Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 579-сон "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 579



ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишда экспертиза ўтказиш жараёнига алоқадор шаҳарсозлик фаолияти субъектлари фаолиятини уларнинг бу борадаги ўзаро муносабатларини тартибга солиш орқали янада ривожлантириш ҳамда экспертиза-тартибот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:

шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали кўриб чиқилади;

давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;

бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари - юридик шахслар, "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;

лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан ахборот тизимининг "Экспертиза хулосаларининг ягона реестри"га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;

эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;

эксперт ташкилотлари эксперт - мутахассислари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилсин ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;

шаҳарсозлик ҳужжатлари сметасида қўлланилган ресурслар нархлари бўйича экспертиза хулосасини тайёрлашда қурилиш материалларининг жорий нархлари, машина ва механизмлар хизмати учун ўртача нархлар ҳамда ўртача иш ҳақи тўғрисидаги давлат статистика маълумотларидан фойдаланиш услубиёти ишлаб чиқилсин ҳамда амалиётга татбиқ этилади.


2. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари моддий-техник базасини корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари сметасида қўлланиладиган ресурсларнинг нархлари бўйича экспертиза хулосаси:

қурилиши марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг бошланғич қиймати Давлат статистика қўмитаси расмий сайтига (stat.uz) жойлаштириб бориладиган қурилиш материалларининг жорий нархлари, машина ва механизмлар хизмати учун ўртача нархлар ҳамда ўртача иш ҳақи кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади;

бунда нархлар йил давомида ўзгариши инобатга олиниб, муайян давр учун ўртача нарх нархлар ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тизими жорий этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда иштирок этувчи экспертларни аттестациядан ўтказиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

2021 йил 1 октябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг такомиллашган тизими "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида жорий этилишини таъминласин;

2021 йил 1 ноябрга қадар Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвал асосида эксперт ташкилотлари эксперт - мутахассисларини аттестациядан ўтказсин;

2021 йил 10 ноябрга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ҳамда идоравий маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланадиган эксперт ташкилотларининг электрон рейтингини жорий этиш назарда тутилган ҳужжат лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ҳужжат лойиҳасида энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган эксперт ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида уларга давлат томонидан қўшимча имкониятлар ва имтиёзлар тақдим этилиши назарда тутилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

579-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларии бериш тартиботлариии амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори) 2016 йил 23 майдаги 166-сон қарорига илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 23-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони) 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 122-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь






















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск