Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2004 й. 528-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2004 й.

N 528




РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Рамазон ҳайити азалдан юртимизда шоду хуррамлик, меҳр-мурувват кунлари бўлиб келаётганлигини, ушбу айёмда кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром, кам таъминланган оилалар, етимлар, ногиронларга ғамхўрлик ва ёрдам кўрсатиш хайрли анъана эканлигини, бу сананинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида" 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 14 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қарори эътироф этилсин ҳамда ушбу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




















Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск