ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2021 й. ЎРҚ-709-сон "Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.06.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 31.07.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.08.2021 й.

N ЎРҚ-709



ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗАСИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 355-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 5-моддаси учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "патент берилганлигига қарши эътироз билдириш" деган сўзлар "патент берилганлиги юзасидан низолашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 1065-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги "эллик" деган сўз "етмиш" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 418-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 9, 510-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилгандан сўнг Агентлик ушбу талабнома ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига бир иш куни ичида жойлаштиради.

Талабнома ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайтга жойлаштирилгандан сўнг манфаатдор шахслар Агентликка товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тарафларнинг келишувига кўра амалга ошириладиган муҳофазага лаёқатлилик ахборотини излаш ўтказилган тақдирда, талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир ой ичида ўтказилади";


3) 26-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган товарларга нисбатан амал қилади. Бунда мутлақ ҳуқуқ товар белгиси Товар белгиларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш даврида амалга оширилади ҳамда товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўша куннинг ўзида Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади";


4) 27-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "сохталаштирилган бўлади" деган сўзлар "контрафакт ҳисобланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги ЎРҚ-42-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 7, 372-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 35-модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги "эллик" деган сўз "етмиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 65-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини".


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 август

























Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск