ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2021 й. 539-сон "Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2021 й.

N 539




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ЭНГ

ЯХШИ ХОДИМЛАРНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ:

ҳар йили "Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи", "Энг яхши профилактика инспектори", "Энг яхши терговчи", "Энг яхши тезкор ходим" номинациялари (кейинги ўринларда - номинациялар) бўйича республика танловини ўтказиш;

энг яхши ходимларни ҳар йили "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни"ни нишонлаш чоғида эълон қилиш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 100 фоизигача миқдорда бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тегишли номинациялар бўйича ички ишлар органларида энг яхши ходимларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;

танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш тартиби;

синов натижалари асосида ташкилий қўмитанинг қарори билан тегишли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар.


3. Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловининг ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - ташкилий қўмита) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


4. Белгилансинки:

ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танлови (кейинги ўринларда - танлов) "Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи", "Энг яхши профилактика инспектори", "Энг яхши терговчи", "Энг яхши тезкор ходим" номинациялари бўйича ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида ташкил этилади ҳамда ўтказилади;

танловда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил, "Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи" номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида икки йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этади;

танловнинг республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20 ва 10 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади;

танловнинг республика босқичи ғолиблари ва совриндорлари ҳар йили "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида тантанали равишда эълон қилинади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ташкилий қўмита танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ходимларнинг танловга бўлган қизиқишини кучайтириш ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади;

танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодлар сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик ташкилий қўмитага юкланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда танловнинг юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;

танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга йил давомида тўланадиган моддий рағбатлантириш пул маблағлари, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;

танлов ғолиблари ва совриндорларнинг фотосуратлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни бир йил давомида барча ички ишлар органларининг маъмурий биноларида жойлаштириш, хизмат вазифаларини бажариш жараёни ва эришган ютуқларини оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурслари орқали кенг тарғиб этиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 январгача жорий йилдаги танлов натижаларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари тизимида бошқа номинациялар бўйича республика танловларини ташкил этиш тартибини белгиловчи ички идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва бу борадаги ишларни доимий равишда рағбатлантириб борсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 августдаги

539-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш

бўйича республика танловининг ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Бобожонов П.Р.

-

ички ишлар вазири, Ташкилий қўмита раиси


Собиров Ш.У.

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раисининг биринчи ўринбосари


Икрамов А.И.

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Абдулхаков Я.А.

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Норгитов Ш.И.

-

Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти бошлиғи


Абиджанов А.А.

-

Ички ишлар вазирлигининг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи


Бадалбоев Ф.Ю.


-

Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи


Мирзияев М.А.

-

Ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Гиясов Ш.К.

-

Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи


Махсумов Х.В.


-

Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби


      

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган ходимлар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 август



































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск