Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2021 й. 482-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

482-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва

мувофиқлаштириш котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Котибият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (кейинги ўринларда Бош вазирнинг қабулхоналари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга йўналтирилган.


4. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


5. Котибият ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


6. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи "business.gov.uz" ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.


8. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш соҳасида:

Бош вазирнинг қабулхоналарида ҳар куни тасдиқланган жадвал асосида ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг қабул қилинишини ташкиллаштириш;

тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлар қабулхоналаридан тушган маълумотларни ягона портал тизимига киритилишини таъминлаш;

тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;

жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун ваколатли органларга юбориш;

мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан шахсан, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабуллар орқали қабул қилинишини ташкиллаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, идоралар ва ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб этиладиган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;

Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ҳақида ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот киритиш;


б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

Бош вазирнинг қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини кўриб чиқилишини, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслигини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан риоя этилишини, улар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган назорат қилувчи ва бошқа органлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ва бошқа ваколатли органларга юбориш;

Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорлик қилиш;

Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган тадбиркорлар мурожаатларининг ваколатли органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорлик қилиш;

Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг профессионал малака ҳамда кўникмаларини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда "давра суҳбатлари" ва ўқув-амалий семинарларни ташкиллаштириш;

Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш;


в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:

Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;

аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;

Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Бош вазирнинг қабулхоналари фаолияти, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимояси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни бартараф этилиши, кўрилган чора-тадбирлар ва тайёрланган таклифлар ҳақида таҳлилий маълумотлар киритиш;


г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлар мурожаатларида кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкиллаштириш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;

ҳудудлар ва бошқарув органлари кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;


д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи "business.gov.uz" ягона интерактив портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари, амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиш;

Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш тажрибаларини ошириш мақсадида семинар ва тренинглар ташкил этиш.


9. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқлари ижроси тизимли мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

Котибиятнинг маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек топшириқлар ижроси назоратининг ахборот тизимини яратади ва жорий этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг йиғилишларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома, бошқа материалларни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари иштирокида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;

ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тадбиркорлардан, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ахборот киритиб боради;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Президентига тақдим этиш учун Бош вазирнинг қабулхоналари иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммолардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлимига таклифлар киритади;

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

тадбиркорлик фаолияти фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар ва сабабларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида ишларнинг ҳолатини, Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, "йўл хариталари" ва топшириқлари ижросини назорат қилади, уларнинг бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ҳамда натижали ижро этилиши учун уларнинг мудирларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларининг касбий маҳоратини, уларга юкланган вазифалар ижроси учун шахсий масъулиятини оширади, ижро интизомини мустаҳкамлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади;

Котибиятда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштиради, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;

ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари вакилларини жалб этиш;

тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилмаган мурожаатлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш;

тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тадбиркорлар ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар мурожаатлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти билан биргаликда масъул вазирлик ва идораларга мурожаатларда кўрсатилган тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ҳукуматга киритиш юзасидан топшириқлар бериш;

Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Котибиятда вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, Бош вазирнинг қабулхоналарига тадбиркорлар мурожаати жараёнида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини жалб этиш;

тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассисларини жалб этиш;

юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари ўз вақтида ижро этилмаганлиги ва сифатсиз ижро этилганлиги муносабати билан мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилиш ва зарурат бўлганда масъул ижрочиларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;

Котибият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Котибият:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;

ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасидаги вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибиятнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


12. Котибиятнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:

Котибият мудири;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;

Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис;

инспектор;

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


13. Котибият ишига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


14. Котибият мудири, Котибият бош мутахассислари ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида"ги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.


16. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ва инспектор ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош вазирнинг қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш бўйича зарур чораларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини хабардор қилиш учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрланишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг маърузалари ва нутқлари тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига кўра Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;

келишилиши талаб этиладиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, улар бўйича Ҳукумат қарори қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга юборади;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан қабул қилинишини белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;

Котибият кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;

кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг тузилмасини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклиф киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини имзолайди;

Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун киритади;

Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқларни яратаётган Бош вазир қабулхоналари мудир ва мутахассисларига нисбатан тегишли чоралар кўради;

ўз фаолиятида ижобий натижаларни қайд этган ва самарали фаолият кўрсатаётган Бош вазирнинг қабулхоналари мудир ва мутахассисларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;

республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;

тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;

мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда - уларни ваколатли органларга юборади;

тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

Котибиятда ҳал этилмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритади;

мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритиш мақсадида ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарини Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тегишли бўлинмалари, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналари ҳар ойнинг 7 санасига қадар Котибиятга амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни киритилишини таъминлайди;

ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритиши, тегишли маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Котибият мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.


19. Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;

республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;

тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;

мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда - уларни ваколатли органларга юборади;

тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига юборилишини мувофиқлаштиради;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритилишини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис:

Бош вазирнинг қабулхоналарини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;

республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;

тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;

мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда - уларни ваколатли органларга юборади;

тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади.


21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғма жилдларнинг тайёрланишини ва сақлаш учун архивга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август







































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск