ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2021 й. ПҚ-5228-сон "Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2021 й.

N ПҚ-5228



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚУЛАЙ

ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ, КИЧИК

БИЗНЕС ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича "маҳаллабай" ишлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилсин:

а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шу жумладан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шундан:

30 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 10 фоиз ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга кредит бериш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" акциядорлик жамияти тадбиркорлик субъектларига Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкасида кредитлар ажратади;

10 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар "Туронбанк" АТБ устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини ошириш орқали Сурхондарё вилоятида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун;

60 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 7 фоиз ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳудудларида "етакчи" тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" акциядорлик жамияти "етакчи" тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача маблағни йиллик 10 фоиз ставкада ажратади;

б) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 2,5 фоиз ставкада, 10 йил муддатга "Миллий банк" акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ҳамда экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш учун.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

а) икки ой муддатда 2022-2023 йилларда вилоятда янги кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

б) бир ой муддатда:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда "хонадонбай" ишлаш тизими асосида "оғир" маҳаллалардаги аҳолининг турмуш шароити, истак-хоҳиши ва имкониятларини ўрганиб чиқсин;

ғир" маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни тасдиқласин. Бунда, ҳар бир маҳаллада аҳолининг азалдан шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, энг самарали "ўсиш нуқталари" сифатида чорвачилик, паррандачилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, ҳунармандчилик, косибчилик ва кичик ишлаб чиқариш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилсин;

в) икки ой муддатда тижорат банклари билан биргаликда "етакчи" тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда танлаб олсин ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларга бириктирсин;

г) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллалардаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган аҳолини "етакчи" тадбиркорлик субъектларига бириктириш ёки ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги халқаро молия институтларидан қўшимча жалб қилинаётган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қарз маблағлари ҳисобига Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда ташкил этиладиган замонавий иссиқхона лойиҳаларини молиялаштириш чораларини кўрсин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Молия вазирлиги бир ой муддатда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида, шунингдек, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларда янги ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларини (кластерлар бундан мустасно) 2024 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинсин.

9. Қуйидагилар:

3-иловага мувофиқ Сурхондарё вилоятининг паст рентабелли 136,3 гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига;

Бандихон тумани "Бандихон" МФЙ ҳудудидаги 47Г, 47Б, 47Қ ва 46-контурларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 34 гектар ер майдонлари туман марказининг ишлаб чиқилаётган янги бош режасига мувофиқ кўп қаватли турар жойлар мажмуаси, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун яшил сайилгоҳ, маданий ва маърифий марказ ҳамда кўнгилочар объектлар барпо этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига;

Термиз тумани "Сурхон дўстлик сарҳади" массивидаги 454 гектар яйлов ерлари ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.


10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган ер участкаларининг тоифалари ўзгариши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга бериш чораларини кўрсин.


11. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 9-бандига мувофиқ 170,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва 454 гектар ўрмон фонди ерлари бошқа ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


12. Ҳисоб палатаси Бош прокуратура билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тўловлар асосланганлиги ва лойиҳа харажатлари мақбуллаштирилганлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


13. Қуйидагиларга:

Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболовга - ушбу қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш, "оғир" маҳаллаларда "хонадонбай" ишлаш тизими асосида ишларни йўлга қўйиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича самарали натижаларга эришиш;

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга - Марказлар фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш, маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

Бош вазирнинг ўринбосари С.У. Умурзаковга - вазирликлар, идоралар ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 10 ноябрь ва 2022 йил 10 февралга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 августдаги

ПҚ-5228-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида саноат ерлари тоифасига

ўтказилаётган паст рентабелли, қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туман номи


Контур

рақами


Ер майдони,

га

шундан:


Қишлоқ хўжалиги

ерларининг балл

бонитети


қишлоқ

хўжалиги

ерлари


шундан:


суғориладиган

ерлар


яйловлар



Жами:



136,3

136,3

116,0

20,4

1.

Ангор тумани


102


10

10


10

33,2

10


6,3

6,3

6,3


34,4

12


1,2

1,2

1,2


34,4

30


4,7

4,7

4,7


38

28


10

10

10


38

224


4

4

4


60,8

2.

Бандихон тумани

1456


14

14

14


45

315


27

27

27


49,9

3.

Бойсун тумани

80


2

2

2


44

4.

Жарқўрғон тумани


4

4


4

яйлов


101


4

4


4

яйлов

5.

Қизириқ тумани

23, 23 а, 19, 19 а, 19 б, 19 в, 9 а


10

10

10


40,2

795


2

2

2


29

6.

Қумқўрғон туман

224-қ


1

1

1


41

528


7

7

7


43,5

70


0,9

0,9


0,9

яйлов

7.

Музработ тумани

455


5,3

5,3

5,3


38

8.

Термиз тумани

37


2

2

2


яйлов

80 а


1,5

1,5


1,5

яйлов

82-83 к


3

3

3


41

9.

Термиз шаҳри

214


6,3

6,3

6,3


58

10.

Олтинсой тумани

321


5

5

5


73

Олтинсой тумани

478-500


1

1

1


36

11.

Шеробод тумани

791, 792


4,2

4,2

4,2


31


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 август




















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск