ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2021 й. 617-сон "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2021 й.

N 617




ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплаб беришни назарда тутувчи "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб 1-иловага мувофиқ;

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг "Ёшлар дафтари"га киритилган фарзандларига уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича вақтинчалнк тартиб 2-иловага мувофиқ;

"Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий ташкилотга компенсация қилинишини назарда тутувчи Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилингаи, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни касбга кайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб 3-иловага мувофиқ;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни назарда тутувчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар фарзандларига улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратишни назарда тутувчи Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича вақтинчалик тартиб 5-иловага мувофиқ;

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги икки ҳафта муддатда:

а) "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини (кейинги ўринларда - ўқиш ва имтиҳон харажатлари) қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг миллий сертификатлар бўйича электрон базаси;

IT Parkнинг "Сертификатлар реестри";

банкларнинг тегишли ахборот тизимлари;

Молия вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими;

Ёшлар ишлари агентлигининг "Ёшлар дафтари" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ўзаро ҳамда "Ёшлар хизматлари реестри" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

ЯИДХПдаги "Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш" давлат хизматини ушбу қарорга 6-иловада келтирилган маъмурий регламент талабларига мувофиқлаштирсин;

в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат тест маркази билан биргаликда ҳудудлардаги намунали хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари реестрини, шунингдек, миллий сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирсин ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 20 октябрга қадар Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилаётган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими негизида ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчилар электрон реестрини яратиш чораларини кўрсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-банди:

иккинчи - бешинчи хатбошилардаги тартибларда назарда тутилган харажатлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

олтинчи хатбошисидаги тартибда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга Давлат бюджети параметрларида ажратилган маблағлар;

еттинчи хатбошисидаги тартибда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими "Ёшлар дафтари" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда:

касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотлари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;

касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотларини электрон реестрга киритиш тартиби ва ушбу таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБга "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин.

7-1. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга 6-иловада назарда тутилган давлат хизматлари АТ "Халқ банки"нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь





























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск