ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситалари олди-сотдиси, ижараси ва у билан боғлиқ бошқа битимлар. Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2021 й. 519-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2021 й.

N 519



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИНИНГ УМУМФУҚАРО ФОЙДАЛАНИШДА

БЎЛГАН ВА БЎШАЁТГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини (кейинги ўринларда - автомототранспорт воситалари) Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар (кейинги ўринларда - ёпиқ аукцион) ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ёпиқ аукцион ўтказиш бўйича савдолар ташкилотчиси Мудофаа вазирлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади;

ёпиқ аукцион Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ ўтказилади;

уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда "E-auksion" электрон савдо платформасининг оммавий савдоларига чиқарилади;

ёпиқ аукционни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги икки ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ёпиқ аукционни ўтказиш тартибини тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек, уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 августдаги

519-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги

343-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари

ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини

ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш,

шунингдек, уларни сотишдан тушган пул маблағларини

тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимча


5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситалари қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин, истисно тариқасида, ушбу Низомнинг 8-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштириладиган ёпиқ аукцион савдолари орқали сотилади. Бунда уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасининг оммавий савдоларига чиқарилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 август







































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск