ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Ўзбекистон Миллий университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 й. 640-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2021 й.

N 640




МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш марказида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, амалий тусдаги лойиҳалар бажарилишини йўлга қўйиш орқали нанотехнологиялар соҳасида инновацияларни яратиш ҳамда илмий тадқиқотларнинг таълим билан интеграциясини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш;

нанотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг шакллантирилган устувор йўналишларида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети факультетлари, лабораториялари ва бошқа бўлинмаларининг илмий ҳамда педагогик ходимларидан вақтинча ижодий жамоалар ташкил қилиш орқали фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ҳамда инновация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда нанотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бажаришда ҳамкорликни ташкил қилиш ҳамда Марказда бажарилаётган илмий тадқиқотларга хорижий олимларини жалб қилиш;

Марказ мутахассисларининг хориждаги етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкасини, халқаро илмий конференциялар ва симпозиумларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш орқали нанотехнологиялар ривожланишини жадаллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграцияси бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, шу жумладан, нанотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотларга ва ишланмаларни яратишга талабаларни жалб этиш ҳамда Марказ лабораторияларининг илмий асбоб-ускуналарида ўқув-тадқиқот, лаборатория ва курс ишларини бажариш, бакалавриат ва магистратура талабаларининг ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётларини ўтказиш, докторантларнинг илмий тадқиқотларни бажаришини таъминлаш.


3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказ директори Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий муассасаларнинг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштирилади;

мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, хўжалик фаолияти ва шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун танловлар асосида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг янгиланган устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг илмий-инновацион фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


7. Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилидаги Физика факультети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультетининг 2 500 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қуриб битказилганидан сўнг, Марказ ушбу бинода текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.


8. Марказга битта енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 27 апрелдаги 311-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 октябрдаги

640-сон қарорига

ИЛОВА



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни

ривожлантириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор



Илмий кенгаш































































Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

1









Бухгалтерия

2





















































Бош юрисконсульт

1


Нанотехнологиялар ва материалшунослик соҳасида ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш бўлими

4












































Кадрлар бўйича мутахассис

1













































Функционал наноматериаллар лабораторияси

2









Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими*





















































Девонхона ва архив

1


Квант фотоникаси лабораторияси

2














































































Мураккаб тузилмалар нанофизикаси лабораторияси

2






























































































Нанотермоэлектриклар лабораторияси

2






































































Ходимларнинг умумий чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлардан ташқари) - 19 нафар.


*) Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони олий таълим муассасаларида белгиланган меъёрларга кўра аниқланади.

Илмий ходимлар бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида жалб қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 октябрь








































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск