Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.11.2004 й. 1421-сон билан рўйхатга олинган, "Ўзбектуризм" МК 13.09.2004 й. 23-сон, МХХ 29.10.2004 й. 9/1005-сон, ИИВ 27.09.2004 й. 7-сон, ФВВ 15.09.2004 й. 1/5/4-622-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 3 ноябрда 1421-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўзбектуризм" МК 13.09.2004 й. 23-сон,

МХХ 29.10.2004 й. 9/1005-сон,

ИИВ 27.09.2004 й. 7-сон,

ФВВ 15.09.2004 й. 1/5/4-622-сонли

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига

келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ, туризмга тааллуқли бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида туристик экскурсияларни амалга ошириш вақтида кафолатланган хизматлар кўрсатиш ва сайёҳларни чет эл сафарига боришларини расмийлаштириш тартибини ҳамда чет эллик сайёҳларни қабул қилиш жараёнида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл сафарларига бориши чоғида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсизликларини таъминлаш, турар жойларини кафолатланиши ҳамда чет эл сафаридан ўз вақтида қайтишлари мақсадида ишлаб чиқилган.



I. ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, туристик ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган чет эллик сайёҳлар ҳақидаги иловага мувофиқ маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин "Ўзбектуризм" миллий компаниясига тақдим этадилар.


2. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

а) кириб келаётган сайёҳлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;

б) транспорт воситасининг давлат рақами;

в) Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, сайёҳларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.


3. Сайёҳларни қабул қилувчи туристик ташкилотлар сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади:

а) аэропорт, вокзал ва бошқа кириш жойларида чет эллик сайёҳларни кутиб олиш, маълумотномада кўрсатилган меҳмонхоналарга жойлаштириш ва тегишли расмийлаштириш ишларини амалга ошириш;

б) барча йўналишларда саёҳат тугагунча сайёҳларни кузатиб бориш;

в) сайёҳларни республика ҳудудида белгиланган муддат давомида бўлиши ва белгиланган муддат тугагандан сўнг республика ҳудудидан ўз вақтида чиқиб кетишларини таъминлаш;

г) хавф-хатар манбалари бўлган ҳудудларга чет эллик сайёҳларни олиб чиқишларидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармаларидан бахтсиз ҳодисалар ёки хавф-хатарлар келиб чиқиши мумкин бўлиши ёки бўлмаслиги юзасидан тегишли маълумотларни олиш;

д) рухсат этилган хавфсиз йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланган хавфсиз йўналиш бўйича саёҳат қилишни таъминлаш;

е) белгиланган йўналишнинг хусусияти ва сайёҳларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар манбалари ҳақида уларнинг ўзини хабардор қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш;

ж) зарур ҳолларда, чет эллик сайёҳлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;

з) чет эллик сайёҳлар томонидан чегара ҳудудидан ўтиш вақтида белгиланган тартибга риоя қилинишида тегишли давлат органларига кўмаклашиш.


4. Қабул қилувчи туристик ташкилот чет эл сайёҳлари билан хавфсизлик чораларига риоя этишлари, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, экологик хавфсизлик талаблари, миллий урф-одатларга ҳамда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари тўғрисида тегишли тушунтириш ишларини ўтказади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ

ЧЕТ ЭЛГА САЙЁҲ СИФАТИДА ЮБОРИШ ТАРТИБИ


5. Сайёҳларни чет эл сафарига юбориш "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади. Туристик ташкилот томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

сайёҳлар рўйхати, гуруҳ раҳбари кўрсатилган ҳолда (рўйхат сайёҳларни жўнатиш вақтидан камида 3 иш куни олдин топширилиши лозим);

қабул қилаётган давлат визаси;

сайёҳларга тақдим этилган туристик йўлланма;

авиачипта;

сайёҳлар суғурта қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (суғурта полиси);

сайёҳларни чет эл сафарига юборувчи Ўзбекистон Республикаси туристик ташкилотининг чет элдаги ҳамроҳининг сайёҳларга кафолатланган хизмат кўрсатишини тасдиқловчи ҳужжат;


6. "Ўзбектуризм" миллий компанияси туристик ташкилот тақдим этган ҳужжатлар асосида ҳужжат топширилган кундан 2 кун муддатда ҳужжат топширган туристик ташкилот сайёҳларни чет элга юборишига ўз розилигини ёки асослантирилган рад жавобини беради.

Қуйидаги ҳолларда туристик ташкилотларга рад жавоби берилиши мумкин:

туризм соҳасида фаолият кўрсатишга рухсат берувчи лицензияси мавжуд бўлмаса;

чет эллик ҳамкорлари билан имзоланган шартнома муддати тугаган ёки шартномаси бўлмаган тақдирда;

сохта ҳужжатлар тақдим этганда.


7. Туристик ташкилот раҳбари сайёҳлар чет эл сафарларидан қайтганларидан сўнг бир ҳафта ичида, "Ўзбектуризм" миллий компаниясига сайёҳларни қайтганлиги тўғрисида маълумот тақдим этади.


8. Туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган туристик гуруҳ (якка сайёҳ) тўғрисида


Берилган рақам ____________________________________________


1. Туристик фирма __________________________________________

                                                        туристик фирманинг тўлиқ номи лицензияси


2. Гуруҳ келган куни ________________________________________

                                                                                              қаердан келган


3. Сайёҳлар сони ___________________________________________


4. Қабул    қилаётган  ташкилотдан  ҳамроҳ  бўлиб  борувчи  шахс

тўғрисида маълумот ________________________________________

___________________________________________________________


5. Транспорт воситасининг давлат рақами ____________________


6. Туристик гуруҳининг (якка сайёҳ) қайси шаҳарларда тўхташи ва  муддатлари, меҳмонхоналар номлари ва умумий овқатланиш жойлари тафсилоти билан


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойи

___________________________________________________________

___________________________________________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 468-модда.












Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск