ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 20.10.2021 й. 651-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 октябрдаги

651-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия

саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди (кейинги ўринларда - Кенгаш).


2. Кенгаш "Навоий кон-металлургия комбинати" AЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" AЖ, "Ўзбекистон металлургия комбинати" AЖ (кейинги ўринларда - акциядорлик жамиятлари) ва бошқа металлургия саноати ташкилотларининг пенсионерлари ва меҳнат фахрийларини (кейинги ўринларда -фахрийлар) бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.


3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Кенгаш юридик шахс бўлиб, ўз мол-мулкига, банк муассасаларида зарур ҳисобварақаларига, муҳрига, ўз логотипига, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтган бошқа рамзларга эга.


5. Кенгаш:

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан ҳудудий филиаллар орқали амалга оширади;

ўз тузилмаси, мақсадлари, фаолиятини ташкил этиш усуллари ва шаклларини аниқлашда мустақил бўлиб, ўз органларини ва ходимлар аппаратини шакллантириши мумкин;

акциядорлик жамиятлари ва республиканинг бошқа металлургия корхоналарининг собиқ ва фаолият кўрсатаётган ходимлари контингентини пенсияга кетгандан сўнг уларнинг умумий ижтимоий, маънавий ва маданий манфаатлари асосида бирлаштиради;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


6. Кенгаш ўз фаолияти доирасида қарорлар қабул қилиш ва амалга оширишда мустақил ҳисобланади ҳамда унга давлат органлари, иш берувчи ташкилотлар ва уларнинг бирлашмалари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Кенгаш ўз аъзолари манфаатларида улар билан тенглик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тамойиллари, шунингдек, жамоа шартномалари асосида муносабатлар ўрнатади.


7. Кенгаш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда ихтиёрийлик, ўзини ўзи бошқариш ва Кенгаш аъзолари томонидан қонунчиликка риоя қилиш тамойиллари асосида ташкил этилади.


8. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


9. Кенгашнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши;

қисқартирилган - Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - Council of Veterans of the Mining and Metallurgical Industry of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган - Council of Veterans of the Mining and Metallurgical Industry;

в) рус тилида:

тўлиқ - Совет ветеранов горной и металлургической промышленности Республики Узбекистан;

қисқартирилган - Совет ветеранов горной и металлургической промышленности.


10. Кенгашнинг Марказий аппаратини жойлашган жойи (почта манзили): 210100, Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 24/1.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг қонуний хуқуқлари ва манфаатларини, муносиб ҳаёти ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;

барча тоифадаги пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, кончилик ва металлургия соҳалари корхоналарида давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш манфаатларида ёш мутахассисларни меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;

акциядорлик жамиятлари ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналари меҳнат жамоаларининг ҳаётида Кенгашнинг ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрий иштирокининг роли ва аҳамиятини ошириш;

пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

муносиб дам олишда бўлган пенсионерлар ва фахрийлар орасида кончилик ва металлургия соҳалари ҳаётига даҳлдорлик ҳиссини сақлаб қолиш;

акциядорлик жамиятлари ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг барча йўналишлари ва бўғинлари бўйича тегишли маслаҳатлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда пенсионерлар ва фахрийлар иштирокини, шу жумладан, моддий рағбатлантириш;

кончилик ва металлургия соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, бардавом ворисликни таъминловчи самарали устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

пенсионерлар ва фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш;

соҳа пенсионерлари ва фахрийларининг бой касбий тажриба ва кўникмаларидан унумли фойдаланган ҳолда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва соҳага оид бошқа таълим муассасаларида мунтазам асосда маърузалар ўтказиш.

12. Асосий вазифаларни бажариш учун Кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат ва жамоат ташкилотларида кончилик ва металлургия саноати фахрийларининг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда уларга ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатади;

ижтимоий суғурта ва соғлиқни сақлаш, фахрийларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш ва бошқа ижтимоий ҳимоя турларини такомиллаштириш бўйича ижтимоий кафолатлар борасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

фахрийларга хайрия ёрдами кўрсатувчи ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан улар ҳаётининг қийин даврларида (касаллик, бахтсиз ҳодисалар, табиий офатлар) молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатади;

миллий байрамлар, муҳим юбилей саналари, кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунини нишонлаш ҳамда соҳадаги бошқа муҳим воқеалар муносабати билан фахрийларни эъзозлаш тадбирларини ташкил этади;

кончилик ва металлургия саноатида хизмат кўрсатган фахрийларнинг меҳнат йўли ҳақидаги шахсий хотираларини тўплаш, ёзиб олиш ва чоп этиш ишларини амалга оширади;

кончилик ва металлургия саноати фахрийларини дам олиш масканлари ва санаторийларда даволаш бўйича соғломлаштириш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши номига ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари бўйича ташаббуслар, шунингдек, кончилик ва металлургия тармоқларини ривожлантириш йўлида ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга таклифларни киритади;

қонунчиликка зид бўлмаган маърифий оммабоп материалларни йиғиш, чоп этиш ва бошқа фаолиятларни амалга оширади;

Кенгаш фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тарғибот- ташвиқот ишларини олиб боради;

Кенгаш ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;

ёшлар ўртасида касб-ҳунарга бўлган ҳурмат ва меҳр-муҳаббатни уйғотиш ва мустаҳкамлаш, ўз жамоаси билан бирдамлик туйғусини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш услублари, турли шакллари, усулларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, эстетик ва ахлоқий тарбиялашда, уларни устоз-шогирд якдиллиги усулида қўллаб-қувватлаш, кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийлари томонидан ёш авлодга мунтазам етказиб бериладиган энг яхши меҳнат анъаналарини ўзлаштиришга интилиш ва кундалик турмушда донишмандликни дастури амал қилиб олиш истагини уйғотишда, уларни тарбиялашда ва мустаҳкамлашда бевосита иштирок этади;

жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали ўз фаолияти ҳақида хабардор қилиб боради;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида кончилик ва металлургия корхоналарига уларнинг талабига биноан ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнлари бўйича маслаҳат ва тавсиялар беради;

пенсионерлар ва фахрийларнинг ҳаваскор ҳунармандчилик ишларининг ижодий кўргазмаларини ташкил этади ва уларнинг шахсий манфаатлари (севимли машғулотлари)ни амалга ошириш учун шароит яратишга ёрдам беради;

корхоналарнинг меҳнат жамоалари олдида тарғибот тадбирлари ва чиқишларида иштирок этади;

жамиятда фуқаролик осойишталиги ва тотувлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, экстремизм, шовинизм, миллатчилик ва терроризмнинг барча шаклларига қарши курашишга ҳар томонлама кўмаклашади;

тармоқ музейлари ва бошқа музейларга, таълим муассасалари билан ҳамкорликда экскурсиялар ва тарғибот-маърифий ишларни ташкил этишда иштирок этади;

фахрийларни асраб-авайлаш ва абадийлаштириш мақсадида зарурий материаллар, ҳужжатлар ва бошқа ёзма, моддий гувоҳлик намуналарни қидиришда иштирок этади.



3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда кончилик ва металлургия саноати фахрийларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилотларнинг ёрдамидан фойдаланиш;

кончилик ва металлургия корхоналарини ривожлантириш концепциялари ва стратегияларини муҳокама қилишда иштирок этиш;

кончилик ва металлургия корхоналарининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, Навоий вилояти, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарлари фаоллари ўртасида ташкилотларнинг нуфузини оширишга кўмаклашиш;

кончилик ва металлургия саноати корхоналари бошқаруви ёки кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда кончилик ва металлургия саноатида ишлаган фахрийларга моддий ёрдам кўрсатиш;

фахрийларнинг ташкилотдан ариза бериш орқали ихтиёрий равишда чиқишни таъминлаш. Ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги қарор кенгаш томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади, кейинчалик ташкилот аъзосининг гувоҳномаси олиб қўйилади;

кончилик ва металлургия корхоналарининг йиғилишлари ва конференцияларида иштирок этиш, тегишли хулоса ва таклифларни тақдим этиш, шунингдек, тегишли тавсиялар бериш;

ижтимоий меҳнат соҳасидаги кафолатлар даражасини, фахрийларнинг касб ҳуқуқлари ва манфаатларини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Кенгаш аъзолари, фахрийларнинг санаторий дам олиш масканларида даволанишини ташкиллаштириш мақсадида йўлланмалар сотиб олиш учун кончилик ва металлургия корхоналарининг ихтиёрий хайрия маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам олиш;

Кенгаш маблағлари ҳисобидан фахрийларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, корхоналарнинг маданий ва спорт объектларидан фойдаланиш.


14. Кенгашнинг мажбуриятлари:

ушбу Низомнинг асосий талабларини бажариш;

акциядорлик жамиятлари ва бошқа кончилик ва металлургия корхоналарининг фахрийларни, шу жумладан, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларида ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойилларига фаол ёрдам кўрсатиш;

шахснинг ватанпарварлик ва ахлоқий тарбиясига эътибор қаратган ҳолда, ёшларга оид тарбиявий ишларида бевосита иштирок этиш, ҳамда устоз-шогирд тизими анъаналари асосида ва шахсий намуна ёки фахрий ҳамкасблари тимсолида ёш ходимнинг ахлоқий қиёфасини шакллантириш.



4-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Кенгашга республика акциядорлик жамиятлари ва бошқа металлургия корхоналарида ишлаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фахрийлар аъзо бўлишлари мумкин.


16. Кенгаш аъзоларига қабул қилиш талабгорларнинг аризаси асосида амалга оширилади.


17. Кенгаш раиси Кенгаш ишига қуйидаги масалалар бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади:

ушбу Низом ва Кенгаш томонидан қабул қилинадиган режа ва қарорлар талабларининг бажарилиши, бошланғич ташкилотлар фаолиятини назорат қилишни таъминлаш;

тасдиқланган сметага мувофиқ Кенгашнинг молиявий харажатларини назорат қилиш;

корхона бошқарувида ва республика жамоат ташкилотларида Кенгаш манфаатларини ифода этиш;

Кенгашнинг йиллик иш режаси ва харажатлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Кенгашнинг мажлислари ва ташкилот аъзоларини умумий йиғилишларини чақириш;

Кенгашнинг мутлақ ваколатига кирмайдиган ва Кенгаш умумий йиғилиши ваколатига тааллуқли бўлмаган бошқа масалаларни ҳал этиш.


18. Кенгашнинг молиявий маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

"Навоий КМК" AЖ, "Олмалиқ КМК" AЖ ва "Ўзметкомбинат" AЖнинг ҳомийлик хайриялари;

юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

Кенгашнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоиз тушумлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Кенгашни тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь

































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск