ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 488-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

488-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.


4. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Бўлим ўз фаолиятига боғлиқ масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳаққоний ҳимоя қилишни таъминлаш орқали "инсон манфаати - ҳамма нарсадан юқоридир" деган тамойилнинг ҳаётга амалий татбиқ қилинишини таъминлаш;

"халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган асосий тамойилни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқиладиган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлари билан ишлашни ташкиллаштириш;

жойларда "халқ билан мулоқот қилиш" ва шахсий учрашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши масалаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда мутахассислари томонидан, зарур бўлган ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларини жалб этиш орқали ўз вақтида ташкиллаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар билан ишлаш юзасидан мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасидаги схемалар асосида мониторинг ва таҳлилни олиб бориш;

Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборилган, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига кўриб чиқиш учун берилган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан назоратни юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан мазкур Низомнинг 3-иловасидаги схемага асосан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг раҳбариятига тақдим қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мазкур Низомнинг 4-иловасидаги схемага асосан тезкорлик билан қабул қилишни ташкил этиш.


6. Бўлим ўзига юкланган ваиловзифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ҳамда ҳисобини юритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кўриб чиқиш кирмайдиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни тегишли давлат органларига, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга белгиланган тартибда юборади;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабулини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилинишини ташкил этади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллари ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг кўриб чиқиши учун тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиришда Бўлимнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича иштирок этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа манбалардаги, шу жумладан жойига чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;

Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлари билан ишлаши юзасидан мониторинг олиб боради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича методик тавсияномалар ва таклифлар ишлаб чиқади;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ижроси назоратини таъминлайди ҳамда қарорлар ва топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида раҳбариятга мунтазам равишда ахборот бериб боради;

таркибий бўлинмалар масъул ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб боради ва такомиллаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида статистик маълумотларни олиб боради, ҳар чорак якунлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича маълумотнома тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига муҳокама қилиш учун киритади, маълумотномада мурожаатлар билан ишлаш бўйича умумий кўрсаткичлар, мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган хато ва камчиликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўриладиган чоралар акс этади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан жойларда ўтказилган сайёр шахсий қабулларда берилган топшириқларни вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида бажарилиши юзасидан назорат олиб боради;

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мурожаатлар билан ишлаш масаласига масъул ходимларнинг малакасини ошириш бўйича стажировкадан ўтказади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг баёнларида берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳужжатларни таркибий бўлинмалар билан биргаликда тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан олади, уларни таҳлил қилади ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Халқ қабулхонасига дастлабки ва келгусида якуний маълумот бериб боради;

Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан шахсан қабул қилинишини ва қабул натижалари бўйича шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот киритилишини ташкиллаштиради;

Вазирлар Маҳкамасининг Биринчи бўлими билан биргаликда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда белгиланган тартибда хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

Зарур ҳолларда, тегишли таркибий бўлинма билан биргаликда гуруҳ бўлиб келган фуқароларни уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишиб, ўз ҳудудларига уюшган ҳолда қайтариш чораларини кўради.

Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан сўраш ва олиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволини ўрганиш;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида баён қилинган ҳолатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун, зарур бўлган ҳолларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойга чиққан ҳолда кўриб чиқиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;

Бўлимнинг зарур материалларни ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим томонидан белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида"ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун ҳужжатлар ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, шунингдек:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис.

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис киради;

Бўлим тузилмасига қуйидаги икки нафар инспектор киради:

иш юритиш бўйича инспектор;

жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича инспектор.

Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг, унинг Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.

Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режалари бўлим мудири томонидан тасдиқланади.


13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг ҳолати ва натижадорлигини тўғрисида тизимли мониторингини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиришни таъминлайди;

зарур бўлган ҳолларда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига мутахассислар ўртасида функционал вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини тасдиқлаш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;

Бўлим мутахассисларининг касбий даражасини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини тушунтириш учун зарур бўлган материаллар ва асосларни сўраб олади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисида Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Бўлимнинг тасдиқланган тузилмасига ва лавозимлар жадвалига мувофиқ лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни жиддий ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига кўриб чиқиш учун киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш бўйича чораларни амалга оширади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш бўйича таклифларни киритади;

Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

Бўлимдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилган ҳолда Бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни расмийлаштириш, ҳисобга олишни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;

материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган ёзма мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;

материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


16. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:

жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабулларни ташкил этади;

шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва натижадорликни ошириш юзасидан таклифлар киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш якунлари бўйича ҳар чораклик ахборотларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тақдим этилишини таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш, юритиш ва доимий такомиллаштириб боришни таъминлайди;

материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни таркибий бўлинмаларда кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган электрон мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан доимий ҳамкорлик қилади;

материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқларни бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17-1. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабулга келган жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган оғзаки мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тизимини такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;

материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Инспекторлар бўлимда иш юритилишини таъминлайди, мурожаатларни рўйхатга олади, ҳужжатларнинг бўлимдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайёди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан

ишлашнинг ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар



1-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш бўйича Бўлимнинг иш режасига таклифлар киритиш.


Бўлим иш режасини тасдиқлашга қадар










2-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.


Бўлим иш режасига мувофиқ










3-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиш ҳолатини ўрганиш ва натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.


Бўлим иш режасига мувофиқ










4-босқич


Аппарат раҳбарияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Таҳлилий маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш, таркибий бўлинмаларда ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириғини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятининг тавсиясига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида мурожаатларда кўрсатилган масалаларни кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш.


Бир хафта муддатда



2. Ҳар чоракда











5-босқич


Таркибий бўлинмалар


Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятининг топшириғини таркибий бўлинмаларда мутахассисларнинг иштирокида муҳокама этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш.


Топшириқда кўрсатилган муддатларда










6-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини назорат қилиб бориш.


Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда













Низомга

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан

ишлашнинг ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ёки мақсадли ўрганиш тадбирлари бўйича Бўлимнинг иш режасига таклифлар киритиш.


Бўлим иш режасини тасдиқлашга қадар










2-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.


Бўлим иш режасига мувофиқ










3-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш ва натижалари бўйича қуйидагиларда таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий идораларида.


Бўлим иш режасига мувофиқ











4-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилишида муҳокама этиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига муҳокама этиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш учун юбориш.


Ҳар чоракда




2. 3 кун муддатда











5-босқич


давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли чора-тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама этиш.


Баённомада кўрсатилган муддатларда










6-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини назорат қилиб бориш.


Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда













Низомга

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари,

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлашнинг ҳолатини ҳар

чоракда кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар











1-босқич


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиш (жадваллар кўринишида).


Иш режага мувофиқ

















2-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими



Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида қуйидагиларда умумлаштирилган таҳлилий материалларни тайёрлаш:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида.


15 кун муддатда


















3-босқич


Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ва уларда ўтказилган ўрганишлар натижаларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилишида муҳокама этиш.


Январь, апрель, июль, октябрь

















4-босқич


Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши топшириқлари баённомасини тайёрлаш ва тасдиқлаш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига муҳокама этиш ва тегишли чоралар кўриш учун киритиш.


3 кун муддатда

















5-босқич


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари


Баённома ва қабул қилинган тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бажарилишини назорат қилиб бориш.


Баённома ва тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда
















Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик

шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва уларнинг

мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича

СХЕМА


Босқичлар


Тадбирлар


Масъуллар


Муддат




I босқич


Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги АФ-238-сон фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг 2021 йил 19 июндаги 33-сон буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган фуқаролар (кейинги ўринларда - мурожаат этувчилар) тўғрисида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) мудирига хабар берилади.


Миллий гвардия взвод командири


Дарҳол











II босқич


Мурожаат этувчилар тўғрисида маълумотлар шакллантирилади ва улар билан дастлабки суҳбат ўтказилиб, масалаларига аниқлик киритилган ҳолда тегишли таркибий бўлинма раҳбари томонидан шахсан қабул қилиниши ташкиллаштирилади ва Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.


Аппарат бошқарувчисининг ўринбосари, Бўлим мудири


Дарҳол










III босқич



Жамоа бўлиб келган фуқароларни уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгандан сўнг, заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб, ўз ҳудудларига уюшган ҳолда қайтариш чоралари кўрилади.


Таркибий бўлинма раҳбари, мутахассис, маҳаллий ҳокимликлар, Бўлим мудири


Қабул жараёнида










IV босқич


Мурожаат этувчилар масалалари юзасидан қабул қилинади ва уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилади, зарур ҳолларда вазирлик, идора ёки маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилади.


Таркибий бўлинма раҳбари


Қабул жараёнида










V босқич


Ўтказилган қабул якунлари ва дастлабки кўрилган чоралар бўйича Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.


Аппарат бошқарувчисининг ўринбосари, Бўлим мудири, таркибий бўлинма раҳбари


Шу куннинг ўзида










VI босқич


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган мурожаат этувчиларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Халқ қабулхонасига дастлабки ва келгусида якуний маълумот берилади.

Жамоавий мурожаатларда кўтарилган масалалар ва амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига маълумот киритилади.


Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёрдамчилари, Аппарат бошқарувчиси, таркибий бўлинма раҳбари



Шу куннинг ўзида










VII босқич


Тегишли вазирлик, идора ёки маҳаллий ижро ҳокимияти органларига мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида топшириқ хати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун юборилади.


Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёрдамчилари, Аппарат бошқарувчиси, таркибий бўлинма раҳбари


Бир кун муддатда










VIII босқич


Мурожаат юзасидан берилган топшириқларнинг назорати юритилади, кўриб чиқиш натижалари бўйича Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.


Таркибий бўлинма раҳбари, Бўлим мудири


Белгиланган муддатларда











Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август















































Время: 0.0382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск