ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

"Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.08.2021 й. 507-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 августдаги

507-сон қарорига

ИЛОВА



"Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси

доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг

ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ахборот тизимлари ўртасида идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


"Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси (кейинги ўринларда - Миллий платформа) - давлат органлари ва ташкилотларининг хотин-қизларга оид маълумотлар, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва бошқа ахборот манбаларидаги статистик маълумотларини ўзида жамловчи, таҳлил қилувчи ва қайта ишловчи, маълумотберувчи ягона ахборот тизими;


"Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасидан фойдаланувчилар - давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон сўровларни юбориш ва ушбу сўровлар асосида тегишли маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслари, очиқ контентдан фойдаланувчилар;


ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки ва маълумотлар базаси;


ахборот тизими - ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;


идоралараро электрон сўров - давлат органлари ва ташкилотларининг маълумот бор бўлган бошқа давлат органлари ва ташкилотларга электрон шаклида юборилган маълумотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;


технологик йўриқнома - Миллий платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларидан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, шакл ва муддатларини ифода этувчи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган идоравий ҳужжат.

3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Миллий платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.

4. Қуйидагилар Миллий платформанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш ва бу орқали давлат органларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш;

хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларини шакллантириш;

хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар, шу жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлашга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқларини таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун янада қулайликлар яратиш;

оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олиш;

хотин-қизлар бўйича юритилаётган статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ягона тизимини яратиш;

Республика ва ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини кенг оммага етказиш.



2-БОБ. МИЛЛИЙ ПЛАТФОРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Миллий платформага маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни Миллий платформага интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.


6. Технологик йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Миллий платформага интеграция қилинадиган ахборот тизими ёки ахборот ресурси эгаси бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

7. Миллий платформа учун керакли маълумотнома ва классификаторлар "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида юритилади. Бунда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида "Электрон ҳукуматнинг маълумотнома ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишлари шарт.


8. Миллий платформа фойдаланувчиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

Миллий платформага эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди;

Миллий платформада иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;

б) давлат органлари ва ташкилотлари:

Миллий платформага жамланиши лозим бўлган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этади ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайди;

тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайди.



3-БОБ. МИЛЛИЙ ПЛАТФОРМА ОРҚАЛИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ, ҚАЙТА

ИШЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


9. Миллий платформа орқали маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


10. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларнинг хатловдан ўтказилишини таъминлайди.


11. Миллий платформада жамланиши лозим бўлган маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан тақдим этилишини таъминлайди.


12. Миллий платформа билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.


13. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни Миллий платформа орқали йиғади ва таҳлил қилади.

14. Миллий платформа доирасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва қабул қилишни автоматлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг тегишли маълумот ва ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари "Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва марказлашган маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.


15. Давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотлар ва ахборотларни Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини таъминлайди.


16. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровлар ҳамда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ҲАМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ТЕГИШЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган тегишли маълумотни Миллий платформа доирасида бошқа ахборот тизимига тақдим этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотларни сўраш ва қабул қилишга ҳақли.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот таъминотида Миллий платформадан фойдаланган ҳолда, ўзаро электрон ҳамкорликнинг технологик йўриқномага мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларининг Миллий платформага интеграция қилинишини таъминлаш бўйича веб-хизматларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

Миллий платформага уланган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари дастурий ва техник воситаларинингузлуксиз ишлашини таъминлайди;

Миллий платформадан фойдаланган ҳолда маълумотларни қабул қилади, таҳлил қилади ва тақдим этади;

Миллий платформадан фойдаланган ҳолда тақдим этилаётган маълумотларнинг долзарблигини ва тўғрилигини таъминлайди;

технологик йўриқнома талабларига мувофиқ маълумотларни белгиланган форматларда ва шаклда тақдим этади.


19. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари сўралган маълумотларни тўлиқ ҳажмда тақдим этишлари, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлаши шарт.


20. Миллий платформадан фойдаланувчилар идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида жўнатиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжат ва маълумотларнинг белгиланган тартибда сақлаши ва ҳимоясини таъминлаши шарт.


21. Давлат органлари ходимларига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти, юридик шахснинг фаолиятига доир маълумотларни, уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, қонун ҳимоясидаги бошқа сир ва маълумотларни ошкор этишга йўл қўймаслиги керак.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Миллий платформадан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари юзасидан сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгардир.


23. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари Миллий платформа орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгардир.


24. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



"Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси орқали

давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини

йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар


1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш.


икки ҳафта

муддатда

2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан "Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.


2-иловада

белгиланган

муддатларда

2-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари

"Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.

икки ой

муддатда

3-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1. "Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.


бир ой

муддатда


2. "Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини таъминлаш.


уч ой

давомида

4-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг маълумотларни таҳлил қилиш борасидаги ахборотларини "Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.

доимий

          





Низомга

2-ИЛОВА



"Аziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий

платформасидаги идоралараро электрон ўзаро

ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Тақдим этиладиган маълумотлар


Амалга ошириш

муддати


1.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1. Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш.


Бир ой муддатда

2. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш.


Бир ой муддатда

3. Касбга ўргатадиган ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни юклаб бориш.


Ҳар ўн беш кунда

4. "Ишга марҳамат" мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслари ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

5. Ҳудудлар кесимида ишсиз аёллар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

2.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, АТ Халқ банки, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


1. Тадбиркор аёлларнинг мотивацион мақола ва видеодарсларини юклаб бориш.


Ҳар ойда

2. Тадбиркор хотин-қизлар статистикасини юритиш мақсадида уларнинг рўйхатини шакллантириб, юклаб бориш.


Ҳар чоракда

3. Хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни (электрон китоблар, аудио ва видеоқўлланмалар, бизнес ғоялари) юклаб бориш.


Ҳар ойда

3.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Платформа орқали ҳуқуқий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.


Доимий

2. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш, тадбиркорликни бошлашда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни ёритиб бориш.


Ҳар ойда

4.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Платформа орқали тиббий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.


Доимий

2. Эрта туғруқлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

3. Тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумотлар, видеоматериалларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

5.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази


1. Платформа орқали психологик маслаҳат ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.


Доимий

2. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

3. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича маслаҳатлар, видеороликлар ва кўрсатмалар юклаб бориш.


Ҳар ўн беш кунда

6.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Платформа орқали "Аёллар дафтари"га киритиш ва чиқариш масалалари бўйича қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш.


Доимий

2. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишгаплатформа орқали онлайн мурожаатлар қабул қилиш.


Ҳар йили

30 майдан

8 июнга қадар


3. Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ҳафтада

4. Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, танловда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Доимий

5. "Мўътабар аёл" кўкрак нишони совриндорлари сони, кўкрак нишони олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Доимий

6. "Маҳалла ифтихори" ва "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини олган хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Доимий

7. Мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бериш.


Ҳар ўн беш кунда

8. Раҳбарликка захирага олинган хотин-қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

7.

Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Платформа орқали хотин-қизларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш ва бошқа таалуқли масалаларда қилинган онлайн мурожаатларига зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш.


Доимий

2. Давлат мукофоти совриндорлари (Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорларидан ташқари) бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Доимий

8.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


Платформага оилавий қадриятлар, эр-хотинлик муносабатлари ва фарзанд тарбиясига оид видеолавҳаларни, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

9.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги


Платформага жисмоний тарбия ва спортга хотин-қизларнинг кенг қатламларини жалб қилиш, соғлом турмуш-тарзини, ёш авлодни жисмонан соғ бўлишини, оилавий спортни тарғиб қилувчи видеоматериаллар ва қўлланмаларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

10.

Олий аттестация комиссияси


1. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш


Ҳар чоракда

2. Фан доктори (DSc) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


1. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчи қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар олти ойда

2. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар олти ойда

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1. Олий таълим муассасаларидаги талаба хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар олти ойда

2. Ўрта махсус, профессионал муассасалардаги ўқувчи ҳотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар олти ойда

3. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар олти ойда

13.

Давлат статистика қўмитаси

1. Умумий аҳоли сони, шундан хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

0-2; 3-6; 7-17; 18-30; 31 ёш ва ундан юқори;

16-54 ёшдаги хотин-қизлар;

55 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар.


Ҳар йилнинг

июнь ойида

2. Оилалар сони.


Ҳар йилнинг

июнь ойида


3. "Gender.stat.uz" электрон платформаси билан интеграция қилиш.


Доимий

14.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

1. Қайд этилган эрта никоҳлар сони (ҳоким қарорига асосан никоҳ ёши қисқартирилган) тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

2. Никоҳдан ажралганлик қайд этилган оилалардаги вояга етмаган болалар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

3. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

4. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар чоракда

5. Оилавий ажралишлар, тузилган никоҳлар ва туғилганлик ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш (қайд этилган туғилиш, никоҳ ва ажралишлар қиёсий).


Ҳар ойда

15.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграция қилиш.


Икки ой муддатда


16.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

1. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар (шунингдек жиноятда иштирок этган хотин-қизлар)ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

2. Хотин-қизларга нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

3. ЖИЭМдан қайтган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

4. Пробация ҳисобида турганлар (аёллар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

5. Ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

6. Узоқ муддатга хорижий давлатларга кетганлар ҳамда келган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Хар ойда

7. Нотинч оилалар/жиноятчиликка мойиллиги борлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

17.

АТ Халқ банки

(келишув асосида)

1. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун тақдим этилаётган кредитлар ва субсидиялар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.


Ҳар ойда

2. Тадбиркорлик лойиҳалари, хотин-қизларга тадбиркорликни бошлаш бўйича берилаётган имтиёзлар, "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бериш.


Ҳар ойда

                 

Изоҳ. Миллий платформани такомиллаштириш бўйича қўшимча маълумотлар талаб қилинганда, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан келишувга асосан қўшимча маълумотлар бўйича интеграциялар амалга оширилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 август



















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск