ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2021 й. 651-сон "Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати соҳасида пенсионерлар ва фахрийларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2021 й.

N 651



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНЧИЛИК ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ

СОҲАСИДА ПЕНСИОНЕРЛАР ВА ФАХРИЙЛАРГА

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларини бирлаштириш орқали уларнинг бой профессионал ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш, кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, давлат томонидан ижтимоий ҳимояни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш, шунингдек, республика кончилик ва металлургия саноати соҳасида ёш мутахассисларни танлаш ва тарбиялашда пенсионерлар ва меҳнат фахрийларининг ноёб тажрибалари, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) нодавлат нотижорат ташкилотини ҳамда унинг Навоий вилоятидаги, шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги ҳудудий филиалларини (кейинги ўринларда - Кенгашнинг ҳудудий филиаллари) тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари деб ҳисоблансин:

кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг қонуний хуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини, муносиб турмуш даражаси ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;

барча тоифадаги пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, уларнинг кончилик ва металлургия соҳалари корхоналарида давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадларида ёш мутахассисларни юксак маънавият, меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;

Кенгашнинг республика кончилик ва металлургия саноати соҳасидаги акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналари меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётидаги ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрийни қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олишдаги ташкилотчилик роли ва аҳамиятини ошириш;

пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

муносиб дам олишда бўлган пенсионерлар ва фахрийлар орасида кончилик ва металлургия соҳалари ҳаётига даҳлдорлик ҳисини қўллаб-қувватлаш;

республика кончилик ва металлургия саноати акциядорлик жамиятлари ҳамда соҳанинг бошқа корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг барча йўналишлари ва бўғинлари бўйича тегишли маслаҳатлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда пенсионерлар ва фахрийлар иштирокини, шу жумладан моддий рағбатлантириш;

кончилик ва металлургия соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, соҳада бардавом ворисликни таъминловчи самарали устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

пенсионерлар ва фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш;

соҳа пенсионерлари ва фахрийларининг бой касбий тажриба ва кўникмаларидан унумли фойдаланилган ҳолда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва соҳага оид бошқа таълим муассасаларида мунтазам асосда маърузалар ўтказиш.

3. Қуйидагилар Кенгаш маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

"Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ажаратиладиган ҳомийлик хайриялари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

Кенгашнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоиз тушумлари.

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Навоий ҳудудий филиали тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Олмалиқ ҳудудий филиали тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Бекобод ҳудудий филиали тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Кенгашнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, вазифалари ва функциялари, фаолиятининг ташкилий-амалий асослари;

Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари ва молиялаштириш тартиби;

Кенгашни ташкил этиш ва тугатиш тартиби.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ билан биргаликда Кенгашни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.


7. Кенгашнинг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 24/1-уй манзилида жойлашган "Ўзметкомбинат" АЖ ваколатхонаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


8. "Ўзметкомбинат" АЖ Кенгаш марказий аппаратининг идора анжомлари, ташкилий техникалар, мебель ва бошқа зарур алоқа восита турлари билан, шу жумладан кенг полосали Интернет ахборот тармоғига уланишини бепул таъминласин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Кенгашнинг ҳудудий филиаллари учун офис хоналарини ажратиш ва уларни ташкилий техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек, 3 та автотранспорт воситасини ажратиш ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ ўз маблағлари ҳисобидан таъминланади;

Кенгаш қарорлари фақат тавсиявий кучига эга бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖнинг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг илтимосномасига асосан кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларига юқори сифатли тиббий хизматларни, шунингдек, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларида диагностика ва даволаш хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилиши таъминлансин.


11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳар йили Кенгашнинг илтимосномаларига мувофиқ кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг республиканинг тегишли санаторийлари, шу жумладан, "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ санаторийларида маданий дам олишлари ҳамда даволанишлари учун бепул йўлланмалар ажратиш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 октябрдаги

651-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия

саноати фахрийлари кенгаши

ТУЗИЛМАСИ

Кенгаш*

Раис

Бош бухгалтер

1

Раис ёрдамчиси

1

Раис ўринбосари

1

Бош юрисконсульт

1

Умумий масалалар бўйича мутахассис

1

Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Навоий

ҳудудий филиали

Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Олмалиқ

ҳудудий филиали

Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Бекобод

ҳудудий филиали

Изоҳ. Бошқарув ходимлари сони  6 та.

*) Кенгаш таркибига Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши раиси, унинг ўринбосари ва ҳудудий филиаллар бошлиқлари киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 октябрдаги

651-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати

фахрийлари кенгашининг Навоий ҳудудий филиали

ТУЗИЛМАСИ

Филиал бошлиғи




Иш юритувчи

1

Ворисликни таъминлаш ва тажрибани етказиш гуруҳи

2

Маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш гуруҳи

2

Пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш гуруҳи

2

Ёшлар билан ишлаш

ва "устоз-шогирд" тизимини ривожлантириш гуруҳи

2





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 октябрдаги

651-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати

фахрийлари кенгашининг Олмалиқ ҳудудий филиали

ТУЗИЛМАСИ

Филиал бошлиғи




Иш юритувчи

1

Ворисликни таъминлаш ва тажрибани етказиш гуруҳи

2

Маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш гуруҳи

1

Пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш гуруҳи

1

Ёшлар билан ишлаш

ва "устоз-шогирд" тизимини ривожлантириш гуруҳи

1





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 октябрдаги

651-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати

фахрийлари кенгашининг Бекобод ҳудудий филиали

ТУЗИЛМАСИ

Филиал бошлиғи




Иш юритувчи

1

Ворисликни таъминлаш ва тажрибани етказиш гуруҳи

2

Маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш гуруҳи

1

Пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш гуруҳи

1

Ёшлар билан ишлаш

ва "устоз-шогирд" тизимини ривожлантириш гуруҳи

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь




































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск