ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1997 й. 339-сон "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1997 й.

N 339



ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИГА ЙИГИРМА ФОИЗЛИ УСТАМА

ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида" 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сон Фармонини бажариш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари судлар ва прокуратура тизимига энг яхши тайёргарлик кўрган ходимларни танлаб олиш ва уларнинг ўрнашиб қолишида иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига мувофиқ 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Кўрсатиб ўтилган Рўйхатга мувофиқ 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари давлат хизматчиларининг лавозим маошларига 25 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки давлат хизматчиларига 20 фоизли (прокуратура органлари давлат хизматчиларига 25 фоизли) устама тўлов (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда меҳнат таътиллари учун тўловларда ишдан бушатилганда ёрдам пули беришда ва бошқа барча ҳоллардаги тўловларда шунингдек пенсия тайинлашда ҳисобга олинади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки кўрсатиб ўтилган устама ҳақининг маблағ билан таъминланишини ва ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов























































Время: 0.1491
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск