ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2021 й. 536-сон "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2021 й.

N 536




ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" билан ишлаш юзасидан фаолиятига баҳо бериш ҳамда ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна кўрсатган секторларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда - секторлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш, намунали ва ташаббускор секторларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар, уларни ҳисоблаш ва баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан секторларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан баҳолаш бир йилда бир маротаба -ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилиб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади;

баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида - "энг намунали сектор" ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида - "энг ташаббускор сектор" номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади;

"энг намунали сектор" ва "энг ташаббускор сектор"ни рағбатлантириш - сектор раҳбарининг идоравий бўйсунувига қараб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

секторлар фаолиятига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича "sektor.reyting.uz" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда "Энг намунали сектор" ва "Энг ташаббускор сектор"нинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 август








































Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск