ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2004 й. 492-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2004 й.

N 492



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, дон маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ошириш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши "Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:

лойиҳанинг 40,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва уни молиялаштиришда, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг  беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага мувофиқ* схемага мувофиқ қайтариладиган 26,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини ҳисобга олган ҳолда томонларнинг иштирок этиш схемаси белгиланган;

лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;

лойиҳа доирасида бир қатор минтақаларда дон маҳсулотлари  етиштиришнинг янги агротехника методларини, лойиҳадаги туманларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш методларини синаб кўриш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини олиб бориш назарда тутилган;

лойиҳанинг "Навлар ва уруғликларни яхшилаш" компонентини бажариш республиканинг Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилади;

лойиҳанинг "Фермер хўжаликларини бошқаришни такомиллаштириш" ва "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш" компонентларини бажариш республиканинг учта туманида  Зомин (Жиззах вилояти), Каттақўрғон (Самарқанд вилояти) ва Қуйи Чирчиқ (Тошкент вилояти) туманларида амалга оширилади;

лойиҳани амалга ошириш даврида (2004-2008 йиллар) Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

"Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини молиялаштиришга ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзини тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва танлаб олинган тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин.

Лойиҳани самарали амалга ошириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигига, лойиҳаларга киритилган вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига кредит маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш, шунингдек Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва киритишни таъминлаш масъулияти юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:

лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг барча харажатлари йиғма сметасини, шунингдек Осиё тараққиёт банки қарзининг берилиши, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш тартибини тасдиқлаш учун киритсин.


6. Белгилансинки, лойиҳага киритилган туманларда тажриба тариқасида:

2005 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун товар ва уруғлик буғдой харид қилиш топшириқлари ўрнига Осиё тараққиёт банки билан қарз битими шартларига мувофиқ уларга давлат харид квоталари белгиланади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар харид квоталаридан ортиқча етиштирилган товар ва уруғлик буғдойни шартномавий нархлар бўйича эркин сотиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳадаги туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланадиган харид квоталарини тақсимлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси улуши молиялаштирилишини назарда тутсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин. 



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

        























Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск