ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори. Меҳнат ҳақи миқдорининг оширилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2021 й. ПФ-6279-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.08.2021 й.

N ПФ-6279



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР,

СТИПЕНДИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, коронавирус пандемияси даврида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг даромадларини изчил ошириб бориш мақсадида:


1. 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилсин.

3. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.

Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилсин.


4. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2021 йил 1 сентябрдан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 ноябрга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 августдаги

ПФ-6279-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6038-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6224-сон Фармонининг 1-бандида:


а) "10 майдан" сўзлари "1 сентябрдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "2,5 миллион" сўзлари "2,75 миллион" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6241-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (кейинги ўринларда - қўшимча тўлов) жорий этилсин;

б) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4938-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари - 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача этиб белгилансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 август


















































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск