ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 октябрдаги

617-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хусусий ташкилотларга ишга қабул

қилинган, "Ёшлар дафтари"га киритилган

ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш

харажатларини компенсация қилиш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик тартиб хусусий ташкилотларнинг "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлардан ишга олинган ходимларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларининг бир қисмини мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий корхона ёки ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий ташкилотга Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.


3. Ушбу Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ходим - "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий корхона ёки ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш фуқаро;


ариза берувчи (иш берувчи) - устав капиталида давлат улуши бўлмаган ходимларини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган хусусий ташкилот;


компенсация - Жамғарма маблағлари ҳисобидан ариза берувчига қопланадиган, ходимни касбга қайта тайёрлаш курсида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми;


касбга қайта тайёрлаш - тегишли йўналиш бўйича зарур билим, малакага ва касбий кўникмага эга бўлиши учун ўқув дастурлари асосида ходимни касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;


малака сертификати - касбга қайта тайёрлаш курси якунида малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг ходимга бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат;


таълим ташкилоти - касбга қайта тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи давлат ёки нодавлат таълим муассасаси;


электрон реестр - касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотлари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Электрон реестрга киритиш учун касбга қайта тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда электрон тарзда мурожаат қилади.

Бунда, таълим ташкилотлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган электрон реестрга киритиш учун таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


5. Электрон реестрга қуйидаги таълим ташкилотлари киритилиши мумкин:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

профессионал таълим ташкилотлари;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмалари;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказлари;

таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;

шогирдларга касб ўргатиш имкониятига эга бўлган "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг "Уста-шогирд" мактаблари.


6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим ташкилотларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади ва электрон реестрга киритилади.


7. Электрон реестр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади.


8. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.



3-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ МУРОЖААТИНИ ЎРГАНИШ


9. Ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажати бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш истагида бўлган иш берувчи ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ходимининг "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжуд бўлгани ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилгани ҳақидаги маълумотларни "Ёшлар дафтари" электрон платформаси (yoshlardaftari.uz) орқали текшириши мумкин.


10. Иш берувчи ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатининг бир қисмини компенсация қилишни сўраб Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига ёзма ёки электрон равишда мурожаат қилади.

Аризада иш берувчининг номи, касбга қайта тайёрланадиган ходимнинг Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, электрон реестрга киритилган касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилоти номи, жойлашган жойи, ходим қайта тайёрланадиган касб номи, қайта тайёрлаш муддати ва умумий харажат миқдори кўрсатилиши, ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши лозим.


11. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек, ариза берувчи ходимларини касбга тайёрлаш курсларида ўқитмоқчи бўлган таълим ташкилоти электрон реестрга киритилганлигини уч иш куни ичида ўрганиб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик тартибнинг 2 ва 7-бандлари талабларига мувофиқ бўлганда уларни Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига юборади.


12. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида компенсацияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.

Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графигини, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ компенсация тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборилади.


13. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.



4-БОБ. ХОДИМНИНГ КАСБГА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАНИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


14. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратидан хусусий корхона ёки ташкилот ходимини касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисми компенсация қилиниши ҳақида жавоб хати юборилганда Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш ҳақида буйруқ чиқариб, мониторингни амалга оширувчи ҳудудий бошқарма ёки Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими ходимини (кейинги ўринларда - масъул ходим) тайинлайди ва ушбу буйруқ нусхасини ариза берувчига юборади.

Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги ва иш берувчи ўртасида уч иш кунида ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланади.

Шартномада ходимни касбга қайта тайёрлашнинг Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан компенсация қилинадиган миқдори ва компенсация қилиш муддати кўрсатилиши лозим.


15. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан тайинланган масъул ходим томонидан ходимнинг касбга қайта тайёрлаш курсларида иштирок этаётганини ўрганиш орқали амалга оширилади.

Бундай ўрганиш касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилотига бориб амалга оширилиши мумкин.


16. Касбга қайта тайёрлаш курси якунлангач, ўрганиш натижалари бўйича масъул ходим томонидан хулоса тайёрланади.



5-БОБ. ХОДИМНИ КАСБГА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ХАРАЖАТИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ


17. Ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


18. Касбга қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган ходимларга таълим ташкилоти томонидан малака сертификата берилади.


19. Касбга қайта тайёрлаш якуни бўйича ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга марҳамат" мономарказларида ташкил этиладиган Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилади.


20. Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан берилган ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва масъул ходим томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулосага мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига шартномада белгиланган тўловни амалга ошириш ҳақида талабнома хат юборади.

Талабнома хатга шартнома, ходимнинг малака сертификата, ходимнинг малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат, мониторинг натижалари бўйича ижобий хулоса ва касбга қайта тайёрлаш харажатининг иш берувчи томонидан тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхалари илова қилиниши лозим.


21. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилганда Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати уч иш кунида ҳудудий бошқарманинг ҳисобрақамига, ҳудудий бошқарма уч иш кунида ариза берувчининг ҳисобрақамига ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш учун маблағларни ўтказиб беради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


23. Ушбу Вақтинчалик тартиб талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик тартибга

ИЛОВА



Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган "Ёшлар

дафтари"га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлашга

сарфланадиган харажатларини компенсация қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи (Иш берувчи)


Ходимларни электрон реестрга киритилган таълим ташкилотларида касбга қайта тайёрлов. курсларида ўқитиш учун Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда уларни Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига юборади.


Мурожаат тушгандан сўнг уч иш кунида









3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппрати


Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб компенсацияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантиради.

Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графигини, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ компенсация тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборади.


Ҳужжатлар тушгандан сўнг беш иш кунида









4-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратидан ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисми компенсация қилиниши ҳақида жавоб хати юборилган ҳолларда ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш ҳақида буйруқ чиқариб, мониторингни амалга оширувчи ҳудудий бошқарма ёки Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими ходимини тайинлайди.


Жавоб хати келгандан сўнг уч иш кунида









5-босқич

Иш берувчи


Ходимининг таълим ташкилотида касбга қайта тайёрланишини таъминлайди.


Белгиланган муддатда









6-босқич

"Ишга марҳамат" мономарказидаги Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази


Касбга қайта тайёрлаш якуни бўйича ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлайди.


Белгиланган муддатда









7-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Аризачи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда ходимни касбга қайта тайёрлаш харажати бир қисмини компенсация қилиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига талабнома хат юборади.


Тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уч иш кунида

Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати


Тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварагига ўтказиб беради.


Маблағлар тушгандан сўнг уч иш кунида

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Тушган маблағларни ариза берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.



              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь








































Время: 0.0372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск