ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2021 й. 610-сон "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2021 й.

N 610



ДАВЛАТ КАДАСТРИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ НАРХЛАРИНИ БЕЛГИЛАШДА

ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ЁНДАШУВ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 сентябрдаги

610-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги

186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк

объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат

хизматлари нархларини белгилаш тартибига

киритилаётган қўшимчалар


1. 4.10-позициянинг "Давлат хизматларининг номи" устунига "Жисмоний шахсларнинг" сўзларидан кейин "(юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


2. 4.11-позициянинг "Давлат хизматларининг номи" устунига "Юридик шахсларга" сўзларидан кейин "(юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


3. Изоҳларга қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"7. "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь















































Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск