ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 25.08.2021 й. ЎРҚ-711-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.05.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.05.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.08.2021 й.

N ЎРҚ-711



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 186-3-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи - тўртинчи қисмлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди";


2) қуйидаги мазмундаги 202-1-модда билан тўлдирилсин:


"202-1-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш


Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


3) 251-1-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) саккизинчи бўлим:

"Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишдаги кўп миқдор - тегишли давлат органи томонидан белгиланади";

қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:

"Кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишдаги ёки таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузишдаги кўп миқдор - тегишли давлат органи томонидан белгиланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 39-1-модда биринчи қисмининг:


9-банди "доир ишлар" деган сўзлардан кейин "шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги ишлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10-бандидаги "шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 381-2-модда биринчи қисмининг:


2-бандидаги "185-2" рақами чиқариб ташлансин;


3-бандидаги "186-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар "185-2-моддасида, 186-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 72-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "захираларини" деган сўз "ресурсларини" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш";


2) 74-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "лимитларини бузиш, шунингдек" деган сўзлар "лимитларини бузиш, сувларнинг ҳамда сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) қуйидаги мазмундаги 79-1-модда билан тўлдирилсин:


"79-1-модда. Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш,

тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби

ҳамда шартларини бузиш


Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) қуйидаги мазмундаги 86-1-модда билан тўлдирилсин:


"86-1-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг

олдини олишга доир талабларни бузиш


Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


5) 88-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддаларни ва қурилиш материалларини бир жойга тўплашда, ушбу моддалар ва материалларни, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик, махсус техник қурилмаларни қўлламасдан битумни эритиш";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 89-модда:

номи "бошқа дориларни" деган сўзлардан кейин "шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш";


7) 96-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


8) 111-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


9) 133-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, бундан жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно";


10) 134-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, бундан йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно";


11) 165-1-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисми таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди";


12) 261-модданинг биринчи қисмидаги "80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86" деган сўзлар "79-1, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 86-1" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 266-4-модданинг:

номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳудудий инспекцияларининг бош инспекторлари ва инспекторлари".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2006 йил, N 9, 498-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда; 2020 йил, N 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) 79-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг номи ва манзили, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 7, 389-модда, N 8, 469-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддаси биринчи қисмининг 4-банди "иш жойи" деган сўзлардан кейин "қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома - содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат";

учинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 15-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурта полиси бланкасининг намунаси, уни тайёрлаш тартиби, махсус давлат белгисининг шакли ва уни транспорт воситасига жойлаштириш тартиби, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкасининг намунаси ҳамда уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


3) 19-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида мазкур хабарномани ушбу Қонун 20-2-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига тақдим этиши";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4) қуйидаги мазмундаги 20-1 ва 20-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"20-1-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги

хабарномани тузиш учун асослар


Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади. Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт воситаси (шу жумладан тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (бундан ишончнома талаб этилмайдиган ҳоллар мустасно), йўл варақаси (қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда) мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари, шунингдек транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ёхуд суғурталовчи томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган тақдирда (айбдорлик видеоёзувлар ёхуд кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари асосида яққол намоён бўлганда) суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижаларини (айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган ҳолларда) ўша куннинг ўзида ички ишлар органларига юборади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқиш чоғида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланиши ва бошқа тарафнинг айбини тасдиқловчи материаллар ёки видеоёзувлар ёхуд ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари бўлмаганда суғурталовчининг йиғилган ҳужжатларни ички ишлар органларига юбориши суғурталовчи суғурта товонини тўлашни асоссиз рад этган деб баҳоланади.


20-2-модда. Транспорт воситалари эгаларининг

ва суғурталовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаси

тўғрисидаги хабарномани тузиш чоғидаги ҳаракатлари


Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган ҳодиса содир бўлганидан кейин ҳайдовчилар томонидан дарҳол жойнинг ўзида ва икки нусхада тузилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилган суғурталовчиларга қуйидаги материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч иш куни ичида юборилади:

йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;

ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхаси суғурталовчига ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, суғурталовчининг дастурий таъминоти (мобиль иловаси) орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

Ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини текширувдан ўтказиш қиймати суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарар таркибига киритилади.

Транспорт воситалари эгалари йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган транспорт воситаларини кўрикдан ва (ёки) мустақил экспертизадан ўтказиш учун сўров олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида суғурталовчининг сўровига кўра тақдим этиши шарт.

Транспорт воситаларининг эгалари транспорт воситаларини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ёки суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёхуд уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладиган кунга қадар таъмирлашга ёки утилизация қилишга ҳақли эмас.

Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Транспорт воситаларини кўздан кечириш, мустақил экспертизани ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган муддатда, суғурталовчи томонидан амалга оширилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилганда жабрланувчининг транспорт воситасига етказилган зарар ушбу Қонун 22-моддасининг учинчи қисмида белгиланган суғурта товони миқдоридан ошмаслиги керак. Бунда етказилган зарар миқдори йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома cуғурталовчига тақдим этилганидан сўнг ошган тақдирда, cуғурталовчи суғурта суммасининг фақат ушбу Қонун 22-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаган қисмини суғурта товони сифатида тўлайди.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


5) 24-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан кейин тўрт соат ичида мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш чораларини кўрмаган бўлса ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани суғурталовчига узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса";

еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар; N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова) 174-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказишни";

ўн биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 178-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами";


2) 272-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ишда иштирок этувчи шахслар, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек солиқ тўловчи қарздор юридик шахснинг идентификация рақами";


3) 447-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

1) ижро варақасини берган суднинг номи;

2) ижро варақасининг қайси иш бўйича берилганлиги ва унинг рақами;

3) ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана;

4) ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун - қарздор жисмоний шахснинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи, шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), юридик шахслар учун эса - солиқ тўловчи идентификация рақами;

5) суд ҳужжатининг қарор қисми;

6) суд ҳужжати кучга кирган сана;

7) ижро варақаси берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.

Суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси судья томонидан имзоланади ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 145-модда биринчи қисмининг 3-банди "яшаш жойи" деган сўзлардан кейин "жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 196-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами";


3) 337-модда биринчи қисмининг 4-банди "яшаш жойи" деган сўзлардан кейин "қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда; 2021 йил, N 1, 9-модда, 4-сонга илова) 279-моддаси биринчи қисмининг 4-банди "яшаш жойи" деган сўзлардан кейин "қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 384-модда, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 4-модданинг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) тўғрисидаги қонун лойиҳасининг экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш";

бешинчи хатбошисидаги "замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 9-модданинг учинчи қисмидаги "Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ҳамда бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 13-модданинг бешинчи хатбошисидаги "Ҳисоб палатасининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича" деган сўзлар "Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 17-модданинг иккинчи қисмидаги "бюджет ҳамда смета-штат интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар ҳақидаги" деган сўзлар "бюджет ва смета-штат интизомининг, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари ҳақидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети тўғрисидаги

қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун

фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасидаги функциялари


Ҳисоб палатаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослилигини аниқлаш мақсадида, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларни режалаштириш, қарз сиёсати ва бюджетлараро муносабатлар сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулоса беради";


6) 23-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 24-модданинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 30-модда:

еттинчи хатбошисидаги "ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан" деган сўзлар "ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади";

ўн иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида" деган сўзлар "белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади";


9) 35-модданинг биринчи қисмидаги "Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари параметрлари шакллантирилишини таҳлил қилиш" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлили" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисми:


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан";


қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:

"42) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан";


2) 9-модданинг биринчи қисми:


қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан";


26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан";


3) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:

"16) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан";


4) 11-модда қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:

"18) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар - уларга ҳужжатларнинг дубликатлари, кўчирма нусхалари, нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестридан кўчирмалар берилганлиги учун";


5) 12-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар - уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун";


6) 13-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш

соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда

беришда давлат божини тўлашдан озод қилиш";


қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш учун рухсатномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади";


7) 14-модда қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар уларнинг йўқолган ҳужжатларини ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, яроқсиз ҳолга келган, муайян фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларини тиклаш чоғида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, дубликатлари ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотномалар талаб қилиб олинганда".


13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 2-банди, 3-моддасининг 1 - 10 ва 12-бандлари, 6-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 август



















































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск