ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2021 й. 524-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2021 й.

N 524



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 августдаги

524-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошиси ва 16-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорига 2-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-бандидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти Давлат комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 9-бандидаги "Секретариата по вопросам образования, здравоохранения, культуры, молодежи, духовности и общественных организаций, поддержки махалли и семьи" сўзлари "Секретариата по вопросам образования и здравоохранения" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 10-бандидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 266-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 48-бандидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг устави 28 ва 62-бандларидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига 5-илованинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бош мутахассиси, комиссия котиби".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 22-банддаги "Спорт ва туризмни ривожлантириш" сўзлари "Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 35-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари "туризм ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомнинг 48-бандидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 мартдаги 189-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорининг 7-бандидаги "Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 42 ва 68-бандларидаги "Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш" сўзлари "Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари".

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санатор - соғломлаштириш ёрдамини кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга илованинг "Лавозимлар номи" устуни 1-бўлимнинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси ва аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, Бош вазир ҳамда Бош вазир ўринбосарлари ёрдамчилари, инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, котибиятлар ва департаментлар мудирлари, котибиятлар ва департаментлар мудирларининг ўринбосарлари, департаментлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлар, шўъбалар, хизматлар мудирлари ва мудирларнинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили, матбуот котиби, бош мутахассислар, етакчи мутахассислар".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 20-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди учинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги "Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш" сўзлари "Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 августдаги 673-сон қарорига 7-иловада:


а) биринчи хатбошидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари "туризм ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари";


в) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси шуъба мудири, ишчи гуруҳининг масъул котиби".


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-иловада:


а) иккинчи хатбошидаги "Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш" сўзлари "Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг шуъба мудири, Комиссия котиби".


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар хокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 январдаги 34-сон қарорида:


а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Давлат тилини ривожлантириш департаменти" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 3-бандидаги "Давлат тилини ривожлантириш департаменти" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 40-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 49-бандидаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 10 февралдаги 73-сон қарорида:


а) 9-банддаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 мартдаги 139-сон қарорининг 7-бандидаги "Давлат тилини ривожлантириш" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низомнинг 24-бандидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорида:


а) 8-бандидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев" сўзлари "туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банддаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари "туризм ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. У.А. Азамов - туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. А.Қ. Каримов - туризм ва спорт вазири ўринбосари";


25-банддаги "Спорт ва туризмни ривожлантириш" сўзлари "Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 478-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 18 январдаги 26-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Таълим ва соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорида:


а) 2-иловада:


38-банддаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Вақтинчалик тартибга 2г-илованинг "5-босқич" позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунининг 2-бандидаги, "7-босқич" позициясининг "Масъуллар" устунидаги, "8-босқич" позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунининг 3-бандидаги ва "9-босқич" позициясининг "Масъуллар" устунидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


69-банддаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Вақтинчалик тартибда:


3б-илованинг "13-босқич" позициясининг "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги, "14-босқич" позициясининг "Амалга ошириладиган тадбирлар" ва "Республика" устунларидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


3г-илованинг "5-босқич" позицияси "Ҳисобот тайёрлаш чора-тадбири" устунининг 2-бандидаги, "6-босқич" позициясининг "Масъул" устунидаги, "7-босқич" позицияси "Ҳисобот тайёрлаш чора-тадбири" устунининг 3-бандидаги ва "8-босқич" позициясининг "Масъул" устунидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Давлат тилини ривожлантириш департаменти" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 27-бандидаги "Давлат тилини ривожлантириш департаменти" сўзлари "Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнда:


а) 1-илова 4-бандининг 4.4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.4. Заведующий Секретариатом Премьер-министра Республики Узбекистан, заведующие секретариатами и департаментами, начальники инспекций и управлений аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан";


б) 2-илова 4-бандининг 4.4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.4. Заведующий Секретариатом Премьер-министра Республики Узбекистан, заведующие секретариатами и департаментами, начальники инспекций и их заместители, заместители заведующих секретариатами и департаментами, заместители начальников департаментов, начальники управлений и их заместители, заведующие отделами и секторами аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан, а также Полномочный представитель Кабинета Министров Республики Узбекистан в Олий Мажлисе Республики Узбекистан".






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 августдаги

524-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 9 июлдаги 185-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 74-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 август


















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск