Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил июль ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 19.01.2024 й. ЎРК-900-сон Конунига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикасининг 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.06.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 31.07.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.10.2021 й.

N ЎРҚ-721



"ЛИЦЕНЗИЯЛАШ, РУХСАТ БЕРИШ

ВА ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431-модда; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг:

олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидаги "ҳамда тегишли паспортга эга бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хатбошисидаги "рухсатномага" деган сўз "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модда иккинчи қисмининг ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака ошириш курсларини ташкил этади;

қабул қилиб олишда ва спорт мусобақалари ўтказилишидан олдин жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншоотларининг белгиланган стандартларга мувофиқлигини текширади";


3) 32-модданинг учинчи қисмидаги "рухсатномага" деган сўз "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 9, 591-модда; N 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 18-моддасининг еттинчи хатбошисидаги "лицензия" деган сўз "рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12; 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда; N 11, 791-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 14-моддасининг биринчи қисмидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Ветеринария тўғрисида"ги 935-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-397-сонли Қонуни таҳририда) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 453-модда; 2017йил, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 7-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси "лицензиялашни амалга оширади" деган сўзлардан кейин "ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 11-модданинг "к" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) давлат ва идоравий ветеринария хизматлари ветеринария мутахассисларининг фаолиятини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштириб боради, шунингдек белгиланган талаблар ва шартларга хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни белгиланган тартибда амалга оширади";


3) 17-модданинг иккинчи қисми "амалга ошириш учун" деган сўзлардан кейин "(бундан ветеринария даволаш-профилактика фаолияти мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар,N 3, 217-модда, 4-сонга илова) 190-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"190-модда. Фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат

этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома

юбормасдан шуғулланиш


Хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият (ҳаракатлар) билан хабарнома юбормасдан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёхуд бир юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорда жарима ёки икки юз соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёхуд икки юз ўттиз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки ўн ойгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўқсон баравари миқдорида жарима ёки икки юз эллик соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик беш баравари миқдорида жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда фаолиятбилан лицензиясиз, шунингдек фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 70-2-модданинг номи ва биринчи қисмидаги "лицензиясиз" деган сўз "рухсатномасиз" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 165-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"165-модда. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш


Фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган шахс томонидан ваколатли органга қонунчиликда мазкур фаолият учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият (ҳаракатлар) билан хабарнома юбормасдан шуғулланиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) қуйидаги мазмундаги 245-9-модда билан тўлдирилсин:


"245-9-модда. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар


Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда, N 12/2, 362-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, 2020 йил N 1, 2-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 21-модданинг иккинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи, ўн биринчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн олтинчи қисмларидаги, 23-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 27-моддадаги, 28-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 29 ва 30-моддалардаги, 31-модданинг биринчи қисмидаги, 32-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, еттинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, 34-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 43-модданинг иккинчи қисмидаги тегишли сон ва келишикдаги "лицензия" деган сўз тегишли сон ва келишикдаги "рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 26-модданинг:

номи ва биринчи қисмидаги "лицензия" деган сўз "рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи қисмлари тегишинча иккинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмидаги "Лицензия" деган сўз "Рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "лицензиялар" деган сўз "рухсатномалар" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рухсатнома:

рухсатнома эгаси ҳақидаги маълумотларни";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзи қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатнома олиш учун фойдали қазилмаларнинг аниқланган кон бўйича захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатномани очиқ ким ошди савдоларида олишга бўлган устун ҳуқуқ сақланиб қолади";

олтинчи қисмидаги "лицензия" деган сўз "рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 11-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги "ва ломбардлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 12-модда биринчи қисмининг:

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялайди, шунингдек кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради;

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаганлик ва тугатганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилади, хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширувчи хабардор қилувчилар устидан назоратни амалга оширади, фаолиятни (ҳаракатларни) тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

ўн биринчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн учинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг, шунингдек ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади";


3) 20-модданинг:

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микрокредит ташкилотларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияни бериш, қайта расмийлаштириш ва чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

ўн учинчи - йигирма еттинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 60-модданинг:

биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини";

бешинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк Банклар ва кредит бюроларининг давлат реестрини, банкларга, микрокредит ташкилотларига, тўлов ташкилотларига, тўлов тизимлари операторларига, валюта биржаларига, кредит бюроларига берилган лицензияларнинг реестрларини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини, шунингдек рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритади";


5) 61-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари ва банклар гуруҳларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратга доир талабларни";

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6) 65-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк қуйидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни бажариш ва (ёки) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради:

биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар ёки шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:

1) беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;

2) йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;

3) эллик фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улуш бевосита ёхуд билвосита сотиб олинаётганда;

ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган миқдорлардаги банк акциялари олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда;

банк томонидан бошқа банкнинг акциялари сотиб олинаётганда;

банклар томонидан ўз акциялари сотиб олинаётганда;

банклар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очилаётганда, филиаллар ташкил этилаётганда, банкларнинг капиталида иштирок этилаётганда, шу жумладан чет эл банклари ташкил этилаётганда;

банклар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) миллий валюта Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилаётганда;

банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари аутсорсингга топширилаётганда;

банк қайта ташкил этилаётганда;

банк ихтиёрий равишда тугатилаётганда;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритилаётганда";


7) қуйидаги мазмундаги 65-1-модда билан тўлдирилсин:


"65-1-модда. Хабардор қилиш тартибида амалга

ошириладиган фаолият (ҳаракатлар)


Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаб этилади:

ломбард фаолиятини бошлаш ёки тугатиш;

нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш;

банк филиали ёки банк хизматлари офисини очиш ёки тугатиш;

тўлов ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш);

электрон пуллар эмитентининг электрон пулларни чиқариш бўйича фаолиятни бошлаш ёки тугатиш;

микрокредит ташкилотининг филиалини, микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини ташкил этиш ёки тугатиш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турлари билан Марказий банкни хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади";


8) 67-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ банкларга, банкларнинг бевосита ҳамда билвосита акциядорларига, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларига, кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларига, шунингдек банкларнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли.

Микрокредит ташкилоти, ломбард ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти қонунчилик талабларини, шу жумладан белгиланган пруденциал нормативларни бузган ёки хабардор қилиш тартибида фаолият (ҳаракатлар) юритиш учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида Марказий банкка ёлғон ёки нотўғри ахборот берган тақдирда Марказий банк:

уларнинг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга;

айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклашга;

микрокредит ташкилотининг лицензияси амал қилишини тугатишга;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан чиқаришга;

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) тўхтатиб туришга ёки тугатишга ҳақлидир.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда Марказий банк уларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.

Кредит ташкилотларига, тўлов ташкилотларига, тўлов тизимлари операторларига, валюта биржаларига ва кредит бюроларига чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.

Марказий банк айни бир қоидабузарлик бўйича бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет бир нечта чоралар ва (ёки) санкциялар қўллашга ҳақлидир";


9) 68-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк назорат вазифаларини амалга ошириш бўйича, шу жумладан конфиденциал ахборотни алмашиш юзасидан миллий ва чет эл органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар тузишга ҳақли".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда; N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 53-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз)" деган сўзлар "фаолият лицензиясиз, фаолият (ҳаракатлар) рухсатномасиз ёхуд ваколатли органни хабардор қилмасдан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 289-модданинг биринчи қисмидаги "лицензияси бўлган ломбардлар" деган сўзлар "фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 788-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Банкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги

филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари


Банклар Ўзбекистон Республикасида филиаллар, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмалар очиши мумкин.

Банк филиали банкнинг юридик шахс бўлмаган, банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи ва банк томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи алоҳида бўлинмасидир.

Банклар ўз филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкка белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт.

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

филиал ёки банк хизматлари офисини очиш тўғрисида банкнинг ваколатли органининг қарори;

филиал раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар (филиал очилган тақдирда);

филиал ёки банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилиши лозим:

банкнинг барқарор молиявий ҳолати;

филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг малакаси Марказий банк томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги (филиал очилган тақдирда);

филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситаларива дастурий таъминоти билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлиги.

Банк филиали, унинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга ошириладиган фаолият қонунга хилофдир.

Банк томонидан филиални тугатганлик тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк мижозларни филиал тугатилишидан ўн беш кун олдин хабардор қилиши ва уларнинг олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши ёки бу мажбуриятларни мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказиши шарт.

Банк филиални тугатганлик тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки иш куни ичида Марказий банкни бу ҳақда хабардор қилиши ва мижозлар олдидаги мажбуриятларни бажаришни таъминлашга доир режани тақдим этиши керак.

Банк ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ очилади";


2) 55-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга оширилганлиги ёки тугатилганлиги";

тўққизинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 75-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади";

олтинчи қисмидаги "банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатни ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган ЎРҚ-399-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 1, 1-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2020 йил, N 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "фармацевтика фаолиятининг йўналишини - дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш" деган сўзлар "офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш (оптика)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3) 16-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фармацевтика фаолияти белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди:

тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;

доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникадан тиббий мақсадларда фойдаланиш белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор этган ҳолда амалга оширилади";


4) 19-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган дори воситалари ишлаб чиқарувчилар ҳамда дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳамда сақлаш қоидалари бўйича амалга оширилади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга ёки фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширувчи ташкилотларга, тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларга ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга";


5) 20-модданинг биринчи қисми "тиббий буюмларни" деган сўзлардан кейин "(офтальмология тиббий буюмларидан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 21-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дорихона мудири олий тиббий ёки олий фармацевтика маълумотига эга бўлиши керак";


7) қуйидаги мазмундаги 21-1-модда билан тўлдирилсин:


"21-1-модда. Офтальмология тиббий буюмларининг

чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият


Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият ваколатли органни мазкур фаолиятни бошлаганлик тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклидаги оптикани (офтальмология тиббий буюмларини реализация қилиш пункти) ташкил этиш орқали амалга оширилиши мумкин. Оптиканинг филиаллари ва даволаш-профилактика муассасаларининг оптикаси ҳам оптика тоифаси жумласига киради.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни амалга ошириши учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

Оптиканинг ва оптика филиалларининг мудирлари олий ёки ўрта махсус фармацевтика маълумотига эга бўлиши керак.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият офтальмология тиббий буюмларини тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 45-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "(ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси бундан мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 17-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг рухсатномасини олиши шарт" деган сўзлар "ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигини хабардор қилган ҳолда амалга оширади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги 811-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2009 йил, N 4, 135-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модда чиқариб ташлансин;


2) 4-1-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсдир";

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиш";


3) 4-2-модда:

биринчи қисмидаги "лицензияловчи" деган сўз "ваколатли" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) қуйидаги мазмундаги 4-4 ва 4-5-моддалар билан тўлдирилсин:


"4-4-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг

профессионал жамоат бирлашмалари


Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидир.

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари:

баҳоловчиларнинг малака имтиҳони учун тест саволларини ишлаб чиқишда ва малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этади;

Баҳоловчиларнинг профессионал хулқ-атвори кодексини тасдиқлайди ҳамда унга риоя этилишини тизимли равишда мониторинг қилишни таъминлайди;

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

баҳолаш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ташкилотларни белгиланган тартибда аъзоликка қабул қилади;

ўз аъзоларининг реестрини юритади ва униўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ўз аъзолари томонидан мазкур Қонун талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун баҳоловчи ташкилотларни аъзоликдан чиқаради ҳамда қоидабузарликка йўл қўйган баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тугатиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритади;

ўз аъзоларининг ахборот-услубий таъминотини ташкил этади;

баҳолаш фаолияти бўйича халқаро ташкилотларнинг ва ваколатли орган комиссияларининг ишида иштирок этади;

баҳоловчилар малакасини ошириш тизими мониторингини таъминлайди ҳамда йил якунлари бўйича 20 январга қадар ваколатли органга баҳоловчиларга таълим хизматларини кўрсатувчи ўқув марказларида малака ошириш курсларидан ўтилганлиги ҳақида ахборот тақдим этади.

Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар уларнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмалари киришва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда бадалларнинг ва тўлов тарифларининг миқдорлари улар аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг раҳбарлари ва ходимлари баҳоловчи ташкилотнинг таъсисчиси бўлишга, баҳоловчи ташкилотда ишлашга, баҳоловчи ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузишга, шунингдек раҳбарларга, баҳоловчиларга ёки баҳоловчи ташкилотларнинг бошқа ходимларига нисбатан аффилланган шахс бўлишга ҳақли эмас.


4-5-модда. Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат

бирлашмаларининг бошқарув органлари


Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва бу йиғилиш беш йилда камида бир марта чақирилади.

Ижро этувчи орган баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади";


5) 13-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шартномага баҳоловчи малака сертификатининг, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт";


6) 15-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳолаш фаолиятига қўйиладиган қонунчилик талабларига риоя этиш";

учинчи хатбошисидаги "баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши";


7) 17-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "ва унга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 21-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари аъзоси бўлган баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида ихтиёрий равишда уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа бирлашмаларга қонунчиликда белгиланган тартибда бирлашиши мумкин".


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-348-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 94-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 10-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларига розилик беради".


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 9, 414-модда; 2011 йил, N 12/2, 366-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 9-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишга, қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатишга доир фаолият учун лицензия талаб этилмайди";

учинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 13-модда чиқариб ташлансин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги 312-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 12-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 9-модда:

номидаги "лицензия" деган сўз "рухсатнома" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Битимда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома инвесторга битим имзоланган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда берилади. Мазкур рухсатнома битим амал қиладиган муддатга берилади ва у битим шартларига мувофиқ қайта расмийлаштирилади ёхуд унинг амал қилиши тугатилади.

Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, рухсатнома бундай бирлашма иштирокчиларидан бирига берилиб, унда мазкур иштирокчи шу бирлашма номидан иш юритаётганлиги, шунингдек бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари кўрсатилади";


2) 23-модданинг иккинчи қисмидаги "лицензияни" деган сўз "рухсатномани" деган сўз билан алмаштирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 5, 261-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 16-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш улар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгунига қадар амалга оширилади".


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда биринчи қисмининг ўттиз тўртинчи хатбошиси "лицензияланадиган" деган сўздан кейин "ёки ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 21-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3) 24-модданинг биринчи қисмидаги "қонунчиликда" деган сўзлар "ушбу Қонуннинг 28, 29 ва 31-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 28-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Инвестиция маслаҳатчиси ўз фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабарнома юбориши керак";


5) 29-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция фонди фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди ва инвестиция фондининг фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солинади";


6) 45-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси "кўчирма нусхасини" деган сўзлардан кейин "ёки ваколатли давлат органини хабардор қилганлиги тўғрисидаги маълумотларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 48-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномалари реестри, уларнинг фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги";


8) 55-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномаларини қабул қилади, уларнинг реестрини юритади";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) 58-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси "барча ҳоллар ҳақида" деган сўзлардан кейин "инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномалари реестри ҳақида, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Музейлар тўғрисида"ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 483-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "ўтказиш учун махсус рухсатнома беради" деган сўзлар "ўтказганлик ҳақидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-модданинг биринчи қисмидаги "вазирлигининг махсус рухсатномасига биноан" деган сўзлар "вазирлиги хабардор қилингандан кейин" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 340-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги сертификатлаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликда назарда тутилган фаолият (ҳаракатлар) турларини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади";


2) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни

(ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида

амалга ошириш


Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш тартиби қонунчиликда белгиланади".


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-269-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 469-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2019 йил, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) 4-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган тижорат ташкилотидир";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 5-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Риэлтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.

Риэлтор кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғида воситачилик хизматлари кўрсатиши мумкин";


4) қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"5-1-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги

профессионал жамоат бирлашмалари


Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари камида элликта риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган, риэлторларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари:

риэлторнинг малака имтиҳони учун тест саволларини ишлаб чиқишда ва малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этади;

Риэлторларнинг профессионал хулқ-атвори кодексини тасдиқлайди ҳамда унга риоя этилишининг тизимли равишда мониторинг қилинишини таъминлайди;

риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларни белгиланган тартибда аъзоликка қабул қилади;

ўз аъзоларининг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ўз аъзолари томонидан ушбу Қонун талабларига, риэлторлик хизматларининг миллий стандартларига, Риэлторларнинг профессионал хулқ-атвори кодексига, риэлторлик фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишилиши устидан назоратни амалга оширади;

назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун риэлторлик ташкилотларини ва риэлторларни аъзоликдан чиқаради, ваколатли органга қоидабузарликка йўл қўйган риэлторлар малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида тақдимнома киритади;

ўз аъзоларининг ахборот-услубий таъминотини ташкил этади;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг ҳамда ваколатли давлат органи комиссияларининг ишида иштирок этади;

риэлторлар малакасини ошириш тизими мониторингини таъминлайди ҳамда риэлторларга таълим берувчи ўқув марказларида риэлторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ахборотни йил якунлари бўйича 20 январга қадар ваколатли органга тақдим этади.

Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар уларнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда бадалларнинг ва тўлов тарифларининг миқдорлари улар аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмасининг раҳбарлари ва ходимлари риэлторлик ташкилотининг таъсисчилари бўлишга, риэлторлик ташкилотида ишлашга ёки риэлтор сифатида иш юритишга, риэлторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузишга, шунингдек раҳбарларга, риэлторларга ёки риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимларига нисбатан аффилланган шахс бўлишга ҳақли эмас.


5-2-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал

жамоат бирлашмаларининг бошқарув органлари


Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва ушбу йиғилиш камида беш йилда бир марта чақирилади.

Ижро этувчи орган риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади";


5) 6-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи:

риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда малака имтиҳонини ўтказади;

малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилишни амалга оширади;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқади;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлар учун малака оширишнинг ягона дастурини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини назорат қилади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган риэлторлик ташкилотлари ходимларининг рўйхатини шакллантиради;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг реестрини юритади";


6) 15-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "лицензияни ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши";


7) 16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "лицензия, шунингдек" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 20-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"риэлторнинг малака сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар";


9) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг аъзоси бўлган риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида бошқа риэлторларнинг бирлашмаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиш ҳуқуқига эга".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 12-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунчиликда белгиланган тартибда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади, шунингдек лицензияни бекор қилади ёки қайта расмийлаштиради".

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августда қабул қилинган "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида"ги ЎРҚ-392-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 313-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 13-модданинг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча иккинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги ЎРҚ-501-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 677-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 8, 489-модда, N 10, 595-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 7, 661-модда) 20-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензияни беради, қайта расмийлаштиради, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди, лицензияни бекор қилади ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади".


28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган "Туризм тўғрисида"ги ЎРҚ-549-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 387-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 21-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисмидаги "Туроператор хизмати" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Туроператор хизматларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Туроператор хизматларини сертификатлаштириш ихтиёрий асосда амалга оширилади".


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 40-моддаси иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензиялар ва рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, лицензиялар ва рухсатномаларни бекор қилиш ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда уларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга".


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрда қабул қилинган "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги ЎРҚ-576-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 10, 675-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 28-моддасининг иккинчи қисмидаги "баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган" деган сўзлар "баҳолаш фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги ЎРҚ-578-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 17-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "Тўлов хизматлари" деган сўзлар "Тўлов тизимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 18-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"почта алоқаси хизматлари";

еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 21-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тўлов тизимлари операторларининг ва тўлов ташкилотларининг лицензияларини чақириб олади;

тўлов тизимлари операторларининг ва тўлов ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш ва кузатувни амалга ошириш тартибини белгилайди";

учинчи - ўн саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Тўлов тизими оператори лицензиясини чақириб олиш


Марказий банк қуйидаги ҳолларда тўлов тизими оператори лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

тўлов тизимининг оператори лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

тўлов тизимининг оператори бўлган банкда банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганда;

тўлов тизимининг оператори тугатилганда - тугатилиш пайтидан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек қайта ташкил этилаётган тўлов тизими операторида янгитдан вужудга келган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши санасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган айни бир турини амалга оширишга доир лицензия мавжуд бўлганда қўшиб юборилиши мустасно;

тўлов тизимининг оператори лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятни амалга оширмаганда ёки тўлов тизими операторининг фаолияти олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турилганда;

ушбу Қонунда назарда тутилган талаблар тўлов тизимининг оператори томонидан мунтазам равишда бузилганда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда;

Марказий банкнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зид эканлиги аниқланганда.

Лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда тўлов тизими оператори қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

1) тўлов тизими оператори тугатиладиган тақдирда:

тўлов тизими операторини тугатиш тўғрисида унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор;

тўлов тизими операторининг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи томонидан тасдиқланган, тугатиш жараёнини, тўлов тизими иштирокчилари олдидаги мажбуриятларни бажариш ҳамда кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тартиб-таомиллари ва муддатларини ўз ичига олган тугатиш режаси;

Марказий банкка мурожаат қилиш пайтидаги, кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи;

тугатувчи тўғрисидаги ёки тугатиш комиссиясининг таркиби ҳақидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар;

2) бошқа ҳолларда - тўлов тизими иштирокчилари олдидаги мажбуриятларни бажариш тартиб-таомиллари ва муддатлари.

Тўлов тизими оператори лицензиясини ушбу моддада назарда тутилмаган асослар бўйича чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Марказий банкнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган куни тўлов тизими оператори раҳбариятига имзо қўйдирилиб топширилади. Лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарор тўлов тизимининг оператори томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун мобайнида лицензия Марказий банкка қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.

Марказий банкнинг тўлов тизими оператори лицензиясини чақириб олганлиги тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим. Марказий банкнинг тўлов тизими оператори лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилган ҳисобланади.

Марказий банкнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензияни чақириб олишни асоссиз деб топган тақдирда, Марказий банк лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

Тўлов тизими оператори лицензияси чақириб олинганда тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича операцияларни якунлаш тартиби ҳамда муддатлари Марказий банк томонидан белгиланади";


5) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш


Марказий банк қуйидаги ҳолларда тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

тўлов ташкилоти лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

тўлов ташкилоти тугатилганда - тугатиш пайтидан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этиш пайтидан эътиборан, бундан тўлов ташкилотининг ўзгартирилиши, шунингдек қайта ташкил этилаётган тўлов ташкилотида янгитдан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг лицензияланадиган айни бир турини амалга оширишга доир лицензия мавжуд бўлганда қўшиб юборилиши мустасно;

тўлов ташкилоти фаолиятни лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганда ёки тўлов ташкилотининг фаолияти олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турилганда;

ушбу Қонунда назарда тутилган талаблар тўлов ташкилоти томонидан мунтазам равишда бузилганда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

Марказий банкнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зид эканлиги аниқланганда.

Тўлов ташкилоти лицензиясини ушбу моддада назарда тутилмаган асослар бўйича чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Марказий банкнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган куни тўлов ташкилоти раҳбариятига имзо қўйдирилиб топширилади. Лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарор тўлов ташкилоти томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун мобайнида лицензия Марказий банкка қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.

Марказий банкнинг тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олганлиги тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим. Марказий банкнинг тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилган ҳисобланади.

Тўлов ташкилотига Марказий банкнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори берилганидан сўнг тўлов хизматларини кўрсатиши тақиқланади ва тўлов ташкилоти бир ой мобайнида ўзининг номидан "тўлов ташкилоти" деган сўзларни чиқариб ташлаши керак.

Марказий банкнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг чақириб олинишини асоссиз деб топган тақдирда, Марказий банк лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади";


6) 26-модданинг:

биринчи қисмидаги "амалга оширилиши мумкин" деган сўзлар "амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Марказий банкка маълумот учун қуйидагилар тақдим этилади" деган сўзлар "тўлов ташкилоти қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Марказий банкни хабардор этади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 30-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов тизими оператори ва (ёки) тўлов ташкилоти Марказий банкнинг қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини бажармаган, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган тақдирда, Марказий банк қонунчиликка мувофиқ қуйидаги санкциялардан бирини қўллайди";


8) 42-модданинг учинчи қисмидаги "фаолиятни амалга ошириш бошланганлиги тўғрисида" деган сўзлар "фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 52-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул маблағларини ўтказишда амалга оширилган тўловлар бўйича пул маблағларини қайтариш пул маблағларини ўтказиш юзасидан нотўғри фармойишни бажариш натижасида рухсат этилмаган тўлов факти аниқланган ҳолларда амалга оширилади".


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги ЎРҚ-595-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 889-модда; 2021 йил, N 4, 290-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарномаларни қабул қилади, уларнинг реестрини юритади";


2) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилганидан кейин мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматларини кўрсатишга ҳақли";


3) 21-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш Давлат инспекцияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади".


33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда; N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 17-модданинг учинчи қисми "Автотранспорт йиғимини" деган сўзлардан кейин "ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 65-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"65-боб. Автотранспорт йиғимлари ва алкоголь маҳсулотларини

реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар";


3) қуйидаги мазмундаги 455-1-модда билан тўлдирилсин:


"455-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация

қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар турлари


Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:

алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;

умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим";


4) 456-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади";


5) 460-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"460-модда. Автотранспорт йиғимларини тўлаш тартиби";


6) қуйидаги мазмундаги 460-1-модда билан тўлдирилсин:


"460-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация

қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш тартиби


Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.

Агар алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига ҳамда уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд миқдорига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади";


7) 476-модданинг тўртинчи қисмидаги "лицензия" деган сўз "ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда) иловасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 20-банднинг "б" ва "г" кичик бандлари чиқариб ташлансин;


2) 21-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш, шунингдек фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш


- БҲМнинг 10 баравари

";

3) 23-банд чиқариб ташлансин;


4) 25-банднинг "в" кичик банди чиқариб ташлансин;


5) 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"

26. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш


- БҲМнинг 5 баравари

";

6) 30-банднинг "б" кичик банди чиқариб ташлансин;


7) 31-банднинг:


"а" кичик бандидаги "сақлаш" деган сўз чиқариб ташлансин;


"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


в) дори воситаларини ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, улгуржи реализация қилишга, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш (оптика) мустасно) доир фаолияти


- БҲМнинг 10 баравари

";

8) 32-бандининг:


"б" кичик бандидаги "улардан фойдаланиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


"в" кичик банди чиқариб ташлансин;


9) 33-банднинг:


"б" кичик банди "маҳаллий" деган сўздан кейин "шаҳарлараро ва халқаро" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"в" кичик банди "маҳаллий" деган сўздан кейин "шаҳарлараро ва халқаро" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"г" кичик банди "маҳаллий" деган сўздан кейин "шаҳарлараро ва халқаро" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"д" кичик банди чиқариб ташлансин;


"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


е) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларига хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


- БҲМнинг 30 баравари

";

"ж", "и", "к", "л", "м", "н", "п" ва "р" кичик бандлари чиқариб ташлансин;


"у" кичик бандидаги "ва уларга хизматлар кўрсатиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


"ее" ва "жж" кичик бандлари чиқариб ташлансин;


10) 34, 35 ва 36-бандлар чиқариб ташлансин;


11) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


37. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш


- БҲМнинг 10 баравари




магистраль газ қувурларини, нефть қувурларини ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш


- БҲМнинг 10 баравари

";

12) 38-банддагиҲМнинг 250 баравари" деган сўзлар "БҲМнинг 200 баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 39-банд чиқариб ташлансин;


14) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


44. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусда ташиш





14 ўрингача


- БҲМнинг 1 баравари




14 ўриндан ортиқ


- БҲМнинг 2,5 баравари




йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилда ташиш





4 ўрингача


- БҲМнинг 2 баравари




4 ўриндан ортиқ


- БҲМнинг 3,5 баравари




йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича 12 ўриндан ортиқ автобусда ташиш


- БҲМнинг 28 баравари




йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун


- БҲМнинг 22 баравари




йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун


- БҲМнинг 7 баравари




юкларни халқаро йўналишлар бўйича автомобиль транспортида ташиш, 1 та транспорт воситаси учун


- БҲМнинг 7 баравари

";

15) 46-банд чиқариб ташлансин;


16) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


47. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш (оптика) мустасно)


- БҲМнинг 10 баравари

";

17) 48-банд чиқариб ташлансин;


18) қуйидаги мазмундаги 50-банд билан тўлдирилсин:

"


50. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





а) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолият


- БҲМнинг 200 баравари




б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир фаолият:





ректификатланган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 100 баравари




техник этил спирти ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 25 баравари




истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 250 баравари




ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 250 баравари




узум ва мева ароғи, узум ва мева-резаворлар виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 100 баравари




узум ва мева-резаворлар спирти, вино спирти, узумдан ва мева резаворлардан тайёрланган спирт хом ашёси, узум, вино, коньяк, виски, ром, мева-резаворлар ва кальвадос дистиллятлари, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 50 баравари




узум ва резавор мевадан виноматериаллар ишлаб чиқариш


- БҲМнинг 25 баравари




Изоҳ. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришини амалга ошириш ҳуқуқи учун, ҳар бир гуруҳ турига қараб, давлат божи ҳар йил учун бир марта тўланади.


".

35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 июлда қабул қилинган "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-626-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 7, 446-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг еттинчи хатбошисидаги "геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияга эга бўлган" деган сўзлар "геодезия ва картография фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-модданинг бешинчи хатбошисидаги "лицензия талаблари ва шартларига" деган сўзлар "хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблари ва шартларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 13-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисидаги хабарномани қабул қилади ҳамда хабардор қилувчиларнинг реестрини юритади";


4) 20-модданинг учинчи қисмидаги "геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияга эга" деган сўзлар "геодезия ва картография фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 26-модданинг иккинчи хатбошисидаги "лицензия талаблари ва шартларига" деган сўз "хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблари ва шартларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Геодезия ва картография фаолиятини

амалга ошириш ҳамда назорат қилиш тартиби


Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш учун махсус ваколатли давлат органи бу ҳақда белгиланган тартибда хабардор қилиниши керак. Хабардор қилиш тартиби ҳамда геодезия ва картография билан боғлиқ ишларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Геодезия ва картография фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган геодезия ва картография фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳамда қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинади";


7) 30-модданинг учинчи қисмидаги "лицензияга эга бўлган" деган сўзлар "фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 39-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "лицензия талаблари ва шартларига" деган сўзлар "хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблари ва шартларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 40-модданинг иккинчи хатбошисидаги "лицензия талаблари ва шартларига" деган сўзлар "хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблари ва шартларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги ЎРҚ-637-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 9, 538-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг саккизинчи хатбошиси "таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида" деган сўзлардан кейин "ёки хабардор қилиш тартибида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси "бериш" деган сўздан кейин "ваколатли органни ушбу соҳада фаолият бошлаш тўғрисида хабардор қилиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 24-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси "таълим ташкилотларини" деган сўзлардан кейин "(бундан мактабдан ташқари таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси "лицензиялар беради" деган сўзлардан кейин "фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган шахслардан хабарномалар қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 29-модданинг учинчи қисми "шуғулланишга ҳақли" деган сўзлардан кейин "бундан ушбу Қонуннинг 57-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 31-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади, бундан мактабдан ташқари таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари томонидан битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши мумкин. Бунда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтиши керак";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


6) 34-модданинг бешинчи қисми "лицензияда" деган сўздан кейин "ёки хабарномада" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 38-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таълим ташкилотлари талабгорларни ва (ёки) уларнинг ота-онасини ёки бошқа қонуний вакилларини устав, лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (нодавлат таълим ташкилотлари учун), давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат (бундан мактабдан ташқари нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно), ўқув дастури ҳамда таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириши шарт";


8) 49-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни мустақил белгилашга ҳақли";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


9) 57-модданинг:

биринчи қисмидаги "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги" деган сўзлар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг қуйидаги турлари учун алоҳида берилади:

мактабгача таълим ва тарбия (бундан оилавий мактабгача таълим мустасно);

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;

профессионал таълим;

олий таълим;

олий таълимдан кейинги таълим";


10) қуйидаги мазмундаги 57-1-модда билан тўлдирилсин:


"57-1-модда. Нодавлат таълим фаолиятини хабардор

қилиш тартибида амалга ошириш


Таълимнинг қуйидаги турлари Таълим инспекциясини белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали амалга оширилади:

мактабдан ташқари таълим;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига белгиланган тартибда хабарнома юборилади";


11) 58-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари, шунингдек олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлик жиҳатидан аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтади";

иккинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи - ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


37-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


38-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


39-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 октябрь





















































Время: 0.1628
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск