ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2021 й. ПҚ-5250-сон "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2021 й.

N ПҚ-5250



"ОЧИҚ БЮДЖЕТ" АХБОРОТ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНГАН

ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда алоҳида восита бўлиб хизмат қилмоқда.

2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларда баён этилган ўринли ва долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, давлат бюджетини шакллантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш мақсадида:


1. Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 1-иловага мувофиқ 2021 йил 1 октябрга қадар:

Фуқаролар ташаббуси жамғармасида (кейинги ўринларда - Жамғарма) 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм;

"Очиқ бюджет" ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

Молия вазирлиги икки ой муддатда ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизини "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Белгилансинки:

туман ва шаҳар ҳокимлари Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб борилади;

мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган қоидани бузиш бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб баҳоланади.


4. Молия вазирлиги:

уч ой муддатда "Очиқ бюджет" ахборот портали ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларда ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни жойлаштириб бориш тартиби ва шаклларини тасдиқласин;

халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида ҳудудлар томонидан йўл қўйилган камчиликларнинг таҳлиллари асосида ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб борсин;

фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтингини жорий этсин ҳамда уни "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб борсин;

ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини бошқаришда молия органларининг вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда мазкур жараённи мувофиқлаштириб борсин.


5. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:

ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини амалга ошириш механизми ва унинг моҳиятини аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг ёритиб борилишини таъминласин;

ҳар бир маҳалла ва овулда "Очиқ бюджет" ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи "мобил" гуруҳлар ҳамда "ташаббускорлар бурчаги"ни ташкил этсин.


6-1. 2023 йил 1 январга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан биргаликда илғор компанияларни жалб этган ҳолда "Очиқ бюджет" ахборот порталини янада такомиллаштириш ҳамда уни сифатли ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 сентябрдаги

ПҚ-5250-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд

сўмдан кам маблағ шаклланган ҳамда келиб тушган

таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан

қўшимча равишда ажратилаётган маблағлар

МИҚДОРИ


млн. сўм

Т/р

Ҳудуд номи


Ажратиладиган

қўшимча маблағ

миқдори


шундан:


1 миллиард сўмдан кам

маблағ шаклланган

туман ва шаҳарларга


келиб тушган таклифлар

сони 100 тадан ортиқ

бўлган туман ва

шаҳарларга



Жами


117 416

57 916

59 500


шу жумладан:






Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами


13 003

5 003

8 000

1

Нукус шаҳри


500


500

2

Тахиатош тумани


500


500

3

Беруний тумани


500


500

4

Тўрткўл тумани


500


500

5

Қўнғирот тумани


507

7

500

6

Мўйноқ тумани


578

78

500

7

Элликқалъа тумани


654

154

500

8

Хўжaйли тумани


728

228

500

9

Нукус тумани


734

234

500

10

Амударё тумани


750

250

500

11

Чимбой тумани


983

483

500

12

Қонликўл тумани


1 022

522

500

13

Қораўзак тумани


1 065

565

500

14

Шуманай тумани


1 197

697

500

15

Тахтакўпир тумани


1 350

850

500

16

Бўзатов тумани


1 435

935

500


Андижон вилояти бўйича жами


17 521

12 021

5 500

17

Қўрғонтепа тумани


1 216

716

500

18

Марҳамат тумани


1 233

733

500

19

Шаҳрихон тумани


1 240

740

500

20

Андижон шаҳри


1 250

750

500

21

Улуғнор тумани


1 252

752

500

22

Балиқчи тумани


1 269

769

500

23

Андижон тумани


771

771


24

Избоскан тумани


1 280

780

500

25

Хўжаобод тумани


802

802


26

Бўз тумани


1 341

841

500

27

Булоқбоши тумани


1 346

846

500

28

Пахтаобод тумани


1 365

865

500

29

Олтинкўл тумани


1 368

868

500

30

Жалақудуқ тумани


889

889


31

Хонобод шаҳри


899

899



Бухоро вилояти бўйича жами


11 747

5 747

6 000

32

Бухоро шаҳри


500


500

33

Шофиркон тумани


579

79

500

34

Жондор тумани


838

338

500

35

Бухоро тумани


843

343

500

36

Ромитан тумани


909

409

500

37

Вобкент тумани


883

383

500

38

Пешку тумани


962

462

500

39

Когон тумани


1 111

611

500

40

Олот тумани


1 261

761

500

41

Когон шаҳри


1 251

751

500

42

Қоракўл тумани


1 304

804

500

43

Қоровулбозор тумани


1 306

806

500


Жиззах вилояти бўйича жами


10 249

5 249

5 000

44

Жиззах шаҳри


500


500

45

Пахтакор тумани


833

333

500

46

Зарбдор тумани


862

362

500

47

Ғаллаорол тумани


1 015

515

500

48

Бахмал тумани


1 018

518

500

49

Арнасой тумани


1 074

574

500

50

Фориш тумани


470

470


51

Мирзачўл тумани


1 134

634

500

52

Шароф Рашидов тумани


1 039

539

500

53

Зомин тумани


1 101

601

500

54

Янгиобод тумани


1 203

703

500


Қашқадарё вилояти бўйича жами


2 625

125

2 500

55

Шаҳрисабз тумани


500


500

56

Миришкор тумани


500


500

57

Деҳқонобод тумани


625

125

500

58

Нишон тумани


500


500

59

Муборак тумани


500


500


Навоий вилояти бўйича жами


8 617

5 117

3 500

60

Кармана тумани


571

71

500

61

Қизилтепа тумани


1 137

637

500

62

Конимех тумани


676

676


63

Навоий шаҳри


508

8

500

64

Ғозғон тумани


803

803


65

Учқудуқ тумани


688

188

500

66

Зарафшон шаҳри


1 031

531

500

67

Томди тумани


671

671


68

Навбаҳор тумани


1 213

713

500

69

Нурота тумани


1 319

819

500


Наманган вилояти бўйича жами


7 183

2 183

5 000

70

Поп тумани


500


500

71

Тўрақўрғон тумани


500


500

72

Мингбулоқ тумани


500


500

73

Учқўрғон тумани


500


500

74

Косонсой тумани


631

131

500

75

Наманган тумани


655

155

500

76

Янгиқўрғон тумани


837

337

500

77

Норин тумани


925

425

500

78

Уйчи тумани


973

473

500

79

Чортоқ тумани


1 162

662

500


Самарқанд вилояти бўйича жами


5 430

2 430

3 000

80

Самарқанд тумани


500


500

81

Ургут тумани


500


500

82

Каттақўрғон шаҳри


500


500

83

Пахтачи тумани


206

206


84

Тойлоқ тумани


500


500

85

Жомбой тумани


611

111

500

86

Қўшрабод тумани


119

119


87

Пастдарғом тумани


599

599


88

Пайариқ тумани


545

545


89

Иштихон тумани


1 350

850

500


Сурхондарё вилояти бўйича жами


5 419

4 419

1 000

90

Денов тумани


165

165


91

Бойсун тумани


80

80


92

Сариосиё тумани


457

457


93

Жарқўрғон тумани


290

290


94

Термиз шаҳри


500


500

95

Музрабод тумани


546

546


96

Бандихон тумани


608

608


97

Қизириқ тумани


601

601


98

Қумқўрғон тумани


698

698


99

Узун тумани


1 205

705

500

100

Шўрчи тумани


269

269



Сирдарё вилояти бўйича жами


8 518

5 518

3 000

101

Сардоба тумани


500


500

102

Сирдарё тумани


944

444

500

103

Гулистон шаҳри


150

150


104

Гулистон тумани


763

763


105

Боёвут тумани


1 198

698

500

106

Сайхунобод тумани


1 087

587

500

107

Мирзаобод тумани


1 100

600

500

108

Ширин шаҳри


1 420

920

500

109

Янгиер шаҳри


806

806


110

Оқолтин тумани


550

550



Тошкент вилояти бўйича жами


5 221

1 221

4 000

111

Тошкент тумани


500


500

112

Ангрен шаҳри


500


500

113

Чирчиқ шаҳри


500


500

114

Олмалиқ шаҳри


550

50

500

115

Паркент тумани


83

83


116

Бекобод шаҳри


149

149


117

Янгийўл шаҳри


176

176


118

Оҳангарон тумани


500


500

119

Оҳангарон шаҳри


770

270

500

120

Чиноз тумани


814

314

500

121

Юқоричирчиқ тумани


500


500

122

Пискент тумани


123

123


123

Янгийўл тумани


56

56



Фарғона вилояти бўйича жами


13 943

6 943

7 000

124

Ёзёвон тумани


500


500

125

Ўзбекистон тумани


500


500

126

Тошлоқ тумани


500


500

127

Қўқон шаҳри


500


500

128

Қува тумани


619

119

500

129

Марғилон шаҳри


667

167

500

130

Қувасой шаҳри


809

309

500

131

Фарғона тумани


832

332

500

132

Риштон тумани


856

356

500

133

Учкўприк тумани


371

371


134

Олтиариқ тумани


392

392


135

Қўштепа тумани


988

488

500

136

Бувайда тумани


548

548


137

Фурқат тумани


1 079

579

500

138

Данғара тумани


647

647


139

Сўх тумани


1 316

816

500

140

Бешариқ тумани


1 368

868

500

141

Бағдод тумани


1 451

951

500


Хоразм вилояти бўйича жами


7 940

1 940

6 000

142

Урганч тумани


500


500

143

Тупроққалъа тумани


531

31

500

144

Хива шаҳри


609

109

500

145

Шовот тумани


500


500

146

Хива тумани


645

145

500

147

Гурлан тумани


567

67

500

148

Ҳазорасп тумани


500


500

149

Боғот тумани


642

142

500

150

Қўшкўпир тумани


500


500

151

Янгиариқ тумани


614

114

500

152

Урганч шаҳри


1 007

507

500

153

Янгибозор тумани


1 325

825

500

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 сентябрдаги

ПҚ-5250-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини

янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга

ошириш

шакли


Ижро

муддатлари


Масъул

ижрочилар


I. ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛГАН

ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

2021 йилда тажриба тариқасида танланган туман ва шаҳарларда ташаббусли бюджетлаштириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда "Очиқ бюджет" ахборот порталини такомиллаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

I чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


2.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги амалиётларини жорий этиш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2022 йил

III чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар (келишув асосида)


3.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган таклифларни илгари суриш ва тадбирларни саралаш жараёнини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил

IV чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


4.

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар орасида "Йил ташаббуси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

март ойида

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш тартибини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил

II чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


6.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг мониторингини амалга ошириш бўйича қўлланма ва саволномалар ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

январь


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), туман (шаҳар) ҳокимликлари


7.

Ҳудудларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган таклифларни илгари суриш ва тадбирларни саралаш жараёнлари устидан мониторинг ўтказиш ҳамда уларни баҳолаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Ҳисобот

чорагидан

кейинги

ойнинг

25-санасидан

кечиктирмай


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


8.

Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини кенгайтириш бўйича Олий Мажлис Сенатига таклифлар киритиш, шу жумладан:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Молия вазирлиги томонидан белгиланган умумий тамойилларга асосланган ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги амалиётларини жорий этиш ҳуқуқини бериш;

жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олишнинг умумий мезонларини такомиллаштириш;

жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни (муайян ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) танлашнинг махсус мезонларини белгилаш ва қўллаш механизмини ишлаб чиқиш;

тақдим этилган тадбирларни танлаш ва овоз бериш босқичларида фуқароларга тадбирларни муҳокама қилиш ва очиқ мунозараларда иштирок этиш имкониятини яратиш.


Қарор лойиҳаси

2022 йил

III чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


9.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрига асосан лойиҳаларни танлаб олиш механизмини яратиш.


Норматив-

хуқуқий ҳужжат

2023 йил

I чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


II. ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, СОҲАДА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ПРОФЕССИОНАЛ САЛОҲИЯТНИ КУЧАЙТИРИШ

10.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, "Жалб қилинган вазирликлар, идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутахассислари учун ташаббусли бюджетлаштириш" мавзусидаги илғор ўқув дастури бўйича ўқув семинарини ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

I чорак

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


11.

Ташаббусли бюджетлаштириш бўйича ўқув видеокурсини ишлаб чиқиш ва "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

I чорак

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), халқаро ташкилотлар (келишув асосида)


12.

Таклифларни илгари суриш, ахборотларни жойлаштириш, ташаббусли бюджетлаштириш иштирокчиларининг ўзаро фикр алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида "Очиқ бюджет" ахборот порталида ташаббусли бюджетлаштириш тажрибаларини илгари суриш бўйича махсус бўлим яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

III чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


13.

Фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар мутахассислари ва бошқа манфаатдор томонлар учун ташаббусли бюджетлаштириш тўғрисида маълумот берувчи кўргазмали ўқув материалларни (шарҳлар, қўлланмалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва тарқатиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

II чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), вазирлик ва идоралар


14.

Ташаббусли бюджетлаштириш соҳасидаги халқаро тажриба ва Ўзбекистонда татбиқ этилаётган амалиётларнинг таҳлили юзасидан нашрларни тайёрлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

II чоракдан

бошлаб


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


15.

Республикада ташаббусли бюджетлаштиришни ривожлантиришнинг ўзига хослигини ўрганиш юзасидан илмий семинар ва конференциялар ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

март ойида


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), вазирлик ва идоралар


16.

Ташаббусли бюджетлаштириш бўйича халқаро тажрибани ва Ўзбекистонда жорий этилган амалиётни ўрганиш мақсадида "Бюджет жараёнида фуқаролар иштироки" мавзусида халқаро форум ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

II чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


17.

Партисипатор бюджетлаштиришни такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги амалиётларни ўрганиш ва тажриба алмашиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

III чорак


Молия вазирлиги (А.Хайдаров)

III. ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

18.

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар, юзага келаётган муаммолар ва соҳага оид бошқа мавзуларда теле-дастур ва радио эшиттиришларни тайёрлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Режа

жадвали

асосида


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


19.

Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида ва "Очиқ бюджет" ахборот порталида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган тадбирлар ижросини кенг ёритиб бориш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Ҳисобот

чорагидан

кейинги

ойнинг

25-санасидан

кечиктирмай


Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 сентябрь











































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск