ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 04.10.2021 й. ЎРҚ-720-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.08.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.09.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.10.2021 й.

N ЎРҚ-720



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 16 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 17-2-модда билан тўлдирилсин:


"17-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими

орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг

маъмурий жавобгарлиги


Ушбу Кодекс 227-10-моддасининг иккинчи қисмида ва 227-13-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу Кодекс 227-16-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, божхона органи олдидаги мажбуриятни ўз зиммасига олган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу Кодекс 227-22-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, декларацияловчи шахс маъмурий жавобгарликка тортилади, бунда, агар мазкур ҳуқуқбузарлик божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ахборот кўрсатилганлиги оқибатида содир этилган бўлса, тегишли ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этган декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлигига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик такрорий содир этилганлиги эътиборга олинмайди, бундан ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно";


2) қуйидаги мазмундаги 21-2-модда билан тўлдирилсин:


"21-2-модда. Ярашилганлиги муносабати билан

маъмурий жавобгарликдан озод қилиш


Ушбу Кодекснинг 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 46-1-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 61-2-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик) ҳамда 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини ушбу Кодекснинг 313-1-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди";


3) 227-10-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


4) 227-13-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "қўйиш" деган сўз "жойлаштириш" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарларни сақлаш учун жойлаштиришнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш тартибига, худди шунингдек божхона омборларида ҳамда эркин омборларда товарларга доир операциялар ўтказиш тартибига риоя этмаслик, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида, ушбу Кодекснинг 227-4, 227-8, 227-9 ва 227-11-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарларни божхона режимида сақлаш муддатларига риоя этмаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


5) 227-16-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


6) 227-22-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


7) 245-модданинг биринчи қисми:

"46-1, 46-2, 47, 47-1, 47-2, 47-3" рақамлари "46-1, 46-2-моддаларида, 47-моддасининг иккинчи - тўртинчи қисмларида, 47-1, 47-2" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"188, 188-1, 188-2" рақамлари "188-1" рақами билан алмаштирилсин;

"225-1, 226-моддаларида, 227-4-моддасининг биринчи - тўртинчи қисмларида, 227-8, 227-9, 227-13, 227-14, 227-15, 227-16, 227-17, 227-18, 227-19, 227-20, 227-21, 227-22, 227-23, 227-24, 227-25, 227-26, 227-27-моддаларида" деган сўзлар "225-1, 226, 227-4, 227-8, 227-9-моддаларида, 227-13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 227-14, 227-15-моддаларида, 227-16-моддасининг иккинчи - бешинчи қисмларида, 227-17, 227-18, 227-19, 227-20, 227-21-моддаларида, 227-22-моддасининг биринчи қисмида, 227-23, 227-24, 227-25, 227-26, 227-27-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 248-модданинг:

биринчи қисмидаги:

"54, 56-1-моддаларида" деган сўзлар "47-моддасининг биринчи қисмида, 47-3, 54, 56-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"147, 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 204, 205-моддаларида" деган сўзлар "147-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188-2, 192, 204, 205-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи қисмида, 47-3, 54, 56-1-моддаларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 122, 123-моддаларида, 127-моддасида (товуш сигналини сабабсиз беришга доир қисмида), 128-6-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 161-моддасида (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188-2, 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 223-1, 223-3-моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари";


9) 262-модда:

биринчи қисмидаги "227, 227-1, 227-2, 227-3, 227-5, 227-6, 227-7, 227-10, 227-11, 227-12-моддаларида" деган сўзлар "227, 227-1, 227-2, 227-3, 227-5, 227-6, 227-7, 227-10, 227-11, 227-12-моддаларида, 227-13-моддасининг учинчи қисмида, 227-16-моддасининг биринчи қисмида, 227-22-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширадиган бош инспекторлари, катта инспекторлари (инспекторлари) ҳақлидир";


10) 271-модда қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1) ҳуқуқбузар ушбу Кодекснинг 21-2-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчи билан ярашган бўлса";


11) 283-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди";


12) 294-модданинг иккинчи қисмидаги "309-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "309-1-моддасининг биринчи қисмида ва 309-2-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 309-2-модда билан тўлдирилсин:


"309-2-модда. Божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона

автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган

ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ҳуқуқбузарга электрон шаклда юборилади ёки қоғоз шаклида топширилади ёхуд почта орқали топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) вақт, жой ва ҳолатлар, ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси ушбу модданинг қисми кўрсатилган ҳолда; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят беришнинг процессуал тартиби";


14) қуйидаги мазмундаги ХХIII-1 боб билан тўлдирилсин:


"ХХIII-1 боб. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ

ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ


313-1-модда. Ярашилганлиги муносабати билан

кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги ишлар


Ярашилганлиги муносабати билан ушбу Кодекснинг 21-2-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.


313-2-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза


Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.

Агар ярашув ҳақидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Аризани қабул қилиш чоғида ваколатли орган (мансабдор шахс) ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.


313-3-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ишларни судга юбориш тартиби


Ваколатли орган (мансабдор шахс) жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳуқуқбузарнинг розилигига кўра ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақида қарор чиқаради ҳамда ишни тегишлилиги бўйича судга юборади.

Қарорнинг тавсиф қисмида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш учун асос;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва улар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар;

ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда ҳуқуқбузарнинг аризага нисбатан муносабати кўрсатилади.

Қарорнинг қарор қисмида:

ишни судга юбориш ҳақидаги қарор;

ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агар иш бўйича ҳуқуқбузар сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, уларнинг барчаси билан ярашувга эришилмаган бўлса, ярашувга эришилмаган ҳуқуқбузарларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақидаги қарорида кўрсатилиши керак.


313-4-модда. Суд муҳокамаси


Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси иш судга келган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.

Суд мажлисида: ҳуқуқбузар, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва, агар ишда қатнашаётган бўлса, адвокат иштирок этади.

Ярашув ҳақидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув ҳақидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.

Суд ҳуқуқбузарнинг ва жабрланувчининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.

Суд:

ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;

ҳуқуқбузар ўз айбига ихтиёрий равишда иқрор бўлганлигини;

ҳуқуқбузар ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;

жабрланувчига ёки ҳуқуқбузарга бирон-бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;

ҳуқуқбузарнинг, жабрланувчининг ва уларнинг қонуний вакилларининг ярашувга розиликларини аниқлайди.

Шундан кейин, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, адвокатнинг фикрини эшитади.

Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарнинг ўрнини қоплашни рад этиш ҳоллари аниқлангудек бўлса, суд тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорни бекор қилади ва ишни умумий асосларда кўриб чиқади.

Бироқ, содир этилган қилмишда бошқа турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят таркиби белгилари мавжуд бўлса, суд тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш ҳақидаги қарорни бекор қилади ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштирган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни қўзғатган органга умумий асосларда кўриб чиқиш учун ёки терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун юборади.

Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда қарор чиқаради.

Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.


313-5-модда. Суд қарори


Суд қарорининг кириш қисмида:

қарор чиқарилган вақт ва жой;

қарор чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, агар ишда иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;

ҳуқуқбузарнинг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, иш жойи, машғулотининг тури, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Суд қарорининг тавсиф-асослаш қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 313-4-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.

Қарорнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:

маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 310-моддасида кўрсатилган бошқа асослар бўйича тугатиш ҳақидаги, маъмурий жазонинг қўлланилиши тўғрисида ёхуд уни маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомани расмийлаштирган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатган органга юбориш ҳақидаги;

ашёвий далиллар тўғрисидаги;

зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

Суднинг қарорига ҳуқуқбузар, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат томонидан шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин";


15) 321-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига доир иш ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига доир иш янгитдан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлиги инобатга олинган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 1, 3-6-бандлари, 7-бандининг бешинчи хатбошиси, 9, 11-13 ва 15-бандлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 5 октябрь


























































Время: 0.1745
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск