ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2021 й. ПФ-6300-сон "Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.08.2021 й.

N ПФ-6300



ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат молиявий ресурсларини самарали бошқариш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:

бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлигини ҳамда даромадларнинг тўлиқлигини, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолашни назарда тутувчи молиявий аудит;

консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудити;

назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити.


2. Ҳисоб палатасининг мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичда 2022 йилнинг I чорагида 1-иловада кўрсатилган вазирликларда ташқи аудит стандартлари ҳамда қўлланмалари асосида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ҳисоб палатаси:

2022 йил 1 январга қадар Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида ташқи аудит тадбирларини режалаштириш ва ўтказишни ташкил этиш, улар доирасида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини ўтказиш, шунингдек, давлат молиявий назоратида хавф-таҳлилни амалга ошириш стандартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2022 йил 1 октябрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Олий аудит органларининг халқаро стандартларини (ISSAI) жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш учун Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)га аъзо бўлишни таъминласин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Ҳисоб палатаси ва ички аудит хизматлари:

ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида ҳамда аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга оширади;

аудит тадбирлари натижалари тўғрисидаги хулосада, шу жумладан қонунбузарликларга имконият яратувчи шарт-шароит ва омилларни, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни ва тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларни акс эттиради;

б) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради;

в) 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади, камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.


5. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар "Давлат аудити" дастурий комплексининг (кейинги ўринларда - "Давлат аудити" дастури) ишга туширилишини таъминласин.

Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари "Давлат аудити" дастурида рўйхатга олинади;

ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;

"Давлат аудити" дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади;

барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) "Давлат аудити" дастурида жамланади;

давлат молиявий назорати тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикри назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда "Давлат аудити" дастурига жойлаштирилади.

Бунда, "Давлат аудити" дастурини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини мунтазам такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.


6. Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда:

2022 йилдан бошлаб Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказишни назарда тутувчи фуқаролар иштирокидаги аудит тизимини жорий этсин;

икки ой муддатда фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартибини ишлаб чиқсин.


7. Белгилансинки:

Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижросини ташқи аудитдан ўтказади;

Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари Ҳисоб палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади;

Ҳисоб палатаси бошқарув, ёрдамчи ва техник ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади;

Ҳисоб палатаси ёрдамчи ва техник ходимларининг умумий чекланган сони Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини аниқлаш методикаси асосида Ҳисоб палатасининг раиси томонидан тасдиқланади.


8. Ҳисоб палатаси бошқарув ходимлари чекланган сони 110 та штат бирлиги этиб белгилансин ҳамда Ҳисоб палатасининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳисоб палатаси раисига, зарур ҳолларда Ҳисоб палатасининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ҳисоб палатаси Ҳайъати (кейинги ўринларда - Ҳайъат) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Белгилансинки, Ҳайъат йиғилишларига бошқа вазирлик, идора, корхона ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.


11. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

давлат молиявий назорати тадбирлари натижалари бўйича бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси юзасидан вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш;

давлат молиявий назорати ва ички аудит фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда амалга оширишнинг халқаро тан олинган услублари ва воситаларини жорий қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш, эскирган ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича вазирлик ва идораларга таклифлар бериш;

молиявий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва уларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишларни белгилаш;

ички аудит хизматлари фаолияти натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ички аудиторлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш.


12. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) 2021 йил якунига қадар:

давлат молиявий назорати тизими бўйича маълумотлар базаси ҳамда камерал назоратни амалга оширувчи автоматлаштирилган дастурий таъминот яратилишини таъминласин;

Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига олий таълим муассасаларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


13. Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти:

Ҳисоб палатасининг Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;

Ҳисоб палатасига бириктирилган офис жиҳозлари (компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентарь ва ускуналар) унинг балансига беғараз ўтказиб берилишини таъминлансин.


14. Ҳисоб палатаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.


15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳисоб палатасининг буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда:

Ҳисоб палатаси алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишини;

Ҳисоб палатасининг фаолиятида фойдаланиладиган дастурий таъминотлар узлуксиз ишлашининг қўллаб-қувватланишини таъминласин.

Молия вазирлиги Ҳисоб палатасини сақлаш, ахборот тизимларини жорий этиш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда зарур компьютер техникалари, мебель, алоқа воситалари билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


16. 2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


18. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Т. Турабов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПФ-6300-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик

аудитлари ташқи аудит стандартлари

ҳамда қўлланмалари асосида

ўтказиладиган вазирликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Аудит тадбири ўтказиладиган

вазирлик

Ўтказиладиган аудит тури

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

молиявий аудит

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

самарадорлик аудити

3.

Сув хўжалиги вазирлиги

самарадорлик аудити

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

мувофиқлик аудити




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПФ-6300-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

ТУЗИЛМАСИ

Раис




Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси

8

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий  қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

9


Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси

8

Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси

4


Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси

7

Давлат қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш, лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва уларнинг натижадорлигини аудит қилиш шўъбаси

7



Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси

3

Кадрлар билан ишлаш шўъбаси

2

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия, прокуратура, судлар ва бошқа харажатларни аудит қилиш шўъбаси

7

Пул-кредит ва валюта сиёсатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш шўъбаси

4

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш шўъбаси

3


Режим хизмати шўъбаси

1

Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш шўъбаси

5

Моддий таъминот ва бухгалтерия шўъбаси

2

Давлат активларини самарали бошқарилишини назорат қилиш шўъбаси

4

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси

8

Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавфларни баҳолаш ахборот-таҳлил шўъбаси

6


Иқтисодиётда яширин айланмани қисқартириш ва бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш шўъбаси

7


Ахборот тизимлари мутахассиси

2

Матбуот котиби

1





Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 110 штат бирлигини ташкил этади.

Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга  мувофиқ аниқланади. Ҳисоб палатасининг штат жадвали Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПФ-6300-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг

ТАРКИБИ


1. Лавозими бўйича

-

Ҳисоб палатаси раиси, Ҳайъат раиси

2. Т.А. Ишметов

-

молия вазири, Ҳайъат раиси ўринбосари

3. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари

4. М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари

5. А.Э. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

6. А.М. Мавлонов

-

Бош прокурор ўринбосари

7. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири

8. М.М. Тулаходжаева

-

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси

9. Н.Ф. Каримов

-

Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси

10. Б.Т. Турабов

-

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

11. С.С. Саидкаримов

-

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

12. Лавозими бўйича

-

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ҳайъат котиби

Изоҳ. Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПФ-6300-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати

тизимини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ СОҲАСИДА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилаётганлиги муносабати билан Ҳисоб палатаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси (Турабов)

2.

Ташқи аудит фаолиятида масофавий назорат ва риск таҳлилини амалга ошириш ҳамда баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибини ишлаб чиқиш:

ташқи аудит фаолиятида масофавий назоратлар ўтказиш;

давлат молиявий назоратида риск таҳлилини амалга ошириш;

ташқи манба маълумотларини кенгайтириш, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш кўламини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси (Турабов)

3.

Давлат молиявий назорати органлари томонидан шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастурларини навбатдаги йил учун назорат объектлари ва шакллари кесимида ҳамда келгуси икки йилга назорат тадбирларининг мўлжаллари асосида тузиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мавзули назорат ўтказиладиган объектлар ҳам назарда тутилади.

Қўшма қарор лойиҳаси

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

4.

Бюджет интизоми бузилиши ҳолатларининг таҳлилини амалга ошириш ҳамда уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарлик турларининг таснифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2022 йил апрель

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

5.

Ҳисоб палатасига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи мақомини бериш.

Бунда Давлат бюджетини шакллантиришда Ҳисоб палатасига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари Ҳисоб палатаси тақдим этган таклифда кўрсатилган миқдордан кам бўлишига йўл қўйилмайди.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Молия вазирлиги (Ишметов), Ҳисоб палатаси (Турабов)

II. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

6.

Қуйидаги техник имкониятларга эга бўлган "Давлат аудити" дастурини ишга тушириш:

барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирларини рўйхатга олиш;

давлат молиявий назорати органлари назорат ишларининг йиллик дастури, ҳар бир назорат тадбирини ўтказиш режаси ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) жойлаштириш;

давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг самарадорлик индикаторлари ҳамда "натижага йўналтирилган бюджет" тизимида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни эълон қилиб бориш;

давлат молиявий назорати органлари фаолиятининг самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш;

фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида амалга ошириладиган назорат тадбирларини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил

1 январь

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

7.

Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигини аниқлашга қаратилган масофавий назорат ўтказиш учун ягона дастурий мажмуа яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

8.

Бюджет ташкилотлари ходимларига ҳар ойда уларнинг иш ҳақи тўғрисида СМС хабарнома юбориш тизимини жорий этиш.

Бунда:

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь


Молия вазирлиги (Ишметов)

Молия вазирлигининг ахборот тизимида ходимларнинг мобил телефон рақами киритганлиги хатловдан ўтказилади;

2021 йил сентябрь

СМС хабарнома жўнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Доимий равишда

9.

Қурилиш объектлари ва бажарилган қурилиш ишлари ҳажми тўғрисидаги қуйидаги ҳужжатларни (маълумотларни) "Шаффоф қурилиш" ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш тартибини жорий этиш:

объектларнинг манзилли рўйхатини электрон тарзда шакллантириш ва тасдиқлаш модулини яратиш;

объектда бажарилган ишлар, шунингдек, материаллар сарфи тўғрисидаги смета ва унинг ижроси ҳисобини юритиш;

бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни техник аудиторлар томонидан киритиб борилишини йўлга қўйиш;

инвестиция дастурларига ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш (ҳар бир лойиҳага алоҳида идентификация рақами берилади);

Вазирлар Маҳкамаси қарори


2021 йил сентябрь


Қурилиш вазирлиги (Зокиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

объектлар қурилишини "Шаффоф қурилиш" ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, уни Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Дастурий таъминотни такомиллаштириш

2022 йил январь

10.

Молия вазирлигининг ахборот тизимини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ("Ягона миллий меҳнат тизими"), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ("Олий таълим" ахборот тизими), Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш;

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш


2021 йил октябрь


Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)



рақамли маркировкалаш ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва маиший техникаларнинг ҳисобини юритиш;

Дастурий таъминотни такомиллаштириш

2022 йил апрель

Молия вазирлигининг ахборот тизимида бухгалтерия ҳисобига оид қоғоз шаклда расмийлаштириладиган барча турдаги ҳужжатларнинг нусхаларини сканерланган ҳолда киритиш ва улардан масофавий назорат тадбирларида фойдаланиш;

Дастурий таъминотни такомиллаштириш

2021 йил октябрь

барча бюджет ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш, шунингдек, уларни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш;

Дастурий таъминотни такомиллаштириш

2021 йил октябрь

бюджет ташкилотининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси (ёки унинг вазифаси юклатилган ходим) томонидан барча ходимларнинг фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табеллари, ишга қабул қилиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқлардан кўчирма ҳамда бошқа (ЖШШИР, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи, паспорт маълумотлари ва бошқалар) маълумотларни "UzASBO" дастурий мажмуасига киритиш ва доимий янгилаб бориш тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил сентябрь

III. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ВА ИЧКИ АУДИТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

11.

Хорижий ҳамда халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида давлат молиявий назорати соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов)

12.

Назорат объектларида ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш, таҳлил ўтказиш ва хулосаларни тузиш тартибларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичини ўтказиш учун хорижий етакчи аудиторлик ташкилотларининг эксперт ва мутахассисларини жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил

I чорак

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов)

13.

Ҳисоб палатаси ходимларини халқаро малака сертификатини олиш учун махсус ўқув курсларида ўқитиш ҳамда Ҳисоб палатасига келгусида халқаро малака сертификатига эга бўлган ходимларни ишга жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ҳисоб палатаси (Турабов)

14.

Олий таълим муассасаларида давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун амалий дарслар ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021/2022

ўқув йилдан бошлаб

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

15.

Бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар таркибини ушбу соҳадаги етакчи халқаро таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича режа-график тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПФ-6300-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5147-сон Фармонида:


3 ва 4-бандлар ҳамда Фармонга 1 ва 1а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 5-2-банд билан тўлдирилсин:

"5-2. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Ҳисоб палатаси ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур Фармонда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5831-сон Фармонига 1-илованинг 2, 3, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонига 9-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3231-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "тақдимномалар" сўзи "кўрсатмалар" сўзига алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "ва молиявий назорат" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


е) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 35-бандидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август















































Время: 0.2227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск