ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 488-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

488-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Умумий бўлими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати деб аталади) иш юритишни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.


4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ва архив ишини ташкил этиш;

иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш ва электрон ҳужжат айланишининг замонавий усулларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш;

иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб бориш, имзоланган ҳужжатларнинг материалларини архивга топширишга тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланган ва иш юритиш тугалланган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш.


6. Юкланган вазифаларни бажариш учун Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ўрганади ва назорат қилади, иш юритилишига методик раҳбарлик қилади;

иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш, электрон ҳужжат айланишини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баёнларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, кўпайтиради ва шу жумладан, электрон почта орқали тарқатади, улардан ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлайди ва тарқатади, зарур ҳолатларда уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

ҳар ойлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами, шунингдек, Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами (Ўзбекистон Республикаси ҚТ) чиқарилишини таъминлайди;

таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини техник жиҳатдан таъминлайди, шу жумладан: Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига таклиф этилганларнинг умумлаштирилган рўйхатини шакллантиради, таркибий бўлинмалар мутахассислари билан биргаликда материалларни танлаб олади, кўпайтиради ва уларни мажлис иштирокчиларига етказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига ҳужжатлар ёзилишини, таклиф этилганлар рўйхатга олинишини, стенограмма юритилишини ва синхрон таржимани таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари баёнлари тайёрланишини, шунингдек, уларнинг ижрочиларга тарқатилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;

"Project.gov.uz" тизими орқали белгиланган тартибда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларининг кўриб чиқилиши мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;

Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун "Regulation.gov.uz" порталига жойлаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг кўриб чиқилиши мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;

тушаётган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатга ва ҳисобга олади, тақсимлайди ва тегишлилиги бўйича юборади, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилади ва жўнатади;

таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасини аниқлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Йиғма номенклатурасини тузади, унга риоя этилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан иш юритиш тугалланган йиғмажилдларни қабул қилади, уларнинг ҳисобини олади ва сақланишини, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, йиғмажилдларни ва ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг имзолаган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари материалларини архивга топширишга тайёрлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан қабул қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига янги қабул қилинган ходимларни стажировкадан ўтказади, уларга йўл-йўриқлар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таништиради ва улар билан ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил қилади;

Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир ва таржима қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкаларнинг тайёрланишини ташкил этади, уларнинг ҳисобини ва сақланишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирламшалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аппаратларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганади.

Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тегишли материаллар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида иш юритишнинг йўлга қўйилганлигини текшириш, ўрганилаётган масалаларга оид барча ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари аппаратларида, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганиш.

Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ёки унинг ўринбосарлари топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.


8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишнинг сифати;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, Бўлим мудирининг ўринбосари, бош мутахассислар, инспекторлар киради.

Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири ва унинг ўринбосари, мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



5-БОБ. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.


13. Бўлим мудири:

Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислар ишини ташкил этади ва Бўлимга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;

Бўлим мудирининг ўринбосари, мутахассислар ва Бўлимнинг бошқа ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Бўлим ходимларининг профессионал савияси оширилишини, уларнинг малакаси ошишини, Бўлимда ижро интизоми мустаҳкамланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим мудирининг ўринбосарини, Бўлим мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда интизомий жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


14. Бўлим мудирининг ўринбосари:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан тушган хат-хабарлар қабул қилиниши, пухта ишланиши ва рўйхатдан ўтказилишини, чиқувчи хат-хабарларнинг ижрочиларга жўнатилишини ташкил этади;

Ҳукуматнинг қарорлари, шунингдек, топшириқлари, бошқа чиқувчи хат-хабарлар - тушган хат-хабарлар ҳисобга олинишини ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига, ижро этувчи ташкилотларга етказилишини таъминлайди;

иш юритишга электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш тадбирларини амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлимларида иш юритилиши ва ҳужжатлар билан ишлашнинг ҳолати тизимли ўрганилишини ташкил этади, ўрганиш якунлари тўғрисида таркибий бўлинмалари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига ахборот беради, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради;

хат-хабарларни давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказиб бериш бўйича Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаси, Ҳукумат ҳужжатларини кўпайтириш бўйича - электр-нусха кўчириш бюроси ишини мувофиқлаштиради;

Бўлим мудирининг топшириғи бўйича чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва чиқариш масалалари бўйича бош мутахассислар:

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг имзоланган қарорлари, фармойишлари, мажлислари баёнларини қабул қиладилар, расмийлаштирадилар ва ўз вақтида чиқарадилар;

Ҳукумат ҳужжатлари материаллари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари материаллари архивга топширилиши учун тайёрланишини таъминлайдилар;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширадилар;

Ҳукуматнинг қабул қилинган ҳужжатларини чиқаришга расмийлаштириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги қабул қилинган ходимлари билан стажировка ўтказадилар, уларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайдилар.


16. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таржима ва таҳрир қилишни ташкил этиш масалалари бўйича бош мутахассис Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир қиладилар, таржима қиладилар, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат тилида тайёрлашда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалар мутахассисларга амалий ёрдам берадилар.


17. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳрир қилиш масалалари бўйича бош мутахассислар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли таҳрир қилинишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўқиб тузатилиши ва таққосланишини, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг ва олий даражада ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг синхрон таржима қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами (ҚТ) ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами нашр этилиши юзасидан Хўжалик фаолияти бошқармасининг Босмахонаси ишини мувофиқлаштиради.


18. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларда иш юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:

таркибий бўлинмаларда ишларнинг ҳолати тизимли ўрганилишини, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди, иш юритишда мутахассисларга ва техник ходимларга амалий ёрдам беради. Ўрганиш якунлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ва Бўлим мудирига ахборот беради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг мутахассислари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ходимлари учун ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш, иш юритишни ташкил этиш, электрон ҳужжатлар айланишини юритиш бўйича мунтазам семинарлар ўтказилишини ташкил этади.


19. Архивни юритиш масалалари бўйича инспектор архив иши, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланиб қоладиган ҳужжатларнинг ва иш юритиш тугатилган йиғмажилдлар сақланишини, Йиғма номенклатура тузилишини, ҳужжатларни доимий сақлашга топшириш, архив ишини такомиллаштириш масалаларида Давлат архиви бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди.


20. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.


21. Бўлимнинг бошқа ходимлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.




Низомга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий

бўлинмаларида Иш юритиш бўйича йўриқнома

талабларига риоя этилишини ўрганиш

ва назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Муддатлари



1-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги қабул қилинган ходимларини ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларида стажировкадан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ бериш ҳамда уларни ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.


Стажировка жадвалига мувофиқ







2-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганиш, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштиришда мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш.


Бўлимнинг иш режасига мувофиқ








3-босқич


Тасдиқланган тузилмага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида йиғмажилдлар номенклатурасини аниқлаш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг йиғма номенклатурасини шакллантириш.


Ҳар йили, декабрь ойида







4-босқич


Иш юритиш тугалланган йиғмажилдлар шакллантирилишини ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан йиғмажилдларни жорий архивга топшириш учун қабул қилиш.


Алоҳида жадвал бўйича







5-босқич


Ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида - шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг умумий йиғилишида иш юритишнинг ҳолатини муҳокама қилиш.


Ўрганиш якунлари бўйича, жадвалга кўра







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август




































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск