ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2021 й. ПҚ-5227-сон "Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2021 й.

N ПҚ-5227



МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР

АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш, таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасидаги кадрлар етарли билим ва кўникмаларга эга эмаслиги, меҳнат муҳофазаси нормаларига амал қилиш бўйича профилактик ишларнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб бахтсиз ҳодисалар рўй бермоқда.

Меҳнат ҳуқуқи йўналиши бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги натижасида меҳнат қонунчилиги соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Жумладан, касаба уюшмалари томонидан ҳар йили ушбу масалага оид ўртача 28 мингга яқин мурожаатлар кўриб чиқилади.

Меҳнат шароитларининг санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига жавоб беришини аниқлаш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга кадрларнинг етишмаслиги боис, ходимларнинг касб касалликларига чалиниш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Республикада меҳнат тиббиёти мутахассисликлари бўйича кадрлар етарли миқдорда тайёрланмаётганлиги сабабли касб касалликларини даволаш ва профилактика қилиш ишлари лозим даражада амалга оширилмаяпти.

Шунингдек, соҳада тизимли илмий изланишлар ўтказилмаётганлиги, асосланган таклиф ва тавсиялар етишмаслиги туфайли меҳнат муносабатлари соҳасига оид ўз ечимини кутаётган қатор масалалар сақланиб қолмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, соҳага оид муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда - Муассис) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини (кейинги ўринларда - Академия) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш;

таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва ёш мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, таълим тизимига етакчи хорижий таълим ташкилотлари тажрибасини жорий қилиш;

меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

истиқболли битирувчиларни хорижий олий таълим ташкилотларига ва илмий-тадқиқот марказларига тегишлича бакалавриат, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юбориш орқали Академиянинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларини такомиллаштириш;

халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, меҳнат ҳуқуқи, инсон ҳуқуқлари, меҳнат тиббиёти, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси йўналишлари бўйича олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш соҳаси билан узвий интеграциялашуви учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ижтимоий-меҳнат муносабатлари мутахассислари, касаба уюшмалари тизими ҳамда тиббий профилактика муассасалари ходимларини замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларда тажриба орттиришини ташкил этиш;

республика ва хориждаги етакчи таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг етакчи мутахассисларини таълим ва илмий тадқиқот жараёнларига жалб қилиш, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш;

профессионал таълим, бакалавриат, магистратура ва олий ўқув юртидан кейинги таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;

Академиянинг фаолият йўналишлари бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва инновацион-инвестициявий тузилмаларни ташкил этиш.


3. Белгилансинки:

Академия қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилган барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади;

Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади;

Академияда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Академиянинг тузилмаси, штатлар жадвали, қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари, Академияда ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Муассис билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади;

Академияда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади;

Академия битирувчиларига олий таълим ёки профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.


4. Қуйидагилар:

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим жараёнини, талабаларнинг ўқув ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, таълим сифатини тизимли равишда ошириш, Академия битирувчиларини ишга жойлаштириш;

Академия фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия ва техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш;

Академиянинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш;

илмий ишланмалар натижаларини ҳаётга самарали жорий этиш, таълим ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш;

талабаларни, энг аввало, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва яшаш жойларида бўш вақтларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг дам олиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

истиқболли талабаларни танлов асосида соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим ташкилотларига стажировка ўташга юбориш учун танлаб олишни ҳамда уларга хорижда таҳсил олиш учун махсус стипендиялар ажратишни ташкил этиш.


6. Ташкилий комиссияга (Мусаев) Академия фаолиятини ташкил этиш ишларини бошқариш, унинг тўлақонли фаолият юритиши билан боғлиқ ташкилий, молиявий, ҳуқуқий, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник таъминот ва бошқа масалаларни ҳал қилиш вазифаси юклансин.


7. Муассиснинг қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

Академиянинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш;

Академияни замонавий лаборатория ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Академияни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш;

ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандларини бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилиш.


8. Муассис Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда Академиянинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, Академияни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

Академиянинг танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилишини таъминласин.


9. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

Муассиснинг маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Академия буюртмаларига биноан, ўрнатилган тартибда хорижий мутахассисларнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Академияни жойлаштириш учун Муассисга бино ажратиш чораларини кўрсин.


12. Академия:

босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул нусхаларини (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган рўйхатга киритилсин.


13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Ш. Миноваров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 августдаги

ПҚ-5227-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар

академияси Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

1. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, Васийлик кенгаши раиси


2. Лавозим бўйича

-

Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


4. А.Ҳ. Камилов

-

ташқи ишлар вазири


5. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири


6. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


7. А.М. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


8. А.Ҳ. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


9. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири


10. Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири


11. Ш.М. Садиков

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


12. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


13. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


14. А.С. Султанов

-

энергетика вазири


15. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


16. Б.В. Гулямов

-

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси


17. А.И. Максудов

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


18. Б.Ф. Исламов

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


19. А.Х. Саидов

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори


20. Ш.Б. Умурзаков

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси


21. Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


22. Р.Ҳ. Пирматов

-

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


23. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


24. К.С. Санакулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори


25. У.Н. Ташкенбаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


26. У.А. Тешабаева

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори


27. Лавозимига кўра

-

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ректори, Васийлик кенгаши котиби


            

Изоҳ:

Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси кенгаш таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари номзодини кўрсатиш, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 августдаги

ПҚ-5227-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини

ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

1. Б.А. Мусаев

-

Бош вазир ўринбосари, Ташкилий комиссия раиси


2. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, ташкилий комиссия раиси ўринбосари


3. Б.Х. Маҳмадалиев

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари


4. А.Ҳ. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


5. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


6. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


7. Ш.М. Садиков

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


8. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


9. Б.В. Гулямов

-

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси


10. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


11. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


12. Ф.Н. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


13. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


14. У.Н. Ташкенбаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


15. Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


16. Н.У. Касимов

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, Ташкилий комиссия котиби


            

Изоҳ: Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 август













































Время: 0.0422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск