш, босма нашрларда туркум мақолалар эълон қилиш.


Доимий


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), аудиторларнинг жамоат бирлашмалари


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 августдаги

ПҚ-5210-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш


9-банд "9" кичик бандининг рус тилидаги матнида учинчи-еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"осуществляет в установленном порядке внешний контроль качества работы аудиторских организаций;

согласует порядок и регламент проведения квалификационных экзаменов для получения квалификационного сертификата аудитора, типовую программу повышения квалификации аудиторов, утвержденные республиканскими общественными объединениями аудиторов;

ведет Реестр аудиторских организаций и Реестр аудиторов;

обеспечивает совершенствование информационной системы программного комплекса "Аудит", предназначенного для электронного взаимодействия с аудиторскими организациями и республиканскими общественными объединениями аудиторов;

осуществляет анализ развития аудиторских услуг;".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 августдаги

ПҚ-5210-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 12-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1887-сон қарорига 35-илованинг 12-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 август















































Время: 0.2051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск