ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2021 й. ПҚ-5238-сон "Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2021 й.

N ПҚ-5238



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

"С.А. ГЕРАСИМОВ НОМИДАГИ БУТУНРОССИЯ

ДАВЛАТ КИНЕМАТОГРАФИЯ ИНСТИТУТИ"

ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кинематография соҳаси учун юқори малакали ижодий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, таълим муассасаларининг олий маълумотли ижодий кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида:


1. 2018 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида "Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида"ги битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Кинематография агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ва "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда - БДКИ) Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Олий таълим федерал давлат таълим стандартларига мувофиқ олий таълим соҳасида юқори малакали ижодий кадрларни тайёрлаш;

замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, педагогик салоҳиятни ривожлантириш;

кино санъати бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёни сифатини яхшилашга йўналтирилган мақсадли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.


4. Белгилансинки, Филиал:

БДКИ устави ва БДКИ томонидан тасдиқланган Филиал тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади;

БДКИнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси - олий таълим муассасаси ҳисобланади;

таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади;

кадрларга бўлган эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда олий таълимнинг сифатига қўйиладиган талабларга мос таълим дастурлари асосида Россия Федерацияси олий таълим федерал давлат таълим стандартларига мувофиқ, барча даражадаги мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширади;

таълим жараёнини Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб боради, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади;

таълим фаолиятини кундузги, сиртқи таълим шаклида ҳамда ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда олиб боради;

абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан белгиланган қоидалар ва муддатларга мувофиқ амалга оширади;

битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломини беради;

фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки, БДКИ:

илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этади;

Филиал профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

Филиалнинг кутубхона фондини шакллантиради ва уни замонавий ўқув-методик ҳамда илмий-педагогик адабиётлар билан тўлдириб боради, шу жумладан БДКИ ахборот-ресурс базасидан фойдаланиш имкониятини яратади.


6. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ташкилий комиссияга 2021 йил 20 сентябргача қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Филиални жойлаштириш учун бино ва иншоотларни тартибга солиш;

Филиал талабалари ва ўқитувчилари учун талабалар турар жойини тайёрлаш;

Филиални жойлаштириш ва зарур инвентарлар, мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кутубхона фондлари, компьютер техникаси ва бошқалар билан таъминлаш.


8. Белгилансинки:

Филиалга қабул режаси тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, БДКИ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиалнинг Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;

давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади;

Филиалга БДКИдан жалб қилинадиган профессор ва ўқитувчиларнинг хизмат сафари ва меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ўқув жараёнининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;

профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг ойлик маоши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади;

Филиалда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори БДКИ томонидан Кинематография агентлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;

Филиалга ўқитувчилик ва илмий фаолият олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилади;

Филиалга ажратилган бино, иншоотлар ва ҳудудларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан коммунал тўловлар Филиал маблағлари ҳисобидан қопланади;

Филиалга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 та енгил автотранспорт воситасини сотиб олиш ва сақлаш учун лимит ажратилади.


9. Филиал фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Филиалга 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар умумий сонининг 50 фоизидан, кейинги ўқув йилидан бошлаб 30 фоизидан ошмаган ҳолда давлат гранти асосида талабаларни ўқитиш учун Кинематография агентлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

ижодий фаолият субъектлари ўртасида тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий шартномалар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

2021 йилда Филиалнинг жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Кинематография агентилигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


10. Филиал "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУКнинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Кинематография агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда БДКИ билан ҳамкорликда:

бир ой муддатда Филиалнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

Филиалнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

ўқув йили бошлангунига қадар Филиални танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.


12. Васийлик Кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

талабаларнинг турли шаклдаги амалиётини самарали ташкил этиш, Филиал битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва ижодий кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

Филиал фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Филиалнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий павильон ва студия ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

талабаларни, энг аввало, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;

иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендияларни молиялаштириш;

талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва талабалар турар жойида бўш вақтларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

истиқболли талабаларни танлов асосида БДКИ ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим ташкилотларига стажировка ўташга юбориш учун танлаб олишни ҳамда уларга хорижда таҳсил олиш учун махсус стипендиялар ажратишни ташкил этиш.


13. Филиал талабалари ва ходимларига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Медиа марказидаги мавжуд асбоб-ускуналардан ўқув, амалий, илмий-тадқиқот ва лаборатория ишларида бепул фойдаланишга рухсат берилсин.


14. 2024 йил 1 январга қадар Филиалнинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техник ресурслар божхона божидан озод этилсин.


15. Кинематография агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф. Абдухаликов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 августдаги

ПҚ-5238-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги

Бутунроссия давлат кинематография институти"

федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси

филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

А.А. Абдухакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, ташкилий комиссия раиси


Ф.Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори, ташкилий комиссия раиси ўринбосари


О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


А.Ҳ. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


Ф.У. Давруков

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


М.А. Маджидов

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, ташкилий комиссия котиби


          

Изоҳ: Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 августдаги

ПҚ-5238-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги

Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал

давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ

Ф.Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори, Васийлик кенгаши раиси


О.С. Ярилова

-

Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши ҳамраиси (келишувга мувофиқ)


Б.М. Аҳмедов

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари


К.Х. Каримов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


У.У. Шарифходжаев

-

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


А.Ў. Аккулов

-

туризм ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари


Ш.У. Турдикулова

-

инновацион ривожланиш вазири ўринбосари


Ф.У. Давруков

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Б.Х. Махмадалиев

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари


В.С. Малишев

-

"С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси ректори вазифасини бажарувчи (келишувга мувофиқ)


Лавозими бўйича

-

Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори, Васийлик кенгаши котиби


           

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 августдаги

ПҚ-5238-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги "С.А. Герасимов номидаги

Бутунроссия давлат кинематография институти"

федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси

филиалининг асосий таълим йўналишлари

ва мутахассисликлари

РЎЙХАТИ


1. Драматургия.


2. Продюсерлик (турлари бўйича).


Изоҳ: асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Кинематография агентлиги ҳамда "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август





















































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск