ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2021 й. 629-сон "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2021 й.

N 629




ХАЛҚАРО ЗАРДЎЗЛИК ВА ЗАРГАРЛИК

ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарорига мувофиқ:

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали (кейинги ўринларда - фестиваль) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий, шунингдек, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши;

2022 йилда Фестиваль 21-25 май кунлари ва унинг доирасида "Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилиши;

Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда "Uzbek Jewellery Fair" заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фестивални 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказиш тартиби;

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасини Фестивалнинг асосий ташкилотчилари этиб белгилаш;

Фестивалда ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият юритаётган "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари аъзолари, заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакилларининг иштирок этиши тартиби;

Фестивалга ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегацияни таклиф этиш;

Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича маҳсулотлар кўрик-танловини ўтказиш, иштирокчилар маҳоратини баҳолаш учун етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъатни тузиш тартиби;

кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 12 та номинация бўйича халқаро ҳайъат томонидан баҳолаш, кўрик-танлов ғолибларини ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби.


3. Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита мазкур қарор билан тасдиқланган "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

629-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик

ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

T/p

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Ижро учун масьуллар


Вазирлик,

идора ва хўжалик

бирлашмаларидан


Вазирлар

Маҳкамасидан


I. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

1.

2022 йил 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.


1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбалариии аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.


2022 йил

январь,

февраль,

март,

апрель


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

2. Фестиваль доирасида:

- иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

- иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

- иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

- тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритувчи;

- маданий дам олишни ташкил этувчи;

- таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш;

- уларга йўриқнома бериш ва зарур малакаларга ўқитиш.


2022 йил

февраль-март


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш.

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино ва иншоотларни) белгилаш тўғрисида Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда зардўзлик ва заргарлик йўналишларига алоҳида-алоҳида жой ажратиш ҳамда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда чет эллик зардўз ва заргарлар учун (чет эл давлатлари учун камида 6 тадан 10 тагача) алоҳида павильонлар ташкил этиш, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқиш саҳнасини ажратишни назарда тутиш.


2022 йил

январь-февраль

Бухоро вилояти ҳокимлиги

С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти



2. Ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда фестиваль доирасида Бухоро шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.


3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.


2022 йил

апрель-май


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

А. Раматов, Ш. Абидов



4. Фестивалда хорижий давлатлардан заргарлик йўналиши бўйича иштирок этиш мақсадида келадиган иштирокчилар учун божхона постларида қулайликлар яратиш (қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалаган заргарлик буюмларининг фестивал доирасида кўргазма учун олиб кирилишини инобатга олиш).

Бунда фестиваль иштирокчиларига, истисно тариқасида, кўргазма-савдода намойиш этиладиган асбоб-ускуналар, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек, намойиш доирасида ишлатиладиган стендлар, қурилиш-монтаж, тасвирий-дизайнерлик қурилмалари ва реклама материалларининг (каталоглар, прейскурантлар, плакат, планшет, буклет, брошюра ва ҳ.к.) божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, божхона тўловлари ундирилмасдан, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларни ва сертификатларни расмийлаштирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилиши ва қайтариб олиб чиқиб кетилишига рухсат берилади.


Фестиваль доирасида

Давлат божхона қўмитаси

С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти




5. Фестивал доирасида хорижий меҳмонлар учун банк хизматларидан фойдаланиши учун қуллай шарт-шароитлар яратиш (кўчма валюта шохобчалари, банкомат жиҳозлари)


2022 йил

апрель


Марказий банк


Ж. Қўчқоров, Д. Холмуродов

3.

Фестиваль ипггирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш.

1. Бухоро шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

январь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги,

А. Абдуҳакимов, О. Қудратов

2. Меҳмонхоналарнинг меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, қўшимча равишда 8-10 ўринли оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни ташкил этиш чораларини кўриш.


2022 йил

май ойига

қадар

Туризм ва спорт вазирлиги, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари


4.

Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

февраль


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, "Ҳунарманд", "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш.


2022 йил

март

5.

Фестиваль логотипини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш.


1. Халқаро зардўзлик ва заргарлик . фестивали логотипи лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича низомни тасдиқлаш.


2. Низом талаблари асосида логотипни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш.


3. Танлов асосида сараланган логотип қабул қилинишини таъминлаш.


4. Танлов логотипини Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва қабул қилиш.


2022 йил

январь


"Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


6.

Фестиваль эсдалик буюмларини тайёрлаш.


Фестивални тарғиб қилувчи эсдалик буюмлари, босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар)ни тайёрлаш.


2022 йил

февраль-март


"Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


7.

Умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.


1. Фестивал давомида Бухоро шаҳрида мавжуд умумий овқатланиш ташкилотларининг меҳмонларни қабул қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

январь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


2. Заруратга кўра янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

май ойига

қадар


3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш.


Фестиваль

кунлари


8.

Йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш.

1. Бухоро шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.


2. Заруратга кўра Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бухоро шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни сафарбар қилиш.


2022 йил

январь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


А.Раматов, Ш. Абидов


3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишда (шу жумладан, кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш.


2022 йил

май ойига

қадар

9.

Маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.


1. Чет эл давлатларидан ташриф буюрувчи фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ҳамда кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.


2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисида маълумотномаларни ўрнатиш.


2022 йил

апрель-май


"Uzbekistan Airports" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти, А. Раматов, Ш. Абидов


3. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов


10.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил эгаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.


Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан кўргазма учун олиб келинадиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари учун Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан махсус қўриқлаш хонасини ташкил этиш.


Фестиваль

доирасида


Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


С. Умурзаков, X. Бердибаев, М. Вахабов


II. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

11.

Фестиваль сайтини яратиш.

1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль учун алоҳида сайт яратиш.


2022 йил

январь


"Ҳунарманд" уюшмаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти, Ш. Ражаббаев


2. Сайтда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш.

Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда Ташкилий қўмитага ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.


2021 йил

майга

қадар

12.

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш.

1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВда мунтазам ёритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш.


2022 йил

февраль


Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий Ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролиги тайёрлаш, марказий ва ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.


2022 йил

апрель-май


3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВ орқали сайёҳларни ва ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.


4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.


2022 йил

февраль-май


13.

Миллий ҳунармандчилик намуналари кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.


1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.


2022 йил

апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан (14 та) камида 20 нафардан ҳунармандлар иштирокини таъминлаш.


Фестиваль

доирасида


3. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ер ости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).


2022 йил

март-май


14.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонларни ҳудуднинг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.


2022 йил

март

Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


С. Умурзаков, О. Қудратов

2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ва тайёрлаш.


2022 йил

апрель-май

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

А. Раматов, Ш. Абидов

3. Халқимизнинг тарихий ва маданий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.

Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда жалб этиш.


2022 йил

март

Маданият вазирлиги

С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


4. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.


2022 йил

март

Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания


15.

"WI-FI" ҳудуддарини ташкил этиш.


Фестивал ўтказиладиган ҳудудда белгиланган тартибда Wi-Fi хизматини ташкил этиш.


Фестиваль

доирасида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


О. Умаров, Ш. Ражаббаев

III. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

16.

Фестивалда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан юқори малакали мутахассислар, тегишли ҳунармандчилик соҳаси намояндаларини таклиф этиш.

1. Таклиф этиладиган давлатлар ҳамда идоралар рўйхатини тузиш.


2. Рўйхатни Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва келишиш.


3. Дипломатик ваколатхоналар орқали таклифларни етказиш.


2022 йил

январь


"Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


4. Ташриф буюрувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни муносиб кутиб олиш.


Февтиваль

доирасида

IV. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

17.

Фестивални молиялаштириш.


1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

январь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти


2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.


2022 йил

январь


3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.


Фестивалга

тайёргарлик

кўриш давомида


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь
















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск