ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2017 й. ПҚ-2785-сон "Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2017 й.

N ПҚ-2785




ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ

ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИНГ ИЛМИЙ-ТАРИХИЙ

КОНЦЕПЦИЯСИ ВА ЭКСПОЗИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:


1. Маданият вазирлиги, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Ўзбекмузей" жамғармаси, "Ўзархив" агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти кўп йиллар фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида ташкил этиладиган Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг (кейинги ўринларда Ёдгорлик мажмуаси деб аталади) илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ёдгорлик мажмуасининг илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини ҳар томонлама пухта ва илмий асосда ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси (Арипов) бир ой муддатда Ёдгорлик мажмуасининг, щунингдек, Самарқанд шаҳрида барпо этиладиган Ислом Каримов музейининг илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ёдгорлик мажмуасининг илмий-тарихий концепцияси ва экспозиция лойиҳасини яратиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни Маданият вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


5. Маданият вазирлигининг буюртмаларига биноан Ёдгорлик мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ четдан келтириладиган товарлар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 февралдаги

ПҚ-2785-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида

ташкил этиладиган Ёдгорлик мажмуаси концепцияси

ва лойиҳасини ҳар томонлама пухта ва илмий асосда

ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

А.Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


З. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, комиссия раиси ўринбосари


Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси ўринбосари


Т. Каримова

-

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси


А. Юнусходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Л. Каримова-Тиллаева

-

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши Раиси


Р. Усмонов

-

Тошкент шаҳри ҳокими


Лавозимига кўра

-

Маданият вазири


Ш. Шерматов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


А. Комилов

-

Ташқи ишлар вазири


Г. Саидова

-

Иқтисодиёт вазири


Б. Ходжаев

-

Молия вазири


М. Икрамов

-

Адлия вазири


Р. Қосимов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


У. Йноятов

-

Халқ таълими вазири


М. Тоҳирий

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


Б. Закиров

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


М. Алиев

-

Ўзбекистон Республикасн Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори


Б. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Х. Мирзахидов

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


М. Ҳазраткулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


А. Абдуллаев

-

"Ўзархив" агентлиги бош директори


Х. Оқбўтаев

-

Самарқанд вилояти ҳокими


З. Рўзиев

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унииг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегииши вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 февралдаги

ПҚ-2785-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида ташкил

этиладиган Ёдгорлик мажмуасининг концепцияси

ва лойиҳасини ҳар томонлама пухта ва илмий

асосда ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

-

Маданият вазири, ишчи гуруҳ рахбари


Т. Қўзнев

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Г. Крайнов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масьул ходими


У. Мирзамуҳамедов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими


И. Бўрибоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президент Девони бош консультанти


Н. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири


Б. Убайдуллаев

-

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ижрочи директори


Д. Хакимов

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Лавозимнга кўра

-

Маданият вазири ўринбосари


Ё. Турсунов

-

Молия вазирининг ўринбосари


У. Аъламов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари


М. Каримов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Д. Кенжаев

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Б. Раимов

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Х. Мирзоҳидов

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


К. Мансуров

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


Ш. Турдикулов

-

Тошкент шаҳри ҳокиминннг ўринбосари


А. Абдуллаев

-

"Ўзархив" агентлиги бош директори


А. Мусаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


Х. Нуриддинов

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


Х. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архив мудири


У. Тешабаева

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари


Ф. Маҳмудхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


А. Маврулов

-

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


Н. Қосимов

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари вазифасини бажарувчи


Б. Абдухалимов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси бўлими бошлиғи


Ф. Абиджанова

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг бош илмий котиби


Р. Хакимов

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори


Ҳ. Аминов

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори


Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


Б. Ҳасанов

-

Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори


М. Нуридинов

-

Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейи директори


Р. Қурбонов

-

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори


В. Файзиева

-

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори


М. Арипова

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти


М. Назаров

-

Бадиий кўргазмалар дирекцияси директори


А. Маҳкамов

-

дизайнер


С. Пирматов

-

дизайнер


С. Соин

-

дизайнер


К. Низомов

-

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Маданият ишлари бошқармаси бошлиғи


С. Сайимов

-

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Маданият ишлари бошқармаси бошлиғи


            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 февраль














































Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск