ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2021 й. ПҚ-5256-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2021 й.

N ПҚ-5256



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига (Бангкок, 2013 йил 1 май) қўшилинсин.


2. Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь


























Время: 0.0247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск