ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2021 й. 538-сон "Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2021 й.

N 538




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АРХИВ ИШИ

ВА ИШ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТ

КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда - эксперт комиссиялари) асосий вазифалари этиб белгилансин:

иш юритишда тугалланган ва идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлар ва йиғмажилдларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат архивлари сақловига топшириш учун ҳужжатлар ва йиғмажилдларни саралашни ташкил этиш ва амалга ошириш;

сақлов муддати тугаган ҳужжатлар ва йиғмажилдларни йўқ қилишга ажратишни ташкил этиш ва ўтказиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасига доир ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш.


2. Қуйидагилар:

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияларининг асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, комиссия ишини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, комиссия ишини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

эксперт комиссиялари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади;

эксперт комиссиялари таркиби ташкилот раҳбари буйруғи билан тузилади ҳамда ушбу комиссиялар қарорлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади;

эксперт комиссиялари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низомларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тегишлилиги бўйича "Ўзархив" агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари томонидан келишиладиган низом асосида амалга оширади;

эксперт комиссияларини тугатиш ёки қайта тузиш тегишлилиги бўйича "Ўзархив" агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 август


























Время: 0.0116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск