Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат хизматлари /

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 23.09.2021 й. 597-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 сентябрдаги

597-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мавзули сўровларни ижро этиш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) мулкий ҳуқуқлар, турар жойлар, алоҳида фактлар, воқеалар тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи ёки унинг ишончли вакили келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи ёки ишончли вакили келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Сўровномага:

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда - ишончнома нусхаси;

ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда - ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса - уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

мазкур Регламентнинг 11-банди иккинчи хатбошисида белгиланган чегирмалардан (имтиёзлардан) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, ҳужжатлар нусхаси ариза берувчи томонидан мустақил илова қилиниши лозим.


8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

11. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ йиғим ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда мазкур шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун ёки юридик шахслар номидан мурожаат қилинганда чегирмалар қўлланилмайди.

Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни, қайси орган томонидан қабул қилинган, санаси ва рақами), архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда икки иш кунида бажарилиб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархларга 50 % қўшимча ҳақ ундирилади.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг масъул давлат архиви томонидан икки иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархга тўланган 50 % қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида масъул давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар - "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган йиғимлар суммаси - давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда - автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.


17. Сўровномада сўралаётган маълумотлар тегишли давлат архивида мавжуд бўлмаганда, сўровномани қабул қилган архив 2 иш куни мобайнида маълумот сақланаётган давлат архивини аниқлайди ва сўровномани тегишлилиги бўйича давлат архивларига юборади.

Тегишли давлат архиви сўровнома тушган вақтдан бошлаб мавзули сўровнома бўйича 20 иш кундан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Бунда тўланган йиғим, агар мавжуд бўлса, банк хизмати тўловини айирган ҳолда, сўровномани қабул қилган архивдан сўровномани бажарган архивга ўтказилади.

Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.


18. Давлат хизматлари маркази маълумотнома тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

ЯИДХП орқали юборилган ариза бўйича маълумотнома, фойдаланувчининг шахсий кабинетига автоматик равишда тушади ва у бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ҳамда мониторинг олиб боради.

21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Сўровномани тўлдириб, тегишли давлат архивига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Давлат архивлари


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


20 иш кунида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


1. Маълумотнома тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида


2. Ариза берувчининг мурожаатига кўра



       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Мавзули сўровни ижро этиш бўйича архив

маълумотномасини олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1. Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



2. Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



3. Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



4. Туғилган йили ва санаси:



5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:



6. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:



7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



8. Телефон раками:



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

9. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда - ишончнома нусхаси



10. Ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда - ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса - уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси



11. Сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса)



12. Чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси



III. Мавзули суров тури:

13. Сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар:


Ҳужжат номи


Ҳужжатнинг

мазмуни (батафсил

кўрсатилиши лозим)


Қайси орган

томонидан қабул

қилинган (имкон

қадар)


Санаси ва рақами

(имкон қадар)


Қўшимча

маълумотлар

(агар бўлса)




Ушбу сўровномада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.


(Ариза берувчининг имзоси)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича

давлат хизмати кўрсатилганлиги учун

ЙИҒИМ МИҚДОРИ

Т/р

Мавзули сўровлар тури


Ўлчов бирлиги


Йиғим миқдори


1.

Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича мавзули сўровларни бажариш


1 маълумотнома

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари


2.

Турар жойлар бўйича маълумотномалар тайёрлаш


1 маълумотнома


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари


3.

Мулкий ҳуқуқларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларга архив ҳужжатидан нусха бериш (бир шахс учун)


1 маълумотнома


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари


4.

Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш


1 маълумотнома


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск