ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2021 й. ПҚ-5242-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2021 й.

N ПҚ-5242



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Қуйидагилар:

Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компанияси (кейинги ўринларда - Компания) 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич устав капитали ҳамда инвестиция портфели шаклланган сари уни 50 миллион АҚШ долларигача босқичма-босқич етказиш шарти билан масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил қилиниши;

ўрнатилган тартибда қўшимча иштирокчиларни жалб қилиш имконияти билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Компания устав капиталини шакллантиришдаги улуши 75 фоизни ҳамда Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Тажинвест" давлат унитар корхонасининг улуши 25 фоизни ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон томонига қуйидагилар тўғрисида тегишли билдиришномани йўлласин:

мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган белгиланганлиги;

Компания Кузатув кенгаши аъзолигига Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ж.А. Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири - Л.Ш. Кудратов ҳамда Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А. Вафаевнинг номзодлари тақдим этилиши;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А. Вафаевга Компаниянинг уставини имзолаш ваколати берилганлиги.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 сентябрь


































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск