ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2021 й. ПФ-6274-сон "Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.08.2021 й.

N ПФ-6274



ИПОТЕКА КРЕДИТИ МЕХАНИЗМЛАРИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги зиммасига республика ҳудудларида уй-жой қурилиши бозорини ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредити бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини мувофиқлаштириш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармасининг штат бирликлари сони 4 тадан 12 тага оширилсин.

Белгилансинки, Уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармасининг қўшимча штат бирликлари Молия вазирлиги тизимидаги 8 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 августдаги

ПФ-6274-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармонида:


а) 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади";


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 ноябрдаги

ПФ-5886-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2020 йилда қишлоқ жойларида

янги тартибга мувофиқ кўп квартирали

уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг

МАҚСАДЛИ МЎЛЖАЛЛАРИ*

Т/р

Ҳудудлар номи


Кўп квартирали

уй-жойлардаги

квартираларнинг

умумий сони


Харажат-

ларнинг

ҳисобланган

қиймати

(млрд сўм)


шу жумладан,

қуйидагилар ҳисобидан:


Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан

фоиз ставкасининг бир

қисмини қоплаш учун

субсидия тўланадиган

шахслар сони


бошланғич

бадаллар

(млрд сўм)


келгусида

аҳолига кредитлар

бериш учун тижорат

банкларига ажрати-

ладиган ресурслар

(млрд сўм)



ЖАМИ


4 000

800,0

80,2

719,8

3 680

1.

Андижон вилояти


700

143,5

14,4

129,2

700

2.

Бухоро вилояти


500

102,5

10,3

92,3

500

3.

Наманган вилояти


700

143,5

14,4

129,2

700

4.

Самарқанд вилояти


900

184,5

18,5

166,1

900

5.

Сурхондарё вилояти


500

82,0

8,2

73,8

180

6.

Фарғона вилояти


700

143,6

14,4

129,2

700

           

Изоҳ:

*) 2020 йилда қишлоқ жойларида янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уйларни қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.";


в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 ноябрдаги

ПФ-5886-сон Фармонига

2-ИЛОВА


2020 йил шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп

квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг

МАҚСАДЛИ МЎЛЖАЛЛАРИ*

Т/р

Ҳудудлар

номи


Кўп

квар-

тирали

уй-жой-

лардаги

кварти-

ралар-

нинг

умумий

сони


шу жумладан қуйидагилар учун:


Хара-

жатла-

рнинг

ҳисоб-

ланган

қиймати

(млрд

сўм)


шу жумладан

қуйидагилар ҳисобидан:


Бош-

ланғич

бадал ва

ипотека

кредити

фоиз

ставка-

сини

компен-

сация

қилиш

бўйича

субси-

диялар

тўлана-

диган

шахслар

сони**


уй-

жой

шаро-

итини

яхши-

лашга

муҳтож

оилалар


меҳнат

мигра-

нтлари


алоҳида

намуна

кўрсата-

ётган ёш

оилалар


оғир

ижти-

моий

вази-

ятга

тушиб

қолган

аёллар


Мудофаа

вазирли-

гининг

ҳарбий

хизмат-

чилари


Миллий

гвардия-

нинг

ҳарбий

хизмат-

чилари


ички

ишлар

орган-

лари

ходим-

лари


бош-

ланғич

бадал-

лар

(млрд

сўм)


улардан:


келгу-

сида

аҳолига

кредит-

лар

бериш

учун

тижо-

рат

банк-

ларига

ажра-

тила-

диган

ресурс-

лар

(млрд

сўм)


Давлат

бюджети

маблағ-

лари

ҳисоби-

дан бош-

ланғич

бадални

тўлаш учун

субси-

диялар


Ўзбекистон

Республика-

си Давлат

бюджетидан

Мудофаа

вазирлиги,

Миллий

гвардия

ҳарбий

хизмат-

чилари ва

ички ишлар

органлари

ходим-

ларига

бошланғич

бадал тўлови

учун ажрати-

ладиган

маблағлар


квар-

тира-

лар с

они


сум-

маси

(млрд

сўм)


кварти-

ралар

сони


сум-

маси

(млрд

сўм)



ЖАМИ


13 750

10 926

1 331

153

320

540

225

255

4 467,0

907,6

11 405


366,7

1 020

70,4

3 559,5

11 405

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


270

159

15

11

25

30

15

15

74,5

15,7

212

5,9

60

4,1

58,8

212

2.

Андижон вилояти


540

268

148

6

28

60

15

15

149,0

31,1

619

17,4

90

6,2

118,0

619

3.

Бухоро вилояти


540

368

79

9

24

30

15

15

149,0

30,6

424

11,7

60

4,1

118,4

424

4.

Жиззах вилояти


216

115

10

7

24

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

5.

Қашқадарё вилояти


320

112

101

19

28

30

15

15

88,3

18,5

251

6,9

60

4,1

69,8

251

6.

Навоий вилояти


216

121

10

15

10

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

7.

Наманган вилояти


540

384

71

5

20

30

15

15

149,0

30,6

629

17,4

60

4,1

118,4

629

8.

Самарқанд вилояти


800

324

312

18

26

75

15

30

220,8

45,8

868

24,0

120

8,3

175,0

868

9.

Сирдарё вилояти


216

73

35

11

37

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

10.

Сурхондарё вилояти


655

413

168

8

6

30

15

15

179,9

36,9

652

18,0

60

4,1

182,1

652

11.

Тошкент вилояти


796

511

58

11

36

90

45

45

219,7

46,4

625

17,3

180

12,4

173,3

625

12.

Фарғона вилояти


540

243

153

22

32

45

15

30

149,0

31,1

629

17,6

90

6,2

118,0

629

13.

Хоразм вилояти


216

112

9

11

24

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

14.

Тошкент шаҳри


7 885

7 723

162






2 849,1

569,7

5 816

211,7



2 240,3

5 816

            

Изоҳ.

*) 2020 йилда шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қурилган квартиралар сонидан ортган субсидиялар янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича берилиши мумкин.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6126-сон Фармонига илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шаҳарларда ва қишлоқ жойларда ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитларива субсидиялар 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади";

еттинчи хатбоши "тўланади" сўзидан кейин ", қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрга қадар қурилиши якунланиб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи мазкур Фармоннинг 3-иловасида келтирилган квартира майдонининг энг кўп меъёрива уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади.

Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади";


в) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилишини 4-1-иловага мувофиқ";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2021 йилда янги тартиб доирасида

ипотека кредитлари ажратишнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


квартира-

лар ва якка

тартибдаги

уй-жойлар-

нинг умумий

сони


шундан:


Харажатларнинг

ҳисобланган

қиймати


шу жумладан,

қуйидагилар ҳисобидан:


шаҳар-

ларда


қишлоқ

жойларда


якка

тартибдаги

уй-жойлар


дастлабки

бадал


келгусида

аҳолига

кредитлар

бериш учун

тижорат

банкларига

ажратила-

диган

ресурслар


Республика бўйича жами


35 120

18 804

9 816

6 500

10 548,9

1 582,3

8 966,6

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 280

400

380

500

349,7

52,4

297,2

2.

Андижон вилояти


3 200

1 200

1 500

500

893,5

134,0

759,5

3.

Бухоро вилояти


2 330

1 050

780

500

638,0

95,7

542,3

4.

Жиззах вилояти


1 180

300

380

500

315,7

47,4

268,4

5.

Қашқадарё вилояти


2 400

1 200

700

500

699,1

104,9

594,2

6.

Навоий вилояти


1 380

500

380

500

383,6

57,5

326,1

7.

Наманган вилояти


2 400

900

1 000

500

670,1

100,5

569,6

8.

Самарқанд вилояти


3 100

1 644

956

500

912,0

136,8

775,2

9.

Сурхондарё вилояти


2 900

1 600

800

500

859,2

128,9

730,3

10.

Сирдарё вилояти


970

210

260

500

256,0

38,4

217,6

11.

Тошкент вилояти


2 700

1 300

900

500

781,6

117,2

664,4

12.

Фарғона вилояти


2 400

1 000

900

500

679,8

102,0

577,8

13.

Хоразм вилояти


1 880

500

880

500

505,1

75,8

429,4

14.

Тошкент шаҳри


7 000

7 000



2 605,5

390,8

2 214,6

         

*) 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.";


д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека

кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


Жами

тўланадиган

субсидиялар


шу жумладан:


шаҳар-

ларда ипотека

кредити бўйича

дастлабки

бадал ва фоиз

тўловларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


шундан:


қишлоқ

жойларда

ипотека

кредити

бўйича

дастлабки

бадал ва фоиз

тўловларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


шундан:


якка

тартибдаги

уй-жой қуриш

(реконструкция

қилиш) учун

ажратилган

кредитлар

бўйича фоиз

тўловларининг

бир қисмини

қоплаш учун

тўланадиган

субсидиялар


дастлабки

бадалнинг

бир қисмини

қоплаш учун

субсидия

суммаси


фоиз

тўловлари-

нинг бир

қисмини қоплаш

учун

субсидия

суммаси


дастлабки

бадалнинг

бир қисмини

қоплаш учун

субсидия

суммаси


фоиз

тўловлари-

нинг бир

қисмини

қоплаш

учун

субсидия суммаси


сони


суммаси


сони

суммаси

сони


суммаси


сони


суммаси


Республика бўйича жами


25 216


1 097,4


11 500


652,5


404,0


248,5


9 816


380,5


238,5


141,9


3 900


64,4


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


920

33,4

240

13,7

8,1

5,5

380

14,7

9,2

5,5

300

4,96

2.

Андижон вилояти


2 710

115,0

910

51,9

30,9

21,0

1 500

58,1

36,5

21,7

300

4,96

3.

Бухоро вилояти


2 090

92,7

1 010

57,5

34,2

23,3

780

30,2

19,0

11,3

300

4,96

4.

Жиззах вилояти


860

30,0

180

10,3

6,1

4,2

380

14,7

9,2

5,5

300

4,96

5.

Қашқадарё вилояти


1 710

72,6

710

40,5

24,1

16,4

700

27,1

17,0

10,1

300

4,96

6.

Навоий вилояти


980

36,8

300

17,1

10,2

6,9

380

14,7

9,2

5,5

300

4,96

7.

Наманган вилояти


1 830

74,0

530

30,2

18,0

12,2

1 000

38,8

24,3

14,5

300

4,96

8.

Самарқанд вилояти


2 236

97,9

980

55,9

33,3

22,6

956

37,1

23,2

13,8

300

4,96

9.

Сурхондарё вилояти


2 460

113,5

1 360

77,6

46,2

31,4

800

31,0

19,4

11,6

300

4,96

10.

Сирдарё вилояти


680

21,9

120

6,8

4,1

2,8

260

10,1

6,3

3,8

300

4,96

11.

Тошкент вилояти


1 970

83,8

770

43,9

26,1

17,8

900

34,9

21,9

13,0

300

4,96

12.

Фарғона вилояти


1 790

73,5

590

33,7

20,0

13,6

900

34,9

21,9

13,0

300

4,96

13.

Хоразм вилояти


1 480

56,2

300

17,1

10,2

6,9

880

34,1

21,4

12,7

300

4,96

14.

Тошкент шаҳри


3 500

196,2

3 500

196,2

132,5

63,8







         

*) 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.";


е) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз

олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва ипотека кредити

бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат

бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори*


минг сўм

Т/р

Ҳудуд

Квартира

майдонининг

энг кўп меъёри

(кв. м)


Уй-жойнинг

ҳисобланган

қиймати


Ипотека

кредитининг

энг кўп миқдори


Дастлабки

бадалнинг энг

кам миқдори


Дастлабки бадал

учун субсидиянинг

энг кўп миқдори**


фоиз


қиймати


фоиз

қиймати

фоиз

қиймати

1.

Қишлоқ жойларда


70

315 000

85%

267 750

15%

47 250

10%

31 500

2.

Шаҳарларда


70

364 000

85%

309 400

15%

54 600

10%

36 400

3.

Тошкент шаҳрида


70

399 000

85%

339 150

15%

59 850

10%

39 900

        

*) 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдорига, зарур ҳолларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади.";


ж) қуйидаги мазмундаги 4-1-илова билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

4-1-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки маблағлари

ҳисобига "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ

иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп

қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*


млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи


Квартиралар

сони


Харажатларнинг

ҳисобланган

қиймати


шу жумладан,

қуйидагилар ҳисобидан:


дастлабки

бадал


Осиё тараққиёт

банкининг қарз

маблағлари


Жами:


2 900

580,2

58,1

522,1

1.

Бухоро вилояти


280

50,4

5,0

45,4

2.

Қашқадарё вилояти


540

97,2

9,7

87,5

3.

Наманган вилояти


640

140,8

14,1

126,7

4.

Самарқанд вилояти


300

54,0

5,4

48,6

5.

Сурхондарё вилояти


300

54,0

5,4

48,6

6.

Тошкент вилояти


840

183,8

18,5

165,3

                 

*) Қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4014-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-банднинг "а" кичик бандидаги "2021" рақами "2020" рақами билан алмаштирилсин;


б) 4-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 190-бандида:

учинчи хатбошидаги "уй-жой умумий қийматининг 25 фоизидан 50 фоизигача миқдордаги" сўзлари "уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4701-сон қарори 7-бандидан "мазкур қарор қабул қилингунга қадар" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 август





























































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск