ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 488-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

488-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш

бўлими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришни, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ва улардан фойдаланишни, ахборот хавфсизлигини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.


4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилиш ҳамда ривожлантиришнинг узоқ муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегиясини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни ушбу Низомга илова қилинган Схема асосида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

интеграция жараёнларга амалий кўмаклашиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан, жумладан, "Электрон Ҳукумат" тизимини амалга ошириш доирасида - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони талабларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш ўринларини компьютер техникалари ва телекоммуникация ускуналари билан техник таъминлашни кучайтириш юзасидан таклифларни ҳамда компьютер техникалари, коммутация воситалари ва тармоқ ускуналарини модернизация қилиш, алмаштириш, фойдаланишдан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қўлланилаётган мавжуд ахборот тизимлари, моделлар, жараёнлар ва ахборот технологияларини таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қарор қабул қилиш жараёнларини таҳлил қилиш, бошқарув жараёнларининг функционал моделини, ташкилий-техник ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларига татбиқ этишга мўлжалланган янги ахборот тизимлари, уларнинг қуйи тизимлари ва амалий дастурларни давлат бошқарув органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат тизими элементларини жорий этиш ҳамда янада ривожлантириш бўйича норматив-хуқуқий ҳужжатларда, давлат стандартларида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ходимларнинг малакасини ва касбий даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, услубий ва техник ҳужжатлар, йўриқномалар, ўргатувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассисларининг тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан, Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

лицензион дастурий таъминот, очиқ кодли дастурий воситаларни жорий этиш ва қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникаларига, тармоқ ускуналарига, тармоқланган кабель тизимига, ахборот тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлигига қарши қаратилган, уларнинг нормал ишлаши ва ривожланишини бузишга олиб келувчи таҳдидларни башорат қилиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар ва ахборот ресурсларини рухсат этилмаган киришлардан ҳимоялаш, шунингдек, конфиденциал маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш.


6. Бўлим юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ишларини ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг давлат устувор йўналишларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида замонавий ахборот ва телекоммуникация инфратузилмасини шакллантириш, мавжуд маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар, коммуникация тармоқлари ва ускуналари, ахборот тизимлари ва ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда янгиларини лойиҳалаштириш, яратиш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиладиган таҳлилий, маълумот тариқасидаги ва бошқа материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва уларнинг қуйи тизимларини такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш, электрон иш юритиш, ҳужжат айланиши ва Ҳукумат қарорларини қабул қилиш жараёнларини маълумотлар билан таъминлашнинг ягона тизимини шакллантириш масалаларида услубий раҳбарликни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан олиб бориладиган мажлис ва йиғилишларни ўтказишда ахборотлаштириш масалаларида техник кўмаклашишни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникалари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларнинг тизимли равишда ҳисобини юритади ва хатловдан ўтказади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг компьютер тизимлари, ахборот ва тармоқ ресурслари фойдаланувчилари учун ахборот хавфсизлиги соҳасида ўқув дастурлари ишлаб чиқади ва қисқа муддатли курслар, семинарлар, инструктажлар ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан, Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат ҳамда мунтазам мониторинг олиб боришни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот ресурсларининг таснифланишини ва ахборот хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва тартибларга асосан уларнинг яхлитлиги назоратини таъминлайди;

корпоратив ахборот муҳитида маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, электрон рақамли имзо ва ахборотларни шифрлаш воситаларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фойдаланилаётган тизимли ва амалий дастурий таъминотни, ахборот ресурсларини ва аппарат воситаларини ҳимоя қилиш ишларини ташкил этади.

Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига асосан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш масалаларини ўрганиб чиқиш ҳамда ахборот тизимларини ривожлантириш ва интеграциялаш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини, зарурат бўлганда, ўрнатилган тартибда жалб қилиш, бу мақсадларда ишчи гуруҳларини ташкил этиш;

Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.


8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилишини;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлатилаётган компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишлаш сифатини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон, "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон фармонларига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлашга жавоб беради.



4-БОБ. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига:

Бўлим мудири (Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари);

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис киради.

Бўлим тузилмасига битта Иш юритиш ва маълумотлар базаларининг фаоллигини таъминлаш масалалари бўйича инспектор киради.

Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири, бош мутахассис ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5-БОБ. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низом, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ва Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва бош мутахассиснинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ярим йиллик учун шакллантирилади.

Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бош мутахассиснинг шахсий иш режаларини Бўлим мудири тасдиқлайди.

13. Бўлим мудири (Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари):

Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассис ишини ташкил этади ва Бўлимга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурслари, компьютер тизимлари, серверлари, тармоқ ускуналари, тизимли ва амалий дастурий маҳсулотлари, маълумотлар базаларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан чоралар кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш ҳамда компьютер ва ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар узатиш тармоқларини комплекс ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чоралар кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш ҳолати бўйича режали ва режадан ташқари ўрганишларни ташкил этади;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини интеграция қилиш, такомиллаштириш юзасидан ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ички ахборот ресурсларига маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мазмундорлик жиҳатдан тўлиқ бўлишини таъминлайди ҳамда назорат қилади;

маълумотлар базаларини архивлашни назорат қилади, маълумотлар базаларининг архив нусхалари ва конфигурацион маълумотларнинг сақланишини таъминлайди, зарур ресурслар (хотира, фойдаланиш ҳуқуқи)ни тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

ахборот тизимлари ишлашида узилишлар сабабларини таҳлил этади, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида умумлаштирилган статистик ахборотларни қайта ишлаш бўйича янги ахборот технологияларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва ушбу жараёнда услубий раҳбарликни таъминлайди;

компьютер техникалари, жорий этилаётган янги дастурлар, ахборот тизимларида, шунингдек, Интернет тармоғида ишлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг кўникмаларини ошириш юзасидан ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Бўлим мутахассисининг хизмат вазифалари тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади, уларнинг ишини мувофиқлаштиради, Бўлимда етарли даражада ижро интизомини таъминлайди ҳамда иш юритишни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;

Бўлимнинг кадрлар захирасини яратиш ва янгилаб бориш, кадрлар захирасига олинган шахслар билан тизимли ишлашни ташкил этишни таъминлайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва тақдим этади;

Бўлим бош мутахассиси ва инспектори ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлашга, шунингдек, Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини келишишга киритади, Бўлим бош мутахассиси иш режаларини тасдиқлайди;

Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжат лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларни имзолайди ва ўрнатилган тартибда тақдим этади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси розилиги билан бош мутахассис бажаради.


15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис:

тизимли дастурий таъминот, операцион тизимлар ва почта инфратузилмасини ўрнатади ва бошқаради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер ва ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотларни узатиш тармоқларини комплекс ҳимоя қилишни ва ахборот хавфсизлиги сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

аппарат, техник, дастурий-техник воситалар, криптографик тизимлар ва бошқа ахборотларни ҳимоя қилиш воситаларининг ишлаш ҳолатини таҳлил қилиш ва мониторингини, шунингдек, ахборотларни ҳимоялаш техник ускуналари ва воситаларининг ишчанлигини таъминлаш бўйича профилактика ишларини амалга оширади;

назорат воситаларидан самарали фойдаланиш, ҳимояланаётган ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларининг конфиденциаллигига таҳдидларни аниқлаш, уларнинг яхлитлиги ва фойдаланувчанлиги бўйича чоралар ишлаб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборотлаштириш объектларини ўрганишда, уларни аттестациядан ўтказиш ва тоифасини белгилашда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларидаги таҳдидларни ва заиф нуқталарни аниқлаш бўйича таҳлилий ишларни ташкил этади ва амалга оширади;

ахборот тизимлари ҳамда ресурсларига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар ва улардан фойдаланувчиларнинг иш ўринларини ташкил этишда эргонометрик талаблар, ишлаб чиқариш-санитария нормаларига риоя этилишини таъминлайди;

компьютер тармоғи дастурий-техник воситаларининг фойдаланиш ва ишлаш кўрсаткичларини жамлайди ва таҳлил қилади;

тармоқ инфратузилмасини такомиллаштириш, ускуналар ва дастурий воситаларни янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;

ахборотни ҳимоя қилиш ишларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

ахборотларни ҳимоя қилувчи аппарат-техник ва дастурий-математик воситаларга бўлган эҳтиёж тўғрисида раҳбариятга материаллар тайёрлайди;

ахборот тизимларини интеграциялаш жараёнида ахборот хавфсизлиги талабларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари билан таништиради, улар билан инструктаж ва якка тартибда суҳбатлар олиб боради.


16. Иш юритиш ва маълумотлар базаларининг фаоллигини таъминлаш масалалари бўйича инспектор:

Бўлимда иш юритишни, ҳужжатларнинг кўриб чиқилишининг назоратини, жилдларни архивда сақлаш учун тайёрлаш ва ўз вақтида киритишни таъминлайди;

компьютерларга операцион тизимлар, тизимли дастурий таъминот, амалий ва ҳимоя дастурларининг ўрнатилишини таъминлайди;

компьютер техникалари, периферия қурилмаларини даврий хатловдан ва синов тестларидан ўтказиш ҳамда уларнинг ишга туширилишини таъминлайди;

компьютер техникалари ва периферия қурилмаларини таъмирлаш, уларга сервис ва режали профилактика хизматлари кўрсатилишини ташкил этади ҳамда уларнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлайди;

маълумотлар базаларида ахборотларнинг мунтазам янгиланиб борилишини ҳамда уларнинг узлуксиз, барқарор ва фаол ишлашини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникалари ва периферия қурилмаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг олиб боради, мунтазам равишда (ҳар ҳафта, ҳар ой) Бўлим бошлиғига ахборот киритиб боради;

ходимларнинг компьютер техникалари ва ахборот тизимларида самарали ишлаши, иш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича инструктаж ва тушунтириш ишларини олиб боради.




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш,

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс

ташкилий-техник чораларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Вазифалар


Вазифаларни амалга ошириш

чора-тадбирлари ва босқичлари


Масъуллар


Муддатлар

I. Компьютер техникалари, тармоқ ва периферия қурилмалари, ахборот тизимлари, маълумотларни узатиш тармоқларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, ахборот-коммуникация инфратузилмасини ва АКТ соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер ва ахборот тизимлари, серверлар, маълумотлар базаларининг, локал-ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) ҳамда Интернет тармоғининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (АКТ бўлими)


Мунтазам равишда


Маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш техник воситаларини хатловдан ўтказиш.


АКТ бўлими,

Хўжалик фаолияти бошқармаси


Ҳар йили



Компьютер ва ташкилий техника, сервер ва тармоқ ускуналари паркини янгилаш.





Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимларини жорий қилиш, дастурий маҳсулотларнинг лицензион шаффофлигини таъминлаш, очиқ кодли дастурий махсулотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш.





Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жорий этилган, такомиллаштирилаётган ахборот ва компьютер тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли норматив ва техник ҳужжатлар, талабларни ишлаб чиқиш.


АКТ бўлими,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Мунтазам равишда

II.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари томонидан мутасаддилик қилинадиган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудлари бўйича шахсий маълумотлар банкларини шакллантириш учун шароитлар яратиш


Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимларининг марказлаштирилган маълумотлар банкини серверларда шакллантириш, ушбу мақсадида тегишли ресурсларни ажратиш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда


Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбар ва масъул ходимлари томонидан АКТдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудлари бўйича шахсий маълумотлар банкларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш.


АКТ бўлими,

Таркибий бўлинмалар


Тасдиқланган график

асосида


Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини долзарб ва тезкор ахборотлар билан таъминлаш бўйича шароитлар яратиб бориш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда

III.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимларини янада такомиллаштириш ва ахборот ресурсларини шакллантириш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иш самарадорлигини ва натижадорлигини ошириб бориш


Вазирлар Маҳкамаси аппаратида "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, мазкур тизимда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўйича ишларни тизимли равишда олиб бориш юзасидан ташкилий, техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш.


АКТ бўлими,

таркибий бўлинмалар


Мунтазам равишда



Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимидаги ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маълумотлар базаларига интеграция қилиш бўйича таҳлилий ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.


АКТ бўлими



Мунтазам равишда



Вазирлар Маҳкамаси аппаратида электрон ҳужжат айланиш (ЭҲА) тизимини такомиллаштириш:

ички ЭҲА тизимидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

идоралараро электрон тизимларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ички ахборот тизимлари билан интеграция қилиб бориш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда



Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишларнинг барқарор ва узлуксиз таъминланиши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича (карантин, фавқулодда ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда) таклифлар ишлаб чиқиш, амалий ишларни олиб бориш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда

IV.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва унинг механизмларини такомиллаштириш


Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:

ахборотларни комплекс ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлик мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва тегишли тадбирларни амалга ошириб бориш;

ахборот хавфсизлиги бўйича таркибий бўлинмалар мутахассисларининг малакасини ошириб бориш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда



Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник ва дастурий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш:

локал тармоқларнинг самарали ишлашини, сервер ва коммутация қурилмаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида профилактика ишларини ташкил этиш;

ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур техник, технологик ва дастурий воситаларни ўрнатиш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

компьютер ва ахборот тизимларидан фойдаланишда давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига амал қилинишини таъминлаш, доимий назорат олиб бориш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда

V.

АКТ соҳасида ҳодимларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш


Компьютер саводхонлиги ва АКТ соҳасида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ҳодимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар, семинарлар ташкил этиш, инструктажлар ўтказиш.


АКТ бўлими,

Кадрлар бўлими,

Таркибий бўлинмалар


Мунтазам равишда



Вазирлар Маҳкамаси аппаратига янги ишга қабул қилинган ҳодимлар учун стажировкалар ташкил этиш, АКТ соҳасида уларнинг малакаси ва билим даражасини ошириб бориш.


АКТ бўлими,

Кадрлар бўлими


Мунтазам равишда



Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича услубий ва техник ҳужжатлар, йўриқномалар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


АКТ бўлими


Мунтазам равишда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август


















































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск