ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи /

Ўзбекистон Республикасининг 23.08.2021 й. ЎРҚ-710-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.04.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.05.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.08.2021 й.

N ЎРҚ-710



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАР ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси


Ушбу Қонуннинг мақсади қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар ўртасида, хусусий мулк ҳуқуқи асосида жисмоний шахсларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўйича тузиладиган битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар тўғрисидаги қонунчилик


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


асиллик даражаси - кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл оғирлик бирликларининг қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлигидаги миқдори;


асиллик даражасини аниқлаш - қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгиланган усуллар орқали аниқлаш ёки тасдиқлаш;


аффинаж корхоналари - қазиб олинган рудалардан, концентратлардан ва ярим тайёр маҳсулотлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва (ёки) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлар мустасно);


ёмби - қимматбаҳо металл минерал-хомашёсидан ажратиб олинган, 0,3 граммдан ортиқ оғирликка эга бўлган қимматбаҳо металлнинг табиий ҳосиласи (донаси, зарраси);


заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш фаолиятни олиб борувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;


стандарт қуймалар - Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига, Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг (Лондон палладий ва платина бозорининг) ёки товар-хомашё биржаларининг талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари;


таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар - ўзининг истеъмол ва (ёки) функционал хусусиятларини йўқотган буюмлар, шу жумладан уларнинг таркибий қисмлари, тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқариш ҳамда фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёнинг, материалларнинг, хомаки маҳсулотларнинг ва маҳсулотларнинг қолдиқлари;


Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди - Ўзбекистон Республикасининг молиявий, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва бошқа эҳтиёжларини таъминлаш учун мўлжалланган фонд;


ўлчовли қуймалар - Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари ёки қуймаларни ишлаб чиқарувчи давлатнинг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари;


қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар - зеб-зийнат, маиший ҳамда диний ашёлар сифатида қўлланиладиган, қимматбаҳо металлардан ва уларнинг қотишмаларидан ясалган ҳамда ушбу Қонунда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражаларига эга бўлган, шу жумладан безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ва бошқа материаллар ўрнатилган ёки ўрнатилмаган ҳолда ясалган буюмлар ёхуд табиий ёки сунъий материаллардан ясалган, безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган ҳолда ясалган буюмлар. Қимматбаҳо металлардан тайёрланганпул белгилари, стандарт ва ўлчовли қуймалар, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган давлат мукофотлари, мукофот белгилари ва спорт мукофотлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга кирмайди;


қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш - ажратиб олинган қимматбаҳо металларни уларга физик ва кимёвий ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда аралашмалардан ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлардан тозалаш жараёни бўлиб, у қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металларга оид халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган;


қимматбаҳо металлар таҳлили - буюм ясалган қимматбаҳо металлнинг ва қимматбаҳо металлар қотишмасининг кимёвий таркибини, шу жумладан унинг бузилишини назарда тутувчи усулларни қўллаш йўли билан аниқлаш;


қимматбаҳо металлар - ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хомашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);


қимматбаҳо тошлар - табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;

қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш - қазиб олинган рудалардан, концентратлардан, бошқа ярим тайёр маҳсулотлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларнинг ажратиб олиниши, шунингдек қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилиниши;


қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) - ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчаларданва чиқиндилардан Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган механик, кимёвий ҳамда металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлни ажратиб олиш;


қимматбаҳо металларни қазиб олиш - таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни ва бошқа ярим тайёр маҳсулотларни олиш учун туб (рудали), сочма конлардан ва техноген минерал ҳосилалардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;


қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш - миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлмаган ер қаъри участкаларида, шу жумладан сочма олтин участкаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қазиб олиш;


қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш - миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлган, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш;


қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш - ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган асбоблар ва бошқа техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо тошлар бўлган чиқиндилардан кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказган (тозалаган) ҳолда қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш;


қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари - таркибида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган, қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар;


қимматбаҳо тошларни қазиб олиш - туб (рудали) ва сочма конлардан қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш, шунингдек қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи;


қимматбаҳо тошларни саралаш ва бирламчи таснифлаш - бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у намунавий нусхалар ва таснифлагичларнинг тасдиқланган тўпламлари асосида минерал-хомашёдан ажратиб олинган қимматбаҳо тошларни ажратиш, шунингдек уларни жаҳон бозорида қабул қилинган навларга мос келадиган алоҳида навларга ажратиш имконини беради;


қимматбаҳо тошларни бирламчи баҳолаш - бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у қимматбаҳо тошлар нархларининг прейскурантлари асосида қимматбаҳо тошларни баҳолашни таъминлайди;


қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга текшириш ва (ёки) таҳлил қилиш натижалари асосида давлат асиллик даражаси тамғаси изини ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини қўйиш жараёни.



4-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо

тошларнинг муомалада бўлиши соҳаси


Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар жумласига:

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш -қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга, улардан ясалган маҳсулотларга (буюмларга), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларига ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг ўтишида, шу жумладан улардан гаров сифатида фойдаланилишида ифодаланадиган ҳаракатлар;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш, илмий ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланиш;

қимматбаҳо металларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш (аффинаж қилиш), кейинчалик қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ҳамда улардан фойдаланиш чоғида ҳар қандай моддалардаги ва материаллардаги қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо тошларнинг физик ҳолатини ёки таркибини ўзгартириш;

қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни ҳамда улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) ташиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) сақлаш жойларига, фондларга ва захирахоналарга олиб ўтиш, шунингдек қимматбаҳо металларни ҳамда қимматбаҳо тошларни сақлаш ва кўргазмага қўйиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ҳамда хомашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш киради.



2-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИНГ

ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ СОҲАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ


5-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо

тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат

томонидан тартибга солишни амалга ошириш


Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш;

қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;

қазиб олинаётган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди учун сотиб олишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардаги активларини шакллантириш ҳамда тўлдиришга доир устувор ҳуқуқни амалга ошириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олишга, сақлашга, ташишга ҳамда улар бўйича ҳисоботлар беришга доир талабларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳаракатларини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;

ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан ваколатли давлат органлари томонидан давлат назоратини амалга ошириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, фойдаланилиши ҳамда реализация қилиниши устидан ваколатли давлат органи томонидан асиллик даражаси назоратини ўтказиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилаш;

аффинаж корхоналари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш устидан давлат назоратини ўрнатиш.



6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг

муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда қуйидагиларнинг тартибини белгилайди:

таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш;

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хомашёни қазиб олиш, шунингдек қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг парчаларини ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларининг ҳар йилги рўйхатини тасдиқлаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш;

ишлатиб бўлинган ерларни рекультивация қилиш, уларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг захира фондига қайтариш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларини электрон аукцион орқали реализация қилиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш;

ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қимматбаҳо металлар ёмбиларини, қимматбаҳо тошларни ва қаҳрабо ҳосилаларини ноёб тоифасига киритиш;

аффинаж корхоналарининг ишини ташкил этиш;

қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;

қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймаларни сотиб олиш ва сотиш;

қимматбаҳо металлар массаси номиналида кўрсатиладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга ошириш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш;

қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хомашёни ҳисобга олиш, сақлаш ва ташиш;

олиб қўйилган ҳамда давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) реализация қилиш;

биржаларда қимматбаҳо металлар билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хомашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек уларни реализация қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантириш, унинг қимматликларини реализация қилиш ва улардан фойдаланиш;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш;

асиллик даражаси тўловини ундириш ва унинг миқдорларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитасининг қимматбаҳо

металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада

бўлиши соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишни амалга оширади;

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларининг ҳар йилги рўйхатини тасдиқлайди;

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир талабларни белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади;

республиканинг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастурлари доирасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар конларини қидириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади;

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг

муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантиради;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга доир талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш доирасида давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолиятини назорат қилиш ҳамда текширувлар ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвалини тасдиқлайди;

жаҳон бозорида минерал-хомашёнинг шунга ўхшаш навларини баҳолаш учун қўлланиладиган нархлардан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо тошлар нархлари прейскурантини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



9-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг қимматбаҳо металларнинг муомалада

бўлиши соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

қимматбаҳо металлардаги активларни тўлдириш учун давлатнинг аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотуви йўлга қўйилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари ва қуймаларнинг нархларини жаҳон бозорида шаклланган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилайди;

банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш, шу жумладан қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини белгилайди;

қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган қуймаларни муомалага чиқаради;

қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



10-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш

палатасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб юритилади):

қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлаш, шу жумладан уларни таснифлаш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари аниқланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари изларининг (бундан лазер усулида қўйилган излар мустасно) техник экспертизасини ўтказади ва улар бўйича хулосалар беради;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузган ҳолда реализация қилаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалашни амалга оширади;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ва техник экспертизасини, шунингдек қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлашни, шу жумладан уларни таснифлашни амалга оширади;

қимматбаҳо металларнинг арбитраж таҳлилини ўтказади;

таркибида қимматбаҳо металлар ёки қимматбаҳо тошлар бўлган археологик ҳамда музей буюмларининг, музей тўпламлари ва архив ҳужжатларининг техник экспертизасини ўтказади;

асиллик даражаси реактивларини тайёрлайди;

қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;

асиллик даражасинингдавлат назоратини амалга оширади.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИНГ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


11-модда. Асиллик даражасининг давлат

назоратини амалга ошириш


Асиллик даражасини белгилаш палатаси қуйидагилар устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширади:

аффинаж корхоналар фаолияти устидан;

қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ҳамда ҳисобга олиниши устидан;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, реализация қилинаётган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда асиллик даражалари тамғаларининг излари мавжудлиги устидан;

қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги талабларнинг юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бажарилиши устидан;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш устидан.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси устав фондида (устав капиталида) 50 фоиздан кам давлат улушига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирларини ўтказишни, шунингдек улар ушбу Қонун талабларига риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда амалга оширади.



12-модда. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ва колатли

шахсларининг асиллик даражасининг давлат назоратини

амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари


Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли шахслари асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан текширув ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган ахборот ҳамда ҳужжатларни, шунингдек ёзма ва оғзаки шаклдаги тушунтиришларни сўраш ва олиш;

қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ўз фаолиятини амалга ошираётганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойдаланиладиган ҳудудларга, биноларга, иншоотларга, хоналарга ҳамда бошқа объектларга хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини кўрсатган тақдирда монеликсиз кириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни ҳамда уларни сақлашни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказиш, айланиб чиқиш ва кўздан кечириш;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш технологик жараёнининг текширувини ўтказиш;

таҳлил, диагностика ҳамда техник экспертиза ўтказиш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) намуналар (пробалар) олишни амалга ошириш;

қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерия ҳужжатларини, техник ва бошқа ҳужжатларни текшириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) инвентаризациядан ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

қимматбаҳо металларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларининг тўлиқ ҳисобга олиниши, тўпланиши, уларга дастлабки ишлов берилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида топширилиши таъминланишини текшириш;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш;

юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга аниқланган қоидабузарликларни, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги билан боғлиқ бўлган материалларни қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли ваколатли органларга юбориш.



13-модда. Асиллик даражасининг давлат назоратини

амалга ошириш чоғида текширув ўтказиш асослари


Асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида текширув ўтказиш учун асослар қуйидагилардан иборат:

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолияти устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширишга доир тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвали;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бузилишлари содир этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда, текширувлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишни тақозо этувчи "хавфни таҳлил этиш" тизимини қўллаш натижалари;

жисмоний ва юридик шахслардан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушиши.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда таъминлайди.



14-модда. Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб

олишни амалга оширувчи юридик шахсларнинг аффинаж

қилишга доир фаолияти устидан давлат назоратини

амалга ошириш тартиби


Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларнинг (мулкчилик шаклидан қатъи назар) аффинаж қилишга доир фаолияти устидан давлат назорати мазкур юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш объектларида қимматбаҳо металларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши устидан назорат тадбирларини ўтказиш йўли билан таъминланади.

Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назорати ушбу юридик шахсларнинг тегишли таркибий бўлинмаларига нисбатан назоратни ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвали асосида амалга оширилади.

Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назоратини амалга оширишда Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли шахслари:

қимматбаҳо металларни қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни, уларни сақлашни, ишлаб чиқаришни (аффинаж қилишни), аффинаж қилинган қимматбаҳо металлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказишга, айланиб чиқишга ва кўздан кечиришга;

қайта ишлашнинг барча технологик жараёнларида ва қайта ишлаш босқичларида (операцияларда, жараёнларда) қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришнинг технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишга;

қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига доир ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўғри юритилишини текширишга;

келиб тушаётган хомашё, тайёр маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш ишларининг тўғри бажарилаётганлигини текширишга;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё билан боғлиқ операцияларнинг тўғри амалга оширилишини текширишга;

қимматбаҳо металларни ва улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек тегишли ҳисобот юритилишини текширишга;

технологик нормативларга мувофиқ қимматбаҳо металларни хомашёдан иложи борича тўлиқ ажратиб олиш таъминланишини текширишга;

қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўлиқ ҳисобга олиш, тўплаш, қайта ишлаш таъминланишини текширишга;

аффинаж қилиниши лозим бўлган хомашёни етказиб бериш ҳажмини текширишга;

аффинаж ишлаб чиқариши хомашёсининг қабул қилинишини текширишга, шу жумладан назорат асиллик даражасини аниқлашдан ўтказишга;

қимматбаҳо металларнинг операциялар бўйича йўқотилишлари нормаларига риоя этилишини текширишга;

аффинаж қилиш натижасида олинган қимматбаҳо металларнинг қайтарилувчи ва кондицияли чиқиндилари нормативларини текширишга;

аффинаж корхонасида амалда бўлган технология бўйича таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишни амалга ошириш имконияти бўлмаган кондицияли чиқиндиларни ҳисобга олишнинг тўғрилигини солиштириб кўришга (таҳлил қилишга);

қимматбаҳо металларни инвентаризация қилишга;

қимматбаҳо металларнинг металлургияга оид баланслари ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини текширишга ҳақли.



4-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


15-модда. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш


Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ҳамда уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриши шарт.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳудудида ер қаъри участкалари жойлашган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ушбу ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаб беради. Ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби қонунчиликда белгиланади.

Ер қаъри участкаларини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидиришнинг белгиланган тартибини бузганлик ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқлаш учун асос бўлади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома бериш тартиби, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланади.



16-модда. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар

ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи


Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.

Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулкида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлиши мумкин.

Қонунга хилоф равишда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир.

Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат томонидан муҳофаза қилинади.



17-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошларни саноат усулида қазиб олиш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома олган юридик шахслар (бундан буён матнда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади.



18-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсисчиларига (иштирокчиларига) қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга (тўлиқ ёки қисман) ўтказишга (беришга), шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бир нечта шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, бундан қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилинмайдиган ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар мустасно, махсус қабул қилиш кассалари орқали шартномавий нархда қуйидагиларга реализация қилиниши шарт:

қимматбаҳо металлар - аффинаж корхоналарига, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига;

қимматбаҳо тошлар - қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига.

Олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни реализация қилишдан қонуний равишда олинган даромадлар олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулкидир.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш, шу жумладан уларни олти ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек ишларни хавфсиз олиб бориш талабларининг инсонга оғир тан жароҳатлари етказилишига ёки унинг ўлимига сабаб бўлган бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.



19-модда. Аффинаж корхоналари


Қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар жумласига аффинаж қилиш йўли билан қуйидаги кўрсаткичларга етказилган қимматбаҳо металлар киради:

аффинаж қилинган олтинда - қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 995 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;

аффинаж қилинган кумуш, платина, палладий, родий, рутений, осмийда - қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 999 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;

аффинаж қилинган иридийда - қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 998 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл.

Аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига берилган хомашё, маҳсулот (буюмлар), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий соф қимматбаҳо металлнинг фоизини аниқлаш;

қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш мақсадида биржа савдоларида иштирок этиш;

қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металларнинг парчаларини ва чиқиндиларини сотиб олиш;

қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва реализация қилиш пунктларини очиш;

ўзи ишлаб чиқарган ўлчовли қуймаларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш. Бунда қуймаларни реализация қилиш қиймати ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади.



20-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолият қонунчиликда назарда тутилган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, заргарлик буюмларининг парчаларини, қимматбаҳо металлардан тиш маҳсулотлар ясаш учун мўлжалланган дискларни, шунингдек уларнинг парчаларини сотиб олишга ҳақли.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бўлса, қимматбаҳо металлар аффинажи бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди.



21-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ


Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак.

Агар давлат буюртмаси шартларида бошқача тарзда шартлашилмаган бўлса, cаноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни реализация қилишда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига унинг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этади.

Юридик шахслар томонидан қимматбаҳо металларни давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги фактлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширишдан ёзма равишда воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни биржалар орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш ҳуқуқига эга.

Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида "London good delivery" стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади.

Ноёб тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ушбу ёмбиларнинг минералогик коллекция намуналари саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан қонунчиликка мувофиқ шартномавий нархларда реализация қилиниши мумкин.

Устувор тартибда сотилмай қолган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан реализация қилиниши, шунингдек улардан ўз ишлаб чиқаришида, гаров нарсаси ёхуд бошқа молиявий мажбурият сифатида фойдаланилиши мумкин.



22-модда. Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо

металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди


Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди (бундан буён матнда Давлат фонди деб юритилади) қуйидагилар ҳисобига тўлдирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан ноёб қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар;

қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндилари;

жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинган, тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар хазиналари;

эгасиз қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;

ворислик ва ҳадя ҳуқуқи бўйича давлатга ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат мукофотлари ва совғалари;

қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича Давлат фондига ўтказиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.

Давлат фондига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулки ҳисобланади.

Давлат фондини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш, шунингдек уларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Давлат фондига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади.

Давлат фондига ўтказиладиган қимматликлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молиявий ҳисобот йилида Давлат фонди қимматликларини тўлдириш ва сарфлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.

Давлат фондидаги қимматликларни сақлаш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тўғрилиги қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан текширилади.



5-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР

ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

САҚЛАШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА

УЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ


23-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.

Устав фондида (устав капиталида) 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улушига эга бўлмаган ёки 50 фоиздан кам миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни мустақил равишда ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича техник ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш номи (тури), оғирлиги (граммларда, каратларда) ҳамда сифати (асиллик даражаси, таркиби) бўйича ташкил этилади.

Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар, аффинаж қилинмайдиган қимматбаҳо металлар (ёмбилар) ва қимматбаҳо тошлар ўз эгаларида ҳисобга олиниши лозим ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ муомалага чиқарилади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни аниқлаган юридик шахслар уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олади.



24-модда. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари

ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари билан

боғлиқ ишларни амалга ошириш


Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўзида ҳосил бўладиган юридик шахслар, шу жумладан ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмалар уларни тўплашни ҳамда ҳисобга олишни амалга ошириши шарт.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари:

ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши);

қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари аффинаж корхоналарига топширилиши ёки реализация қилиниши мумкин.

Қимматбаҳо тошлар чиқиндилари белгиланган тартибда кейинчалик ишлаб чиқариш ва рекуперация қилиш учун реализация қилиниши мумкин.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишни (олишни) амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзи олган қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини мустақил равишда қайта ишлашни (уларга ишлов беришни) амалга ошириш, агар улар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса;

қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) учунмазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга топшириш;

қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини аффинаж корхоналарига топшириш.



25-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади.

Муомалага чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, ўлчовли қуймалар, сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан эркин сотиб олиниши ва фойдаланилиши мумкин.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини, ўлчовли қуймаларни ва сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш ва уларга ишлов бериш (уларни қирралаш) билан мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Қимматбаҳо металларни муомалада бўлиши мақсадида жисмоний ва юридик шахслар банклар томонидан қимматбаҳо металларни ҳисобга ўтказиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш учун уларнинг тури, асиллик даражаси ва оғирлиги кўрсатилган ҳолда очиладиган қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларидан ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларидан фойдаланиши мумкин.



26-модда. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланишнинг

ва уларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари


Қимматбаҳо тошларнинг хусусиятлари қимматбаҳо тошларни саралаш, уларни бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш (қимматбаҳо тошлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ёки улар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилган тақдирда) жараёнида, шунингдек қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш тугатилганда аниқланади. Қимматбаҳо тошларни идентификация қилиш тартиби Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланади.

Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш учун қазиб олинган ишлов берилмаган қимматбаҳо тошларни мустақил равишда саралашни, уларни бирламчи таснифлашни ва дастлабки баҳолашни амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа саноат усулида қазиб олувчи субъектларга ёки олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга шартнома асосида топширишга ҳақли.

Оғирлиги 0,3 каратдан юқори бўлган гардишга солинмаган, савдо объектлари орқали реализация қилинадиган қимматбаҳо тошлар мажбурий равишда сертификатланиши лозим.

Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига - геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради.

Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошларни сотиш фақат қирраланган шаклда амалга оширилади.

Сотилаётган қирраланган (0,3 каратдан юқори бўлган) қимматбаҳо тошлар алоҳида қадоққа эга бўлиши керак.

Таснифлашга оид тавсифлари аниқланмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимларни тузишга йўл қўйилмайди.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган ўзлари тузаётган битимлар ҳақидаги маълумотларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига бундай битимлар ҳисобини юритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.



27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа

буюмларнинг чакана савдоси


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади.

Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни сотиш уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изи бўлгандагина амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда кўрсатилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчи зиммасига юкланади.

Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқ бўлиши керак. Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар улгуржи сотилганда ҳар бир буюм учун алоҳида пломбаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.



28-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар билан ишларни амалга ошириш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.

Хабардор қилиш тартиби асосида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан бажариладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:

қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни баҳолаш;

қимматбаҳо тошларни геммологик экспертизадан ўтказиш;

қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлардан, катализатор сеткаларидан, терможуфтликлардан, термореледан, термоқаршиликдан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш;

тиббиёт, озиқ-овқат, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;

қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш;

табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғилаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш;

олмос асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш;

қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни таҳлил қилиш ва уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникасини қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни ва бошқа таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларни утилизация қилиш;

уланмалари таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш;

қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш;

ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш;

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ва предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш вақайта тиклаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган) қайта тиклаш (таъмирлаш);

таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган худди шундай материаллардан фойдаланиш.



29-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни,

улардан ясалган буюмларни Ўзбекистон Республикасига

олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва (ёки) унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хорижда ишлаб чиқарилган ва кейинчалик реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатасида мажбурий тартибда асиллик даражаси аниқланиши ва тамғаланиши лозим.

Қонунчиликда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун чекловлар ҳамда тақиқлар назарда тутилган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ҳамда товарларни олиб чиқишнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўлчовли қуймаларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Қуйидагилар стандарт ва ўлчовли қуймаларни, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини экспорт қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

банклар;

уларнинг мулкдорлари бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Давлат назоратини амалга ошириш жараёнида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимларни тузишда қонунчилик талабларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, ушбу металлар ва тошларнинг олиб чиқилишига йўл қўйилмайди, аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборот эса тегишли давлат органларига топширилади.

Тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонунчиликда белгиланган тартибда олиб киришни амалга оширадилар.

Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ чет эллик инвесторга мулк бўлиб келиб тушадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар битимларда ва ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ҳамда тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бирон-бир чекловларсиз олиб чиқилиши ёки ички бозорда реализация қилиниши мумкин.



30-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни

амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари шартномаларда белгиланади.

Давлат буюртмасини бажариш доирасида реализация қилинадиган қимматбаҳо металлар учун ҳисоб-китоблар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



31-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг,

шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг)

қўриқланишини таъминлаш


Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидириш, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолият барча қазиб олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш жойларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) талон-торож қилинишдан, ёнғинлардан, бузилишдан тўлиқ сақланишини таъминлаш мақсадида қўриқланиши лозим.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлаш;

қўриқланадиган ҳудудларнинг жойларини (объектларини) мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни амалга оширади.

Тадбиркорлик субъектлари объектларни қўриқлаш ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ташиш юзасидан ушбу соҳаларга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириши мумкин.



32-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни,

шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни)

кўргазмага қўйиш


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан), шу жумладан Давлат фондининг таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шу жумладан улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида кўргазмага қўйиш мақсадида фойдаланилиши мумкин.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар ўтказилаётганда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини, тегишли равишда ҳисобга олинишини, ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир мажбурий шартлар ва талаблар бажарилишини таъминлаши керак.

Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилмаган, шунингдек Давлат фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек улардан ясалган маҳсулот (буюмлар) уларни кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.



6-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРДАН

ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН

ЗАРГАРЛИК ҲАМДА БОШҚА БУЮМЛАРНИНГ

АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ

ВА УЛАРНИ ТАМҒАЛАШ


33-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган

заргарлик ҳамда бошқа буюмлар


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, бу буюмлар таҳлил қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим.

Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш тартибини бузган ҳолда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилганлик учун:

ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганда - қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилмасдан, заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солинишига;

бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун - қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, мусодара қилинган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва улар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт.

Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилган ҳолда, заргарлик тармоғининг инсофсиз тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади.



34-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш


Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини мустақил аниқлашга ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари билан тамғаламай, буюмларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини туширишга ҳақли, бироқ бунда уларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтган шахсий тамғаси мажбурий равишда туширилади.

Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса - таҳлил натижалари асосида амалга оширилади.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.



35-модда. Тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлардан

ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик

ҳамда бошқа буюмлар


Қуйидагилар тамғаланмайди:

ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидан паст асиллик даражасига эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;

ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар;

қурол, вазалар, идишлар, қутичалар ва бошқа ашёлар сиртидаги қимматбаҳо металли майда ўйма нақшлар (қадама нақшлар);

қотишмалари таркиби Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланадиган олтин зарварақ, кумуш зарварақ, олтин ва кумуш зарқоғозлар, қимматбаҳо металлардан тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар;

Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан тартибга солинадиган металл рамзи ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда, илмий, техник ҳамда тиббий мақсадлар учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи корхонанинг русуми, ёрлиғи ёки штампи қўйилган, қимматбаҳо металлардан ясалган анжомлар, асбоблар, лаборатория идишлари ва бошқа буюмлар;

қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар;

қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари;

давлат мукофотлари, фарқлаш белгилари ва спорт мукофотлари;

қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, қимматбаҳо металл билан қопланган (зарҳалланган) буюмлар;

транзит тарзида олиб ўтилаётган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамға излари бўлмаган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари излари шакли ўзгарган ёки издаги бирон-бир қисм (белги) мавжуд бўлмаган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;

ушбу Қонун 57-моддасининг талабларига мувофиқ бўлмаган кавшарга (заргарлик буюми қисмларининг ажралмайдиган бирикмасини яратиш учун қўлланиладиган қимматбаҳо металлар қотишмасига) эга бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар.



36-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа

буюмларнинг асиллик даражалари


Ўзбекистон Республикасида қуйидаги асиллик даражалари белгиланади:

олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 375 (уч юз етмиш бешинчи), 500 (беш юзинчи), 585 (беш юз саксон бешинчи), 750 (етти юз эллигинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 916 (тўққиз юз ўн олтинчи), 958 (тўққиз юз эллик саккизинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;

кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 800 (саккиз юзинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 925 (тўққиз юз йигирма бешинчи), 960 (тўққиз юз олтмишинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;

платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 850 (саккиз юз эллигинчи), 900 (тўққиз юзинчи), 950 (тўққиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;

палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 500 (беш юзинчи), 850 (саккиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар қуйидагилардан паст асиллик даражасига эга бўлиши мумкин эмас:

олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан;

кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 800 (саккиз юзинчи) асиллик даражасидан;

платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 850 (саккиз юз эллигинчи) асиллик даражасидан;

палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун - 500 (беш юзинчи) асиллик даражасидан.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражали олтиндан заргарлик ва бошқа буюмларни ушбу шахсларга тегишли 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражасига эга бўлган олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардан ясашга ҳамда реализация қилишга йўл қўйилади.



37-модда. Асиллик даражаси тамғалари


Асиллик даражаси тамғалари жумласига Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ва чет давлатларнинг асиллик даражасини белгилаш палаталари тамғалари киради.



38-модда. Ўзбекистон Республикасининг

давлат асиллик даражаси тамғалари


Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари (бундан буён матнда давлат асиллик даражаси тамғалари деб юритилади) қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклдаги тамғалар бўлиб, улар биргаликда (бир контурда) ёки алоҳида туширилиши мумкин бўлган тасдиқ белгисидан ҳамда асиллик даражасидан иборатдир.

Давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Тасдиқ белгиси саккиз қиррали шаклда бўлиб, ўртасида боши ўнга бурилган ҳолдаги Ҳумо қуши тасвири туширилган.



39-модда. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси


Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклда бўлиб, асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборатдир.

Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан бирга қўлланилади.

Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ихтисослаштирилган корхонада, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси бўйича тайёрланади.



40-модда. Давлат асиллик даражаси тамғаларининг турлари


Давлат асиллик даражаси тамғалари турларига кўра асосий ва қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаларига бўлинади.

Асосий давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда мавжудлиги қотишманинг уларда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқлигини тасдиқлайди.

Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмларини тамғалашда фақат асосий давлат асиллик даражаси тамғаларидан бири билан бирга қўлланилади.



41-модда. Асосий давлат асиллик даражаси

тамғаларининг шакллари


Ўзбекистон Республикасида асосий давлат асиллик даражаси тамғаларининг қуйидаги шакллари белгиланади:

ўртасида тасдиқ белгиси жойлашган саккиз қиррали шаклдаги - қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан биргаликда тамғалаш учун қўлланилади;

тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги - олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;

тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган тўғри бурчак шаклидаги - кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;

тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги - платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;

тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, вертикал томонлари бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги - палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади.



42-модда. Қўшимча давлат асиллик

даражаси тамғасининг шакли


Қўшимча давлат асиллик даражасининг тамғаси ўртасида асиллик даражаси кўрсатилган, рахлари айлана шаклига келтирилган тўртбурчак шаклида белгиланади. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси олтин, кумуш, платина ва палладийдан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларини тамғалаш учун қўлланилади.



43-модда. Заргарлик буюмларини ишлаб

чиқарувчининг шахсий тамғаси


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси лотин алифбосининг учта бош ҳарфи комбинациясидан иборат бўлиб, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги шифрланган тарздаги ахборотни ўз ичига олади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғасини рўйхатга олиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан шахсий тамғанинг силлиқланган латун пластинадаги тақдим этилган аниқ (юзаки, ўртача, чуқур) изи асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



44-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа

буюмларни тамғалаш усуллари


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш механик (зарб) усулда ёки лазер усулида амалга оширилади.

Давлат асиллик даражаси тамғасини тушириш усулини танлаш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан уларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун тақдим этган шахс билан келишув бўйича белгиланади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражасининг белгисини тушириш усулини мустақил равишда белгилайди.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан лазер усулида тамғалашни амалга оширувчи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг зиммасига унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мажбурияти юклатилади.



45-модда. Давлат асиллик даражаси тамғаларини, заргарлик

буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва

белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини

сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш


Асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг филиаллари давлат асиллик даражаси тамғаларини сақловчи ҳамда улардан фойдаланувчидир.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг ўзи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини сақловчи ва ундан фойдаланувчидир.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



46-модда. Асиллик даражаси тўлови


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни бажарганлик учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўлови ундирилади.

Асиллик даражаси тўловининг миқдори ва уни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш билан боғлиқ харажатлар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахслар зиммасида бўлади.



47-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни

асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш


Асосий давлат асиллик даражаси тамғаси:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;

қайта тикланган (таъмирланган);

чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг асиллик даражаси тамғалари излари ва рамзий белгилари мавжуд бўлган;

ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборат тамға излари мавжуд бўлган; (33-моддага қаралсин);

асиллик даражаси тамғаларининг силлиқланган ҳамда ноаниқ излари мавжуд бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилиши мумкин.

Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлган ва асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш ёки буюмда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқликни тасдиқлаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга давлат асиллик даражаси тамғасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун техник экспертиза ўтказилганидан кейин тасдиқ белгисининг изи туширилиши мумкин.

Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси мавжуд тамға изига мувофиқ келмаган тақдирда, тамға изи Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан йўқ қилинади, буюмлар эса аниқланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади.

Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асосий қисмига тасдиқ белгисини ҳамда асиллик даражаси тамғасини биргаликда (бир контурда) тушириш имконияти бўлмаса, заргарлик буюмини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изининг ёнига тамғалаш имконияти бўлган жойга тасдиқ белгиси изи ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи шундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.

Битта қотишмадан тайёрланган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг фақат асосий қисмига туширилади.



48-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни

қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш


Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига туширилади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмлари ҳажмлари ҳамда жойлашуви давлат асиллик қўшимча даражаси тамғасини босиш имконини бермаган ҳолларда бундай қисмларидаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади.



49-модда. Турли қимматбаҳо металлардан ҳамда турли асиллик

даражасидаги қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо

металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа

буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш


Битта қимматбаҳо металлдан ишлаб чиқарилган, турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан иборат бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.

Алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.

Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюм ўзга қимматбаҳо металлар билан қопланган бўлса, буюмнинг асосий қисмига қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмасига мувофиқ асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади, қўшимча қисмига эса тамға туширилмайди. Бунда буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.

Асиллик даражаси турлича бўлган ёки турли қимматбаҳо металлардан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга яхлит буюм сифатида қаралади. Бу ҳолда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмларига эса тегишли металл ва асиллик даражасига мувофиқ бўлган қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади.



50-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни

белгиланган намунадаги асиллик даражаси

белгиси билан тамғалаш


Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ва қайта тикланган (таъмирланган) заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилади, бунда ушбу буюмларга давлат томонидан асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш талаб этилмайди.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари томонидан экспорт учун мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаламасликка ҳақли, башарти бундай тартиб шартномада назарда тутилган бўлса.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи бундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.

Битта қотишмадан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг излари заргарлик буюмининг фақат асосий қисмига туширилади.

Бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ҳар бир қисмига белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларининг ўлчамлари ҳамда жойлашуви белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изини тушириш имконини бермайдиган ҳолларда, бундай қисмлардаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади.

Битта қимматбаҳо металлдан тайёрланган, лекин турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан таркиб топган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асосий қисмига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига эса - тегишли асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса - тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.

Бошқа қимматбаҳо металлар билан қопланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга, буюмнинг асосий қисмига (қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмаси бўйича) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса - тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.

Асиллик даражаси турлича ёки бошқа қимматбаҳо металлардан бўлган кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга яхлит буюм сифатида қаралади. Ушбу буюмларнинг асосий қисмини белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан, буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларини эса - тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалашга йўл қўйилади.



51-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни

тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш

палатасига тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган қуйидаги заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, улар таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган;

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан нотариуснинг ижро хати асосида реализация қилинадиган;

давлат мулкига беғараз топширилган (давлат фойдасига воз кечилган);

давлат фойдасига қаратилган;

жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган буюмлар.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзи ишлаб чиқарган ва (ёки) қайта тикланган (таъмирланган) буюмларни уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Давлат асиллик даражаси тамғаларининг изларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан зарар етказилган ва уларнинг шакли ўзгартирилган тақдирда қайта тамғалаш умумий асосларда амалга оширилади.



52-модда. Асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш

ҳамда тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш

палатасига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар

томонидан тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан

ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда

бошқа буюмларга доир талаблар


Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тўлиқ битказилган ҳамда йиғилган тарзда тақдим этади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тўлиқ битказилган ҳамда йиғилган тарзда тақдим этиш имконияти бўлмаган тақдирда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар Асиллик даражасини белгилаш палатасига буюмларни уларнинг барча қисмлари мавжуд бўлган ҳолда, тўлиқ битказилмаган ва йиғилмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бунда буюмларнинг барча иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак.

Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади.



53-модда. Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо

металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик

ҳамда бошқа буюмларни тамғалашга доир талаблар


Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва "R" ҳарфи кўринишидаги қайта тикланганлик белгиси бўлиши керак.



54-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг

билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги


Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таркибидаги асосий қимматбаҳо металл ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражасига мувофиқ бўлса, бу буюмлар билдирилган асиллик даражасига мувофиқ деб ҳисобланади.

Агар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган), билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаса, унда буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюмлар тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.



55-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа

буюмларга доир талаблар


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг аниқ изларига ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгиларга эга бўлиши керак, бундан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мазкур турдаги товарлар учун қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Бунда метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда билдирилган асиллик даражасига мувофиқ келмайдиган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлса, ушбу буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюмлар тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.



56-модда. Қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо

металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик

ҳамда бошқа буюмларнинг назорат текшируви


Қайта тикланган (таъмирланган), реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, уларда илгари босилган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжудлиги ва сифатидан қатъи назар, билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Асиллик даражасини белгилаш палатасига назорат текширувидан ўтказилиши учун тақдим этилиши мумкин.

Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлса, унга давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади.

Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлмаса, ушбу буюмни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, тамғанинг изи йўқ қилинади ва буюм белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюм тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.

Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмда тамға изи мавжуд бўлмаса, ушбу буюмнинг асиллик даражаси аниқланганидан кейин унга давлат асиллик даражаси тамғасининг тегишли изи туширилиши мумкин.



57-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни

ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда)

қўлланиладиган кавшарлар


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар мазкур буюмлар қайси қотишмалардан тайёрланадиган бўлса, айни ўша қимматбаҳо металлар асосида тайёрланиши керак, бундан ушбу моддада белгиланган ҳоллар мустасно.

Олтин, платина ва палладийдан тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшарлар ушбу буюмлар тайёрланган асосий қотишма қандай асиллик даражасига эга бўлса, айни ўша асиллик даражасига эга бўлиши керак.

Платина ва палладийдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда 585 (беш юз саксон бешинчи) ва 750 (етти юз эллигинчи) асиллик даражасига эга бўлган оқ олтин кавшари бўлишига йўл қўйилади.

Кумушдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшар 650 (олти юз эллигинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган асиллик даражасига эга бўлиши керак.

Таркибида буюмлар ясалган қотишманинг асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган кавшар мавжуд бўлган (лекин 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган) олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асиллик даражаси билан тамғаланади.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлмаган кавшардан фойдаланишга, башарти мазкур буюмларнинг асиллик даражаси кавшар билан биргаликда ушбу буюмлар ясалган қотишма доирасида бўлса, йўл қўйилади.



58-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда

қимматбаҳо бўлмаган металлардан фойдаланиш


Асиллик даражаси аниқланиши, таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган қисмлар бўлмаслиги керак, бундан қуйидагилар мустасно:

техник сабабларга кўра қимматбаҳо металлардан тайёрланиши мумкин бўлмаган соатлар, чақмоқ ёққичлар ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар механизмлари;

қимматбаҳо металлардан тайёрланилиши мумкин бўлмаган пичоқ тиғлари, тиқин очқичларнинг бурамали қисмлари ва бошқа шунга ўхшаш буюмларнинг қисмлари;

маҳкамланадиган механизмлардаги пружиналар, ошиқ-мошиқларнинг ўқлари, шунингдек тақинчоқларнинг тўғноғичлари, бўйинбоғларнинг, нишонларнинг, фарқлаш белгиларининг, давлат мукофотларининг қисқичлари.

Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из ("мет", "нерж", "steel" ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди.



59-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда

нометалл қисмлардан фойдаланиш


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда нометалл қисмлардан (тошлар, эмаллар, қора кумушлардан) фойдаланишга, башарти улар кўринишидан қимматбаҳо металлардан ажралиб турса, рухсат этилади. Бунда буюмларнинг нометалл қисмларида қимматбаҳо металларга айнан ўхшаш қоплама ёки рангда бўлмаслиги керак.

Пичоқлар, санчқилар ва шунга ўхшаш буюмларнинг дасталарини нометалл материаллар билан тўлдиришга уларни маҳкамлаш учун зарур бўлган миқдорларда йўл қўйилади.

Нометалл қисмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо металлнинг вазн оралиғи кўрсатилган махсус из бўлиши керак. Мазкур буюмларнинг қимматбаҳо металлардан ясалган барча қисмлари тўлиқ мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш уларни қисмларга ажратган ва битказмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак. Буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларига давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси босилиши керак.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига нометалл қисмларсиз тақдим этади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60-модда. Давлат органларининг қарорлари,

улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари

(ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш


Давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.



61-модда. Давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик

шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш


Давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.



62-модда. Низоларни ҳал этиш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



63-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



64-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим

қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш


1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 219-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ёки таркибида шундай металл ҳамда тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ҳамда Давлат фондига топшириш қоидаларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузиш - ";


2) 268-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошлиғи асиллик даражасининг давлат назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир".


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги 317-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 17-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 318-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 18-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 90-модда) XXVI бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрда қабул қилинган "Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-5-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда) 4-моддаси;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда) 21-моддаси;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) 24-моддаси.



65-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



66-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



67-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 август




















































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск