ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2021 й. 630-сон "Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2021 й.

N 630




ҲУДУДЛАРДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда аҳолига жамоат транспортида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2017-2021 йиллар давомида 2 095 та янги автобус харид қилинганлиги, шунингдек, 430 та автобус йўналишлари очилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги билан биргаликда вилоятлар, шаҳар ва туман марказларидаги автобус бекатларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда - мақсадли параметрлар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мақсадли параметрларга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


3. Мақсадли параметрларнинг белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари шахсий жавобгар этиб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳар чорак якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда мақсадли параметрларнинг амалга оширилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда - ташувчилар) томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади, Тошкент шаҳри бундан мустасно;

норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар 2021 йилда - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб - зарур маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қопланади;

ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича субсидия ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссия) қарорлари асосида амалга оширилади.


5. Ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки, ҳудудий комиссия ҳар ойнинг 5 санасига қадар норентабель автобус йўналишлари бўйича ҳудудий транспорт бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташувчиларга улар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда кўрилган зарарни субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш, агар кўрилган зарар миқдори 30 фоиздан ошган тақдирда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

аҳоли сони, зичлиги, бозорлар ва ижтимоий соҳа объектлари жойлашиши ҳамда йўловчи ташиш тарифидан келиб чиққан ҳолда шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишлари реестрини шакллантириб борсин;

ҳудудий транспорт бўлинмалари томонидан ҳар ойнинг 25 санасига қадар норентабель автобус йўналишлари бўйича кўрилган зарар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий комиссияларга киритиб борилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги "Ўзавтосаноат" АЖ билан биргаликда:

уч ой муддатда 2022-2024 йилларда ташувчиларнинг ҳаракат таркибини автобус ва микроавтобуслар харид қилиш орқали янгилаш параметрларини (кейинги ўринларда - Янгилаш параметрлари) ишлаб чиқсин;

Янгилаш параметрлари доирасида харид қилинадиган автобус ва микроавтобуслар турлари (моделлари) ва сони бўйича тасдиқланган режа-жадвал асосида ташувчиларга етказиб берилишини таъминласин.


9. Тижорат банкларига ҳудудлардаги ташувчиларга автобус ва микроавтобуслар харидини молиялаштириш учун мақбул шартларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 1,5 бараваридан ошмаган фоизда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Транспорт вазирлигининг талабномасига мувофиқ 2021 йилда - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан мазкур қарорнинг 10-бандида назарда тутилган мақсадлар учун маблағларии Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилганлигини инобатга олиб, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиш ёки ушбу солиқнинг ўрнини қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика бўйича барча автобус бекатларини хатловдан ўтказган ҳолда янги қуриладиган бекатлар дислокациясини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик объектларини очиш учун тадбиркорлик субъектларига автобус бекатларини "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратиш тартиби ва автобус бекатларига қўйиладиган талабларни тасдиқласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

630-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан,

туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган

янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар


Жами


шу жумладан, йиллар бўйича


2021 йил


2022 йил


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


14

6

8

шаҳар


2

2

0

шаҳар атрофи


10

2

8

шаҳарлараро (вилоят ичида)


2

2

0

2.

Андижон вилояти


66

10

56

шаҳар


12

4

8

шаҳар атрофи


48

5

43

шаҳарлараро (вилоят ичида)


6

1

5

3.

Бухоро вилояти


16

6

10

шаҳар


4

2

2

шаҳар атрофи


7

3

4

шаҳарлараро (вилоят ичида)


5

1

4

4.

Жиззах вилояти


26

8

18

шаҳар


4

1

3

шаҳар атрофи


15

6

9

шаҳарлараро (вилоят ичида)


7

1

6

5.

Қашқадарё вилояти


20

10

10

шаҳар


7

4

3

шаҳар атрофи


10

5

5

шаҳарлараро (вилоят ичида)


3

1

2

6.

Навоий вилояти


21

11

10

шаҳар


5

2

3

шаҳар атрофи


11

6

5

шаҳарлараро (вилоят ичида)


5

3

2

7.

Наманган вилояти


20

10

10

шаҳар


5

3

2

шаҳар атрофи


10

5

5

шаҳарлараро (вилоят ичида)


5

2

3

8.

Самарқанд вилояти


30

10

20

шаҳар


3

1

2

шаҳар атрофи


24

8

16

шаҳарлараро (вилоят ичида)


3

1

2

9.

Сирдарё вилояти


16

6

10

шаҳар


3

1

2

шаҳар атрофи


7

3

4

шаҳарлараро (вилоят ичида)


6

2

4

10.

Сурхондарё вилояти


17

6

11

шаҳар


3

1

2

шаҳар атрофи


11

3

8

шаҳарлараро (вилоят ичида)


3

2

1

11.

Тошкент вилояти


20

11

9

шаҳар


5

3

2

шаҳар атрофи


7

3

4

шаҳарлараро (вилоят ичида)


8

5

3

12.

Фарғона вилояти


18

8

10

шаҳар


4

2

2

шаҳар атрофи


12

4

8

шаҳарлараро (вилоят ичида)


2

2

0

13.

Хоразм вилояти


26

8

18

шаҳар


3

2

1

шаҳар атрофи


21

4

17

шаҳарлараро (вилоят ичида)


2

2

0

Жами:


310

110

200

шаҳар


60

28

32

шаҳар атрофи


193

57

136

шаҳарлараро (вилоят ичида)


57

25

32

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

630-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят

ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус

йўналишларидан кўриладиган зарарларини

қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вазир, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - бош бошқарма бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи


4. Лавозими бўйича

-

тегишли ҳудудий бош молия бошқармаси бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

тегишли ҳудудий молиявий назорат - тафтиш бошқармаси бошлиғи


6. Лавозими бўйича

-

тегишли ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси ходими - комиссия котиби


           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь












































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск